Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
М.В. ЛОМОНОСОВ НОМИДАГИ МОСКВА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ФИЛИАЛИНИНГ ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2006 йил 24 февралдаги ПҚ–290-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) маъмурий-бошқарув ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларининг (профессор-ўқитувчилар ва ўқув-ёрдамчи ходимлардан ташқари) чекланган сони 107 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 31 нафардан иборат ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Филиал директорига муассислар билан келишув бўйича, зарур ҳолларда, Филиал тузилмасига маъмурий-бошқарув ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги учун 2006 йилга тасдиқланган бюджет ажратмаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин ва Филиалда ўқитишни ташкил этиш учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;
2006 йил учун Филиал харажатлари сметасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарур ҳолларда тақдим қилинган ҳисоб-китоблар бўйича Филиални жиҳозлаш ва таъминлаш учун олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан харажатларни амалга оширишга рухсат берилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 июн,
111-сон
М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалининг
ташкилий тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 209-модда)