29.04.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1501-1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 29.04.2006 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1501-1
Кучга кириш санаси
09.05.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2007
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 27 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 52-сон, 386-модда) мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 2 августдаги 69, 2005-45-сон қарори билан тасдиқланган Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (2005 йил 2 август, рўйхат рақами 1501 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 239-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.