Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2021 07.06.2006 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА МУЛЬТИМЕДИА УМУМТАЪЛИМ ДАСТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли «Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 мартдаги ПҚ-312-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин, унга «Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш, шу жумладан кредит маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикасининг Экспорт-импорт банки ўртасидаги кредит битими талабларига мувофиқ фойдаланилишини назорат қилиш ва ҳисобга олиш функциялари юклансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим берадиган электрон мультимедиа иловаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари ишлаб чиқилган таълим берадиган электрон ресурсларни ва бошқа тиллардаги нашрларни Ўзбекистон Республикасида ўқитиладиган тилларга мослаштириш ва маҳаллийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютер асбоб-ускуналаридан, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича таълим берадиган ресурслар ва тренинглардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш, таҳлил этиш ҳамда мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтлари ходимлари учун тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабларни ахборот-таълим веб-порталига киритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тизимда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга қаратилган бошқа вазифалар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг ходимларининг чекланган умумий сони, шу жумладан Республика таълим маркази ходимларини 8 нафарга ҳамда Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ходимлари сонини 1 нафарга қисқартириш ҳисобига 23 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига Марказнинг тасдиқланган тузилмасига юкланган вазифаларга мувофиқ, ходимларининг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказни таълим берадиган электрон мультимедиа дастурларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар, шунингдек, лойиҳани самарали амалга оширишни кафолатловчи бошқа мутахассислар билан бутлаш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган ҳолда Марказни жойлаштириш учун бир ой муддатда бино ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказнинг таъминоти учун 2006 йилга тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида зарур маблағлар ажратсин, 2007 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида маблағларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 7 июн,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил
7 июндаги 110-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 208-модда, 40-сон, 396-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2015 й., 7-сон, 80-модда; 2016 й., 26-сон, 316-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/507/1465-сон, 30.09.2019 й., 09/19/822/3840-сон)