ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОНИМЕХ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Конимех туманида 2026-2027 йилларнинг куз-қиш (новегетация) даври учун сув олиш миқдори лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 68-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сон «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 28 августдаги 208-сон ҳамда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2026 йил 11 сентябрдаги 114-сон буйруқлари, шунингдек, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига мувофиқ, Халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши қарор қилади:
1. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан 2026-2027 йилларнинг куз-қиш (новегетация) даврида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш, шўр ювиш ва бошқа тегишли тадбирлар учун сув манбалари, ҳудудлар ҳамда якуний сув истеъмолчилари кесимида ишлаб чиқилган сув олиш лимитлари тўғрисидаги ҳисоботи маъқуллансин.
2. Туманда 2026-2027 йилларнинг куз-қиш (новегетация) даври учун сув манбалари, ҳудудлар ва якуний сув истеъмолчилари кесимида сув олиш миқдори лимитлари мазкур қарорнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори в.в.б. М. Сауитбаев зиммасига:
тасдиқланган сув олиш лимитлари доирасида сув етказиб беришни ташкил этиш;
сув олиш ва якуний сув истеъмолчиларига етказиб берилган сув миқдорининг ҳисобини аниқ юритиш;
сувдан фойдаланиш бўйича белгиланган ҳисоботларни ўз вақтида шакллантириш ҳамда ваколатли органларга тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Д.Ахатов) ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори в.в.б. (М. Сауитбаев)га тасдиқланган сув олиш лимитларини якуний сув истеъмолчиларига белгиланган тартибда етказиш ва улар билан сув етказиб бериш ёки сув истеъмоли бўйича тегишли шартномалар тузилишини таъминлаш чораларини кўриш топширилсин.
5. Сув олиш лимитларидан ортиқча сув олишга йўл қўйилмасин. Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ҳамда сув ҳисобини аниқ юритиш бўйича белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин.
6. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан тасдиқланган сув олиш лимитларига риоя этилиши, сувдан фойдаланиш ҳисоби юритилиши ва ҳисоботларнинг амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ шакллантирилиши таъминлансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари-туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи (Д. Ахатов), қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (Е. Жанхўжаев) зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси А. ХУДАЙБЕРДИЕВ
Навоий вилояти, Конимех тумани,
2026 йил 6 ноябрь,
VII-33-122-5-70-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.