ИЛОВА
ИЛОВА
Ариза берувчи ҳақида маълумот |
1. Ариза берувчи тоифаси: □ нодавлат юридик шахс (нодавлат нотижорат ташкилоти бундан мустасно); □ якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс; □ ижодий жамоа. |
2. Юридик шахснинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) |
3. Ариза берувчи (жамоа етакчиси)нинг фамилияси, исми, отасининг исми, телефон рақами ва электрон почтаси |
4. Барча жамоа аъзоларининг ЖШШИР, телефон рақами ва электрон почтаси |
5. Жамоа аъзоларининг вазифалари: □ лойиҳа раҳбари (продюсер); □ режиссёр; □ актёр (ижрочи); □ бастакор (мусиқачи); □ хореограф (рақс ижрочиси); □ ёзувчи (сценарист, драматург); □ рассом (дизайнер, аниматор); □ педагог (тренер); □ дастурчи (сунъий интеллект мутахассиси); □ бошқа. |
6. Ариза берувчи фаолият юритаётган ҳудуд (вилоят) |
7. Ариза берувчи ва жамоа аъзоларининг соҳадаги тажрибаси (портфолио) — юклаш ёки унга ҳавола |
Лойиҳа тўғрисида маълумот |
8. Грант йўналиши: □ театр, цирк, мусиқа, рақс, номоддий маданий мерос, кино ва анимация ҳамда маданият таълими соҳасидаги лойиҳалар; □ адабий асарлар яратиш, маданият соҳасида инклюзивлик ва ижтимоий йўналишлар; □ стартап ва ижодий лойиҳалар; □ инновациялар, сунъий интеллект ва рақамлаштириш. |
9. Устувор мавзу (номинация) — танлов эълонида белгиланган бўлса |
10. Лойиҳа номи |
11. Лойиҳанинг тавсифи (мақсади, вазифалари ва долзарблиги) |
12. Мақсадли аудитория ва лойиҳанинг қамрови |
13. Лойиҳани амалга ошириш муддати ва календар режаси |
14. Сўралаётган грант миқдори (сўмда) |
15. Лойиҳа сметаси (харажатлар тақсимоти) — юклаш |
16. Ўз маблағлари ва бошқа манбалардан жалб қилинган маблағлар миқдори (мавжуд бўлса) |
17. Кутилаётган натижалар ва таклиф этилаётган муҳим самарадорлик кўрсаткичлари |
18. Лойиҳани тавсифловчи видеолавҳага ҳавола (3 дақиқагача бўлган) |
19. Лойиҳанинг тақдимоти (ПДФ шаклида) — юклаш ёки унга ҳавола |
20. Лойиҳа намунаси (сценарий, қўлёзма, партитура, эскиз, прототип ва бошқалар) — юклаш ёки унга ҳавола |
21. Ҳамкор ташкилотларнинг ҳамкорлик (кафолат) хатлари (мавжуд бўлса) — юклаш |
22. Лойиҳанинг логотипи ёки визуал материаллари (мавжуд бўлса) — юклаш |