ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖОНДОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Жондор туманидаги «Охших» маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзгартириш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026 йил 10 сентябрдаги 03/08-11061-сонли хати, Республика топонимика бошқармаси эксперт комиссиясининг 2026 йил 9 сентябрдаги 05-19-10768-сонли эксперт хулосаси билан Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик обектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2026 йил 21 августдаги 11/4345-01-11-сонли мурожаатномаси ва унда қайд этилган Бухоро вилояти комиссиясининг Жондор туманидаги «Охших» маҳалла фуқаролар йиғини номидаги «қ» ҳарфи товуш ўгаришига учраб «х» деб талафуз қилиниши натижасида «Охших» атаб келинганлигини инобатга олиб, унинг асл атамаси бўлган «Оқших» деб номлаш тўғрисидаги таклифи маъқулланган ҳамда тасдиқлаш учун Халқ депутатлари туман Кенгашига киритилган.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2026 йил 10 сентябрдаги 03/08-11061-сонли хати, Республика топонимика бошқармаси эксперт комиссиясининг 2026 йил 9-сентябрдаги 05-19-10768-сонли хулосаси инобатга олинсин.
2. «Охших» маҳалла фуқаролар йиғинининг товуш ўгаришига учраб, имловий хато билан ёзилган «Охших» маҳалла фуқаролар йиғини номи «Оқших» шаклида ўзгартирилсин.
3. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати котиби (С. Шомуродов)га:
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинишини таъминлаш топширилсин.
4. Тегишли ташкилот ва идораларга раҳбарларига:
«Охших» маҳалла фуқаролар йиғини номини белгиланган тартибда «Оқших» маҳалла фуқаролар йиғини номига ўзгартириш билан боғлиқ маълумотларни тегишли ҳужжатлар ва электрон ахборот тизимларида белгиланган тартибда янгилаш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссия раиси (Ҳ. Қараева) зиммасига юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Кенгаш раиси Л. БЕҲБУДОВА
Бухоро вилояти, Жондор тумани,
2026 йил 2 ноябрь,
VII-33-91-2-35-K/26-сон