07.05.2026 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИТИМ

Миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат реестрида 2026 йил 7 майда 4616-AT-2026-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Австрия Федерал Ҳукумати, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасидаги тарихий дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини эътиборга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йил 2 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимга, шунингдек, 1997 йил 11 февралда имзоланган Ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосига қарши курашиш бўйича Англашув меморандумига биноан Томонлар ўртасида хавфсизлик соҳасидаги дўстона икки томонлама ҳамкорликни инобатга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малакали ишчиларни ахлоқий жиҳатдан масъулиятли ёллаш бўйича халқаро тамойилларга риоя этиш ва ривожланишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ходимларни «оғдириб олиш» ҳолатларининг олдини олишга интилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миграциянинг барча босқичларида инсон ҳуқуқлари ва камситмаслик тамойилига риоя этилиши зарурлигини, мигрантларнинг эҳтиёжлари ва уларнинг турли тажрибаларини инобатга олиш лозимлигини, шунингдек, гендер тенглиги ҳамда барча аёллар ва қизларнинг мустақиллиги, салоҳияти ва етакчилигини рағбатлантиришга доир тамойилларни эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг «Адолатли ёллаш бўйича умумий тамойиллар ва оператив қўлланма»сини илгари суриш, хусусий секторда адолатли, ахлоқий ва барқарор ёллашни таъминлаш, шунингдек, ўз мамлакатларидаги манфаатдор томонларни қонуний тан олинган сифат белгилари тўғрисида хабардор қилиш истагидан келиб чиқиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида меҳнат миграциясини рағбатлантириш ва осонлаштириш истаги билан ҳаракат қилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миграция ва миграция сиёсати бўйича шериклик руҳидаги ҳамкорлик икки мамлакат ва уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалари учун фойда келтиришини инобатга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсонлар ўртасидаги алоқалар ва миграция оқимлари халқларни яқинлаштиришини, мобилликни шериклик асосида бошқариш ҳар икки давлат учун иқтисодий, ижтимоий ва маданий ривожланиш омили бўлишини қатъий ишонч билан қайд этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ҳуқуқ ва миллий қонунчиликка мувофиқ, ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосига қарши курашиш йўналишида биргаликда тегишли чора-тадбирларни кўришга интилиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миграция оқимларини бошқариш бўйича илғор, амалий ва самарали ечимларни аниқлашда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш ниятини билдириб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи Томон ҳудудига кириш ёки унда яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган шахсларни аниқлаш ва қайтаришнинг тезкор ва самарали тартиб-таомилларини жорий этиш ҳамда бундай шахсларни қайтаришни ҳамкорлик руҳида осонлаштириш истагидан келиб чиқиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзларининг миллий қонунчиликлари, Европа Иттифоқи қонунчилиги, шунингдек, тегишли халқаро шартномалар ва конвенцияларда назарда тутилган ҳуқуқ ва кафолатларга риоя қилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малакали ишчиларни янги ҳаётга тайёрлаш мақсадида тегишли Томон ҳудудида (онлайн) ўқув дастурлари, хусусан, меҳнат бозори, меҳнат ҳуқуқлари ва диплом ҳамда малакаларни тан олишнинг мумкин бўлган йўллари тўғрисида умумий (онлайн) маълумотларни тақдим этиш заруриятини тан олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битимнинг қўлланиш доираси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг мақсадлари Томонлар ўртасида қуйидаги соҳаларда ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришдан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёки Австрия Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишни мақсад қилган малакали ишчиларнинг адолатли мобиллигини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки Томон фуқароларининг мобиллигини осонлаштириш мақсадида тегишли тартиб-таомиллар бўйича ахборот алмашишни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар икки Томон фуқароларининг ҳақ тўланадиган меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида узоқ муддатли яшашини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний миграция ва мигрантларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат эксплуатацияси, мажбурий меҳнат ва одам савдосинининг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шунингдек жабрланувчиларни ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ёки Австрия Республикаси фуқароларини, улар иккинчи Томон ҳудудида кириш ёки яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган бўлса, қайтаришни осонлаштириш; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миграция, мобиллик ва реадмиссия масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳни тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Қисқа муддатли кўп марталик визалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, ўзларининг тегишли мажбуриятларига мувофиқ ҳамда миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилиги доирасида, бошқа Томон фуқароларига чет элликларнинг кириши, бўлиши ва ишлаши бўйича белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, қисқа муддатли, кўп марталик визаларни расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай фуқароларга, шу жумладан, қуйидаги тоифадаги шахслар киради: малакали ишчилар, бизнес мақсадларида ташриф буюрувчилар, академиклар, олимлар, тадқиқотчилар, зиёлилар, мутахассислар ва спортчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Австрия Томони учун, Шенген қонунчилиги базаси талабларини тўлиқ қўллаган ҳолда, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида ҳар 180 (бир юз саксон) кунлик давр ичида 90 (тўқсон) кундан ошмайдиган режалаштирилган бўлиш муддатига визалар бериш тартиб-таомиллари ва шартларини, шунингдек, 5 (беш) йилгача амал қилиш муддатига эга кўп марталик визалар бериш шартларини белгиловчи, Европа Парламенти ва Кенгашининг визалар бўйича Жамият Кодексини (Виза Кодекси) белгилаган 810/2009-сонли (ЭК) Регламенти (ОЖ Л 243, 15.9.2009, 1-бет) ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий кучга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Томони, амалдаги миллий қонунчиликка мувофиқ, бундай кўп марталик визаларни, ҳар бир ташрифда 6 (олти) ойгача бўлиш ҳуқуқини берувчи, амал қилиш муддати 1 (бир) йилдан 3 (уч) йилгача бўлган, осонлаштирилган тартибда беришни ижобий кўриб чиқишга тайёрлигини билдиради. Ушбу визаларнинг амал қилиш муддати тақдим этилган ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикасида режалаштирилган фаолиятнинг давомийлигига ва паспортнинг амал қилиш муддатига боғлиқ ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Талабаларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томон амалдаги миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилиги доирасида тан олинган олий таълим муассасасида рўйхатдан ўтган ҳамда Ўзбекистонда ёки Австрияда ўқишни бошлашни ёки давом эттиришни истаган талабаларни алмашинувни амалга ошириш орқали ўзбек-австрия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мажбуриятини оладилар. Шу мақсадда, талабалар учун яшаш рухсатномаси ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тан олинган олий таълим муассасаларида таҳсил олиш мақсадида вақтинча яшаш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Талабалар алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, амалдаги миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилиги доирасида, Ўзбекистон ёки Австрияда ўқишни давом эттириш истагида бўлган ва тан олинган олий таълим муассасасига рўйхатдан ўтган талабалар мобиллигини мамнуният билан қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Австрия Томони «Study in Austria» (https://studyinaustria.at/en/) веб-сайти орқали Ўзбекистон Томонига талабалар алмашинуви бўйича имкониятлар, шунингдек, миллий ва Европа Иттифоқи молиялаштирадиган лойиҳалар доирасида стипендия олувчилар учун мавжуд дастурлар ҳақида маълумот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар талабалар учун кириш ва яшаш шартлари тўғрисида бир-бирини мунтазам равишда хабардор қилишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни тегишли маълумотлар алмашуви орқали рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида миграция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ўзларининг чет элликлар кириши, яшаши ва меҳнат фаолиятини амалга оширишига оид тегишли қоидаларига мувофиқ иккала давлат ўртасида малакали ишчиларнинг хавфсиз, тартибли ва қонуний мобиллигини рағбатлантириш мажбуриятини оладилар ҳамда шу мақсадда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида иш берувчилар ва ишчилар ташкилотлари ўртасида алоқалар ўрнатиш ва билим алмашинувини таъминлаш учун қулай шароитлар яратадилар, шунингдек, жўнаб кетишдан олдин мавжуд онлайн ва рақамли ахборот ҳамда интеграция хизматларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Австрия Томони амалдаги кириш, яшаш ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш қоидаларига мувофиқ, малакали ўзбекистонлик ишчилар учун Австрия меҳнат бозорига кириш бўйича кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар давлат агентликлари (Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги; Австрия Ҳукуматининг Австрия бизнес агентлиги (ABA — Work in Austria Services)) фаолиятининг аҳамиятини эътироф этадилар. Малакали ишчилар учун Австрия Бизнес Агентлиги (ABA) австрия бизнес жойлашувини маслаҳат идораси сифатида ўзининг www.workinaustria.com ахборот платформасида иммиграция тизими тўғрисида Иммиграция бўйича қўлланма (Иммигратион Гуиде), бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритувчи «Talent Hub» иш платформаси ва Австрияда ишлаш ва яшаш ҳақида шахсий маълумотлар тақдим этувчи «Personal Guide» каби рақамли воситаларни ўз ичига олган ҳолда кенг қамровли маълумотларни таклиф этади. Шунингдек, Австрия бизнес агентлиги иш таклифига эга бўлган малакали ишчилар, уларнинг оила аъзолари ва келажакдаги иш берувчиларига миграция ва яшаш тартиб-таомиллари бўйича шахсий маслаҳат хизматини таклиф этади. Мазкур агентлик ҳукумат ташкилоти сифатида барча хизматларни бепул тақдим этади. Ушбу модда билан қамраб олинган шахслар, миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, меҳнат шартлари, ижтимоий суғурта, соғлиқни сақлаш, гигиена, меҳнат хавфсизлиги каби соҳаларда мезбон давлат фуқаролари билан тенг муносабатлардан фойдаланадилар. Уларнинг иш берувчилари уларга мезбон давлат фуқаролари билан бир хил шароитларда камида шу даражадаги иш ҳақини тўлашлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар бошқа Томоннинг фуқароси бўлган малакали ишчилар тарафидан жўнаб кетишдан олдин мавжуд тайёрлов ва интеграция хизматларидан фойдаланилишини мамнуният билан қабул қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Бандлик шартлари ва ижтимоий таъминот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ишга жойлашиш шартлари ва меҳнат шароитлари, шу жумладан, иш ҳақи, ишдан бўшатиш, иш вақти, таътил, байрам кунлари ва гендер тенглиги, шунингдек, меҳнат саломатлиги ва хавфсизлиги мезбон давлатнинг амалдаги қонунчилиги, шу жумладан, халқаро хусусий ҳуқуқ нормалари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчиларнинг ижтимоий таъминоти мезбон давлат қонунчилиги ҳамда Томонлар иштирок этадиган халқаро шартномаларга мувофиқ таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчиларнинг пенсия таъминоти масалалари Томонлар давлатларининг қонунчилиги ҳамда Томонлар ўртасида тузилган алоҳида халқаро шартномалар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишчилар тегишли давлатларда амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар. Бу уларга етказилган зарарни ундириш учун иш берувчиларга қарши даъво қўзғатиш имкониятини ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Касбий таълим ва малака ошириш соҳасида ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар касбий таълим ва малака ошириш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирадилар ва Ўзбекистон-Австрия ҳамкорлиги Ўзбекистон Томонининг инновацион малака ривожлантириш ва касбий таълим тизимини шакллантиришдаги саъй-ҳаракатларини илгари суришини таъкидлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ҳамкорлик, хусусан, қуйидаги фаолиятларни ўз ичига олиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Томонлар ўзларида мавжуд бўлган касбий таълим ва малака ошириш тизимлари ҳақидаги ахборот алмашинуви;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. Томонлар масъул органлари ўртасида расмий ва эксперт даражасидаги маслаҳатлашувларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. Ўзбекистон ҳудудида дуал касбий таълим тизими ҳамда янги, инновацион ва барқарор технологиялар соҳасида малака ривожлантиришга қаратилган эҳтимолий қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д. Махсус масалалар бўйича ўқув ташрифларини ва семинарларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Австрия Томони Ўзбекистонда дуал касбий таълим ва малака оширишни ривожлантиришга бўлган ўзининг давомий мажбуриятини қайд этади ва Ўзбекистоннинг касбий ҳамда академик малакаларини ўзаро тан олишнинг муҳимлигини таъкидлайди. Хусусан, Австрия Томони иккала давлат ўртасида малакали ишчилар мобиллигини осонлаштириш мақсадида Миллий малака доираларини солиштириш, шунингдек, тасдиқлаш ва сертификатлаш тузилмаларини таққослаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Оила аъзолари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амалдаги миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ, турмуш ўртоқлар ҳамда уларнинг вояга етмаган турмуш қурмаган фарзандлари, тегишли қонунчиликда назарда тутилган шартлар асосида, касбий фаолиятни амалга ошириш имконини берувчи яшаш рухсатномаси олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Яшаш учун рухсатноманинг аниқ турига боғлиқ равишда, тил билимига қўйиладиган талаб мавжуд бўлиши мумкин. Амалдаги миллий ва Европа Иттифоқи қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда тил талаби бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар малакали ишчиларнинг оила аъзолари учун жўнаб кетишдан олдин мавжуд интеграция хизматларидан фойдаланиш имкониятини давом эттириб тақдим этиш мажбуриятини оладилар, бунда ушбу хизматлар тегишли яшаш рухсатномасини олиш учун зарур кўникмаларни эгаллаш ва ҳужжатларни олишда оила аъзоларининг ўз шахсий ташаббусини кўрсатишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Тадқиқотчилар ва докторантлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар, амалдаги миллий қонунчилик, Австрия Томони учун Европа Иттифоқи қонунчилиги доирасида, тегишли шартнома ёки стипендияга эга бўлган тадқиқотчилар ва докторантларнинг икки давлат ўртасидаги мобиллигини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Томони учун Австрияда тадқиқотчилар ва докторантлар учун амал қиладиган тартиблар ва талабларга доир маълумотлар «Study in Austria» (https://studyinaustria.at/en/) ҳамда https: //www.euraxess.at/ веб-сайтлари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Чегара бошқаруви соҳасида тажриба алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар чегара бошқаруви бўйича кенг қамровли тажриба алмашинувини йўлга қўядилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таълим мақсадларида Томонлар энг яхши амалиётларни бўлишадилар ва ўқув машғулотлари ҳамда ўқув ташрифларида ўзаро иштирок этиш имкониятини яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар ушбу соҳада тегишли техник янгиликлар ва уларнинг амалий қўлланилиши тўғрисида ахборот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш ва одам савдосига қарши кураш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим асосида ноқонуний миграция, мигрантларни ноқонуний олиб кириш, одам савдоси, шахсни тасдиқловчи ва саёҳат ҳужжатлари соҳасидаги фирибгарликка қарши курашда тажриба алмашиш ва салоҳиятни мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзаро ташрифлар орқали бу соҳадаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида биргаликдаги ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахсни тасдиқловчи ва саёҳат ҳужжатлари соҳасидаги фирибгарликка қарши кураш борасида ҳар икки Томон профилактика натижалари, янги тенденциялар, сохта ҳужжатларнинг тарқалиши ва аниқланишига оид маълумотлар алмашинувини, шунингдек, қалбаки ва сохталаштирилган ҳужжатларга қарши курашиш учун ҳужжатлар намуналари алмашинувини рағбатлантирадилар ҳамда қалбаки ва сохталаштирилган ҳужжатларни аниқлаш бўйича махсус соҳаларда мутахассислар тайёрлашни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Томонларнинг ўз фуқароларини қайтариш ва реадмиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон, Сўраётган Томоннинг мазкур Битим доирасида берилган аризасига биноан, Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига кириш, унда бўлиш ёки унда яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган барча шахсларни, башарти бундай шахс Сўралаётган Томон фуқароси эканлиги аниқланган тақдирда ҳамда мазкур Битимда назарда тутилганлардан бошқа қўшимча расмиятчиликларсиз, ўз давлати ҳудудига қайта қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар тегишли шахснинг ўз иродасидан қатъи назар, қайтариш ва реадмиссияни қабул қилишга ва қўллаб-қувватлашга розилик билдирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар икки Томон, башарти шахснинг бошқа Томонга қайтарилишини издан чиқарувчи сабаблар мавжуд бўлмаса, ихтиёрий қайтаришларга устувор аҳамият берадилар. Ҳар икки Томон ихтиёрий қайтиш ва реинтеграция дастурларини қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар учинчи давлат фуқароси, қоида тариқасида, у қайси давлатнинг фуқароси бўлса, шу давлатга реадмиссия қилиниши лозим, деган тамойилдан келиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, Томонлар фуқаролиги бўлмаган шахс у доимий яшаш жойига эга бўлган давлатга ёки унга саёҳат ҳужжатини берган давлатга қайтарилиши лозим, деган тамойилдан келиб чиқадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томон, Сўраётган Томоннинг аризасига биноан ва мазкур Битим доирасида, Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига кириш, унда бўлиш ёки унда яшаш шартларини бажармаган ёки бажаришни тўхтатган ҳар қандай учинчи давлат фуқаросини ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни, башарти бундай шахсга оид қуйидаги ҳолатлардан бирига доир далиллар тақдим этилган тақдирда, ўз давлати ҳудудига қайта қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. тегишли шахс Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудида бўлган ёки ушбу давлат ҳудуди орқали транзит ўтган ҳолда Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига ноқонуний ва бевосита кирган бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. реадмиссия тўғрисидаги ариза топширилган пайтда тегишли шахс Сўралаётган Томон тарафидан берилган яшаш рухсатномасига ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар учун саёҳат ҳужжатига эга бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. реадмиссия тўғрисидаги ариза топширилган пайтда тегишли шахс Сўралаётган Томон тарафидан берилган амалдаги визага эга бўлса ва Сўраётган Томон ҳудудига Сўралаётган Томон ҳудудидан бевосита кирган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1-бандидаги реадмиссия мажбурияти қўлланилмайди, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудидаги халқаро аэропортнинг фақат транзит зонасида бўлган бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. Сўраётган Томон учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ўз давлати ҳудудига киришидан олдин ёки кейин виза ёки вақтинчалик яшаш рухсатномасини берган бўлса, бундан қуйидаги ҳолатлар мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i. тегишли шахс Сўралаётган Томон тарафидан берилган, амал қилиш муддати узоқроқ бўлган визага ёки яшаш рухсатномасига эга бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii. Сўраётган Томоннинг визаси ёки яшаш рухсатномаси қалбаки ёки сохталаштирилган ҳужжатлар ёрдамида ёхуд ёлғон баёнотлар асосида олинган бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii. тегишли шахс визани олиш учун белгиланган талабларга жавоб бермаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Томон тарафидан берилган ижобий жавоб олингандан сўнг, Сўраётган Томон реадмиссияси қабул қилинган шахсга Сўралаётган Томон тарафидан тан олинадиган саёҳат ҳужжатини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Реадмиссия тўғрисидаги ариза
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур модданинг 2-бандига дахл қилмаган ҳолда, мазкур Битимнинг 12 ва 13-моддаларида назарда тутилган мажбуриятлардан бирига асосан реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахсни топшириш Сўраётган Томоннинг Сўралаётган Томоннинг ваколатли органига ёзма равишда реадмиссия тўғрисидаги ариза юборишини талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахс Сўралаётган Томон фуқароси бўлса ва амалдаги саёҳат ҳужжати ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлса, реадмиссия тўғрисидаги ариза юбориш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реадмиссия тўғрисидаги ариза, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахснинг барча мавжуд маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. мазкур Битимнинг 15 ёки 16-моддаларига мувофиқ далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. зарур ҳолларда, реадмиссия тўғрисидаги ариза, шунингдек, топширилиши лозим бўлган шахс ёрдамга ёки тиббий парваришга муҳтож бўлиши мумкинлигини кўрсатувчи баёнотни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур моддага мувофиқ реадмиссия тўғрисидаги ариза мазкур Битимга 5-илова сифатида бириктирилган намуна бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Фуқароликни тасдиқловчи далиллар ва реадмиссия тартиб-таомиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг 12-моддасида назарда тутилган фуқаролик ушбу Битимнинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлардан камида биттаси тақдим этилиши орқали аниқланиши мумкин. Башарти бундай ҳужжатлар тақдим этилса, Томонлар фуқароликни ушбу Битимда назарда тутилганлардан ташқари бошқа расмиятчиликларсиз ўзаро тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Башарти мазкур Битимнинг 1-иловасида кўрсатилган ҳужжатлардан ҳеч бири тақдим этилмаса, мазкур Битимнинг 12-моддасига мувофиқ фуқаролик мазкур Битимга 2-иловада кўрсатилган ҳужжатлардан камида биттаси орқали, амал қилиш муддати тугаган бўлишига қарамасдан, аниқланиши мумкин. Бундай ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, Томонлар фуқароликни аниқланган деб ҳисоблайдилар, башарти бундан акс ҳол исботланмагунча.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик қалбаки ҳужжатлар асосида тасдиқланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти ушбу Битимнинг 1 ёки 2-иловаларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаса, Сўралаётган Томоннинг дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси, реадмиссия тўғрисидаги ариза келиб тушганидан сўнг, шахснинг фуқаролигини аниқлаш мақсадида дарҳол шахсий суҳбат (интервью) ўтказади. Томонларнинг ўзаро розилиги билан интервью масофавий воситалар орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари реадмиссия тўғрисидаги аризаларга бундай ариза топширилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кундан кечиктирмай, ҳар қандай алоқа воситалари, шу жумладан, электрон воситалар орқали ёзма равишда тезкорлик билан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқаролик аниқлангандан сўнг, дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси саёҳат ҳужжатини 7 (етти) календар кун ичида бепул расмийлаштиради ва мазкур саёҳат ҳужжати фақат тегишли Томон ҳудудига саёҳат қилиш учун ишлатилади. Башарти ваколатли дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси саёҳат ҳужжатини 7 (етти) календар кун ичида расмийлаштирмаса, у «Қайтариш учун Европа саёҳат ҳужжати»ни қабул қилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Саёҳат ҳужжати камида 6 (олти) ой амал қилиши лозим ва унинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда, саёҳат ҳужжати сўров олинганидан бошлаб камида 7 (етти) календар кун ичида кечиктирмасдан худди шу амал қилиш муддати билан янгиланади. Башарти ваколатли дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси саёҳат ҳужжатини 7 (етти) календар кун ичида янгиламаса, у «Қайтариш учун Европа саёҳат ҳужжати»ни қабул қилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш учун далиллар ва тартиб-таомиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш учун асослар мазкур Битимнинг 3-иловасида кўрсатилган ҳужжатлардан камида биттаси орқали тасдиқланиши мумкин. Бундай далиллар тақдим этилган тақдирда, реадмиссия учун асослар Томонлар тарафидан мазкур Битимда назарда тутилганлардан бошқа қўшимча расмиятчиликларсиз ўзаро тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимнинг 13-моддасига мувофиқ учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш учун асослар мазкур Битимнинг 4-иловасида кўрсатилган ҳужжатлардан камида биттаси орқали билвосита далиллар билан тасдиқланиши мумкин. Бундай далил воситалари тақдим этилган тақдирда, Томонлар ушбу асосларни аниқланган деб ҳисоблайдилар, башарти бундан акс ҳол исботланмагунча.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Реадмиссия асослари қалбаки ҳужжатлар асосида тасдиқланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти тақдим этилган далиллар қайтариш ва реадмиссияни амалга ошириш учун етарли бўлмаса, Сўралаётган Томоннинг тегишли дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси ушбу шахс билан бевосита суҳбат ўтказади. Сўралаётган ва Сўраётган Томонларнинг ўзаро розилиги билан суҳбатлар масофавий алоқа воситалари орқали ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари реадмиссия тўғрисидаги аризаларга бундай ариза топширилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) кундан кечиктирмай, ҳар қандай алоқа воситалари, шу жумладан, электрон воситалар орқали ёзма равишда тезкорлик билан жавоб берадилар. Мазкур Битимнинг 13-моддасида белгиланган шартлар бажарилганлиги аниқлангандан сўнг, фавқулодда саёҳат ҳужжати дипломатик ёки консуллик ваколатхоналари тарафидан 7 (етти) календар кун ичида бепул расмийлаштирилади ва мазкур ҳужжат фақат тегишли Томон ҳудудига саёҳат қилиш учун ишлатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Башарти ваколатли дипломатик ёки консуллик ваколатхонаси саёҳат ҳужжатини 7 (етти) календар кун ичида расмийлаштирмаса, у «Қайтариш учун Европа саёҳат ҳужжати»ни қабул қилган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Реадмиссия бўйича муддатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти Томонларнинг ваколатли органлари муайян иш бўйича бошқача тарзда келишиб олмаган бўлсалар, Сўралаётган Томон тарафидан реадмиссияга розилик берилган шахсларнинг топширилиши Сўраётган Томон ушбу розиликни олган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кун ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган муддат, реадмиссия қилиниши лозим бўлган шахснинг жиддий касаллиги, Сўраётган Томон давлати ҳудудида бундай шахснинг яшаш жойини ўз вақтида аниқлашнинг имкони бўлмаслиги ёки қайтаришни қийинлаштирадиган бошқа тўсиқлар каби қайтарилишига объектив равишда тўсқинлик қиладиган ҳолатлар сабабли қайтарилиши имкони бўлмаса, узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ўтказиш тартиби ва транспорт воситалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонларнинг ўз фуқаролари, учинчи давлат фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қайтарилиши, қоида тариқасида, ҳаво орқали амалга оширилади, бироқ алоҳида ҳолатларда ва зарур бўлган тақдирда бошқа транспорт воситалари орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳаво орқали қайтариш Томонларнинг авиакомпанияларидан ёки Сўраётган Томоннинг хавфсизлик ходимларидан фойдаланиш билан чекланмайди. Қайтариш доимий ва чартер рейслари орқали амалга оширилиши ҳамда тўғридан-тўғри рейслар ва транзит рейсларни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳаво орқали қайтариш фаолиятлари муайян иш шароитлари талаб қилган ва Томонларнинг амалдаги қонунлари ҳамда тартиб-таомилларига мувофиқ ҳолатларда, ваколатли тарзда тайинланган ходимлар, шу жумладан, бироқ улар билан чекланмаган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, тиббиёт ходимлари, таржимонлар ёки бошқа кузатувчилар тарафидан кузатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Реадмиссияда хатолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Томон, башарти тегишли шахс топширилганидан сўнг 6 (олти) ой ичида мазкур Битимнинг 13 ёки 14-моддаларида белгиланган талаблар бажарилмаганлигини аниқласа, Сўралаётган Томон тарафидан реадмиссия қилинган ҳар қандай шахсни қайта қабул қилади. Бундай ҳолатларда мазкур Битимнинг 15 ва 16-моддаларидаги процессуал қоидалар мутатис мутандис қўлланилади ва Сўралаётган Томон қайтариб олиниши лозим бўлган шахснинг шахси ва фуқаролигига оид барча мавжуд маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Транзит тамойиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон учинчи давлат фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг транзитига, башарти бундай шахсларнинг бошқа транзит давлатлар ҳудуди орқали кейинги саёҳати ва манзил давлатига қабул қилиниши кафолатланган бўлса, рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томон қуйидаги ҳолларда транзитни рад этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. башарти учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс манзил давлатида ёки бошқа транзит давлатда қийноққа солиниш, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазога дучор бўлиш, ўлим жазоси ёки ирқий келиб чиқиши, дини, миллати, маълум бир ижтимоий гуруҳга мансублиги ёки сиёсий қарашлари сабабли таъқиб остига олиниш хавфи мавжуд бўлса; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. башарти учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс Сўралаётган Томон давлатида ёки бошқа транзит давлатда жиноий жавобгарликка тортилиши ёки жазоланиши мумкин бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. Сўралаётган Томон давлатининг жамоат саломатлигини ҳимоя қилиш, ички хавфсизлик, жамоат тартиби ёки бошқа миллий манфаатларига асосан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томон, башарти мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган ва транзит фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳолатлар кейинчалик юзага келса ёки аниқланса ёхуд бошқа транзит давлатлар ҳудуди орқали кейинги саёҳат ёхуд манзил давлатига қабул қилинишининг кафолати йўқолган бўлса, берилган ҳар қандай рухсатномасини бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолда Сўраётган Томон учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни дарҳол қайта қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Транзит тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Транзит тўғрисидаги ариза Сўралаётган Томоннинг ваколатли органига, режалаштирилган транзит бошланишидан камида 15 (ўн беш) календар кун олдин ёзма равишда юборилиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. транзит тури (режалаштирилган ёки чартер рейси, қуруқлик ёки ҳаво орқали), транзит йўналиши, башарти мавжуд бўлса бошқа барча транзит давлатлар ва манзил давлати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. транзит қилиниши лозим бўлган шахсга оид барча мавжуд маълумотлар (исм, фамилия, қизлик фамилияси, ишлатиладиган бошқа исмлар/бошқача танилган исмлар ёки тахаллуслар, туғилган сана ва иложи бўлса туғилган жой, фуқаролиги, тили, саёҳат ҳужжатларининг тури ва рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. белгиланган кириш жойи, топшириш вақти ва кузатувчи ходимлардан фойдаланиш эҳтимоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д. башарти тааллуқли бўлса, жисмоний/тиббий ҳолат тўғрисида маълумот (масалан, юқумли аниқланадиган касалликлар), олдинги муваффақиятсиз депортация уринишлари, учинчи давлат фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг судланганлик тарихи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э. Сўраётган Томоннинг фикрига кўра, мазкур Битимнинг 20-моддаси 1-бандида кўрсатилган шартлар бажарилганлиги ва мазкур Битимнинг 20-моддаси 2-бандига биноан транзитни рад этиш асосларининг мавжуд эмаслиги ҳақидаги баёнот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур моддага мувофиқ транзит тўғрисидаги ариза мазкур Битимга 6-илова сифатида бириктирилган намуна бўйича тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари транзит тўғрисидаги аризага, ариза олинганидан сўнг 10 (ўн) календар кун ичида ёзма равишда жавоб берадилар ва Сўраётган Томоннинг ваколатли органларини транзит фаолиятига розилик берилганлиги, кириш жойи ва шахсни топширишнинг режалаштирилган вақти тасдиқланиши ёки транзит рад этилганлиги ва рад этиш сабаблари тўғрисида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти транзит ҳаво орқали амалга оширилса, транзит қилиниши лозим бўлган шахс ва мумкин бўлган кузатувчи ходимлар транзит визасини олиш мажбуриятидан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти шахсларнинг ҳаво орқали транзитининг имкони бўлмаса, Сўраётган Томоннинг ваколатли органлари транзит қилиниши лозим бўлган шахсни Сўралаётган Томоннинг ваколатли органларига чегара ўтиш пунктида топширадилар. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари шахснинг манзил давлатига ёки бошқа транзит давлатига топширилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўраётган Томон режалаштирилган транзитдан камида 1 (бир) иш куни олдин, топшириш вақти ва/ёки режалаштирилган кириш жойидаги ўзгаришлар тўғрисида Сўралаётган Томонни иложи борича тезроқ ёзма равишда хабардор қилиши керак. Сўралаётган Томон ўзгартирилган топшириш вақтини ва/ёки ўзгартирилган кириш жойини имкон қадар тез тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли орган кузатувчи ходимлар тўғрисида қуйидаги маълумотларни тақдим этади: исм, фамилия; кузатувчи ходимларнинг унвони/даражаси, башарти мавжуд бўлса; паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати; рейс рақами; келиш ва кетиш санаси ҳамда вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кузатувчи ходимлар кузатиб бориш билан боғлиқ реадмиссия ёки транзит жараёнида исталган вақтда ўзини таништира олиши, ўз ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни ва реадмиссия ёки транзит билан боғлиқ вазифалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сўраётган Томоннинг кузатувчи аъзолари Сўралаётган Томоннинг транзитга розилигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини олиб юришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сўраётган Томоннинг кузатувчи аъзолари Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудида давлат ҳокимияти ваколатларини амалга ошира олмайдилар ва қуролланган бўлишлари мумкин эмас. Кузатувчи ходимлар фақат ўзини ҳимоя қилиш ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш ҳолатларида ҳаракат қилишлари мумкин. Кузатувчи ходимлар транзит тартиб-таомилини фуқаролик кийимида амалга оширадилар ва хавфсизлик воситаларини фақат ўзини ҳимоя қилиш ва фавқулодда ёрдам кўрсатиш мақсадида олиб юришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўралаётган Томоннинг ваколатли органлари, ўзаро келишув асосида, Сўралаётган Томон ҳудудида транзит фаолиятини амалга оширишда тегишли шахсни қўриқлаш ва шу мақсад учун тегишли шароитлар яратиш орқали кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Миграция, мобиллик ва реадмиссия масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар икки Томоннинг вакилларидан иборат Қўшма ишчи гуруҳ тузилади. Қўшма ишчи гуруҳи мазкур Битимда белгиланган қоидаларнинг бажарилишини назорат қилади, мазкур Битимнинг бир хил қўлланилиши учун зарур бўлган ижро тартибларини тавсия этади ва зарур ҳолларда, уни такомиллаштириш бўйича барча тегишли таклифларни муҳокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма ишчи гуруҳ ҳар икки Томоннинг хоҳишига кўра зарур деб топилган ҳолларда Томонлардан бирининг ҳудудида навбатма-навбат йиғилади. Ҳар икки Томон келишиб олган тақдирда, йиғилишлар видеоконференция ёки бошқа виртуал форматлар орқали ҳам ўтказилиши мумкин. Қўшма ишчи гуруҳнинг кун тартиби ва таркиби ҳар бир йиғилиш учун ўзаро маслаҳатлашувлар асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ваколатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар икки Томон дипломатик каналлар орқали бир-бирини мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар, тегишли ваколатли органларнинг алоқа маълумотлари ва уларга кейинчалик киритилган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилади. Ваколатли органлар тўғрисидаги маълумотлардаги ўзгаришлар мазкур Битимнинг 33-моддасига мувофиқ расмий ўзгартириш сифатида қаралмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Чегара ўтиш пунктлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битимни амалга ошириш учун қуйидаги чегара ўтиш пунктларидан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун: Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австрия Республикаси учун: Вена халқаро аэропорти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Томон ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган чегара ўтиш пунктлари рўйхатига киритилган ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида бошқа Томонни асоссиз кечиктиришларсиз хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Башарти реадмиссия ёки транзит қилиниши лозим бўлган шахсни ҳаво орқали ташишнинг имкони бўлмаса, Томонларнинг ваколатли органлари ҳар бир муайян топшириш ҳолатида Сўралаётган Томон давлати чегарасидаги чегара ўтиш пункти тўғрисида келишадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Иловалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иловалар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва 33-модданинг 3-бандига мувофиқ ўзгартирилиши ёки тўлдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ иловаларга киритилган ўзгартириш ёки қўшимчалар ижобий дипломатик нота олинганидан сўнг 15 (ўн беш) календар кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим мақсадлари учун «шахсга доир маълумотлар» тушунчаси аниқланган ёки аниқланиши мумкин бўлган жисмоний шахсга (кейинги ўринларда «маълумотлар субъекти» деб аталувчи) оид барча маълумотларни ўз ичига олади; аниқланиши мумкин бўлган шахс бу бевосита ёки билвосита, хусусан, идентификация рақами каби идентификатор ёрдамида ёки мазкур жисмоний шахснинг жисмоний, физиологик, ақлий, иқтисодий, маданий ёки ижтимоий шахсига хос бўлган бир ёки бир нечта омиллар асосида аниқланиши мумкин бўлган шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар ўртасида шахсга доир маълумотларни (кейинги ўринларда «маълумотлар» деб аталувчи) ўзаро узатиш тегишли миллий қонунчиликка мувофиқ, узатувчи орган тарафидан белгиланган ҳар қандай шартларга риоя этилган ҳолда ва маълумотларни автоматлаштирилган ҳамда автоматлаштирилмаган воситалар орқали ишлов беришга нисбатан қўлланиладиган қуйидаги тамойилларга мувофиқ амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а. Узатилган маълумотлар қонуний ва адолатли тарзда тўпланади ҳамда ишлов берилади. Улар муайян, аниқ ифода этилган ва қонуний мақсадлар учун тўпланади ҳамда ушбу мақсадларга мос келмайдиган тарзда ишлов берилмайди. Улар ишлов бериш мақсадлари нуқтаи назаридан етарли, тегишли ва ортиқча бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б. Ирқий ёки этник келиб чиқишни, сиёсий қарашлари, диний ёки бошқа эътиқодларни, касаба уюшмасига аъзоликни, генетик маълумотларни, шахсни ягона тарзда идентификация қилиш мақсадидаги биометрик маълумотларни, саломатликка оид маълумотларни ёки шахснинг жинсий ҳаёти ёки жинсий йўналишига оид маълумотларни ошкор этувчи маълумотлар фақат ишлов бериш мутлақо зарур бўлган тақдирдагина ишлов берилиши мумкин ҳамда бундан ташқари миллий амалдаги қонунчилик маълумотлар субъектининг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш учун етарли кафолатлар белгилаганлигини таъминлаши шарт. Худди шу қоида жиноий фаолиятга шубҳа қилиш, жиноий судланганлик ва профилактик чоралар каби жиноий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ маълумотларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с. Узатилган маълумотлар узатувчи орган тарафидан олдиндан ёзма равишда рухсат берилмасдан узатиш мақсадларидан бошқа мақсадлар учун ишлов берилиши ёки кейинги топширилиши мумкин эмас. Бундай рухсат фақат ушбу бошқа мақсадлар учун ишлов бериш ёки кейинги топшириш узатувчи Томоннинг миллий амалдаги қонунчилиги билан рухсат этилган тақдирдагина берилиши мумкин. Тегишли шахс тўғрисидаги маълумотлар (исм, фамилия, тегишли ҳолларда аввалги исм, эпитетлар ёки лақаблар, синонимлар ёки тахаллус исмлар, туғилган санаси ва жойи, жинси, ҳозирги ва аввалги фуқароликлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д. Узатилган маълумотлар қуйидаги ҳолларда зудлик билан ўчирилади ёки тузатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i. маълумотлар нотўғри эканлиги маълум бўлганда, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii. узатувчи орган узатилган маълумотлар ноқонуний тарзда олинган ёки узатилганлигини ёхуд қонуний тарзда узатилган маълумотлар узатувчи Томоннинг миллий амалдаги қонунчилигига мувофиқ кейинчалик ўчирилиши зарурлигини хабардор қилганда, ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii. маълумотлар узатилиш мақсади учун энди зарур бўлмаса, бундан маълумотларни бошқа мақсадларда ишлов беришга аниқ рухсат берилган ҳоллар мустасно; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv. мазкур Битим кучини йўқотган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э. Узатувчи органининг сўровига биноан, қабул қилувчи орган қабул қилинган маълумотларга ҳар қандай ишлов бериш ва шу орқали эришилган натижалар тўғрисида маълумот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф. Узатувчи орган узатилган маълумотларнинг аниқлиги ва долзарблигини таъминлайди. Узатувчи орган, бундан ташқари, узатишнинг узатиш мақсадлари нуқтаи назаридан зарурлигини ва мутаносиблигини таъминлайди ҳамда тегишли миллий амалдаги қонунчилик билан белгиланган узатишга қўйилган ҳар қандай чекловларга риоя қилади. Нотўғри маълумотлар ёки ноқонуний узатилган маълумотлар узатилганлиги ёхуд қонуний тарзда узатилган маълумотлар узатувчи Томоннинг миллий амалдаги қонунчилигига мувофиқ кейинчалик ўчирилиши зарурлиги маълум бўлганда, қабул қилувчи орган зудлик билан хабардор қилинади. Қабул қилувчи орган зарур тузатиш ёки ўчиришни зудлик билан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г. Башарти қабул қилувчи органда узатилган маълумотлар нотўғри ёки ўчирилиши зарур деб ҳисоблашга асос бўлса, узатувчи орган зудлик билан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ. Томонлар маълумотлар фақат узатиш жараёнида учинчи шахслар тарафидан рухсатсиз кириш ёки ўзгартиришдан етарли даражада ҳимояни кафолатлайдиган алоқа воситалари орқали узатилишини таъминлайдилар. Узатиш усули маълумотларнинг махфийлик даражасига мос келиши лозим. Томонлар ишлатиладиган алоқа воситаларига киришни фақат ваколатли шахслар билан чекланишини таъминлайдилар ва автоматлаштирилган ишлов бериш тизимларидаги маълумотларга тўғридан-тўғри кириш ҳуқуқи бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и. Қабул қилувчи орган узатилган маълумотларни рухсатсиз ёки ноқонуний ишлов беришдан, шунингдек тасодифий йўқотиш, тасодифий ўчириш ёки тасодифий йўқ қилишдан ҳимояни ўз ичига олган ҳолда маълумотларнинг етарли хавфсизлигини таъминлайдиган тарзда ишлов бериш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж. Узатувчи орган ва қабул қилувчи орган ҳар бир узатиш, кейинги узатиш, қабул қилиш ва маълумотларни ўчириш тўғрисида ёзув юритади. Мазкур ёзувлар узатиш ва ўчиришнинг мақсадини ва вақтини, узатувчи ва қабул қилувчи органларни, шунингдек, сўров ёки узатишни амалга оширган ва буюрган мансабдор шахсларнинг идентификаторини ўз ичига олади. Ёзувлар фақат амалдаги маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилиш мақсадида ишлатилади. Ёзувлар рухсатсиз фойдаланиш ва нотўғри фойдаланишнинг бошқа шаклларидан ҳимоя қилиш учун тегишли чоралар билан муҳофаза қилинади ва 3 (уч) йил давомида сақланади. Ушбу муддатдан сўнг ёзувлар ҳеч қандай кечиктиришсиз ўчириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к. Маълумотларни бузишга йўл қўйилган тақдирда, қабул қилувчи орган зудлик билан тегишли зарар бартараф этиш чораларини кўради. У жамоат хавфсизлиги ёки миллий хавфсизликка зарар етказилмайдиган тақдирда узатувчи органни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л. Ҳар бир маълумотлар субъекти ўз шахсини тасдиқлагандан сўнг, маълумотларга ишлов бериш учун масъул органидан мазкур Битим доирасида узатилган ёки ишлов берилган ҳар қандай маълумотлар, уларнинг манбалари, ҳар қандай олувчилар ёки олувчилар тоифалари, кўзланган мақсад ва ҳуқуқий асослар тўғрисидаги маълумотни етарли, тушунарли шаклда, бепул ва асоссиз кечиктиришсиз олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундан ташқари, ҳар бир маълумотлар субъекти нотўғри маълумотларни тузатиш ва ноқонуний ишлов берилган маълумотларни ўчириш ҳуқуқига эга бўлади. Бундан ташқари, Томонлар ҳар бир маълумотлар субъектининг маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича ҳуқуқлари бузилган тақдирда қонун асосида ташкил этилган мустақил ва холис суд ёки трибунал олдида самарали шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлишини, шунингдек, маълумотлар субъектига суд олдида самарали ҳимоя воситаларини ва зарур ҳолларда, компенсация олиш имконияти берилишини таъминлайдилар. Ушбу ҳуқуқларни амалга ошириш тартибига оид батафсил қоидалар маълумотлар субъекти ўз ҳуқуқларини талаб қиладиган Томон тарафидан тегишли миллий амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Ушбу ҳуқуқларни талаб қилиш бўйича сўров тушган тақдирда, тегишли маълумотларни ўз ихтиёрида тутувчи орган қарор қабул қилинишидан олдин узатувчи органга фикр билдириш имкониятини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Тил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқача тарзда келишилмаган бўлса, Томонлар инглиз тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бошқача тарзда келишилмаган бўлса, Томонлар мазкур Битимни амалга оширишдан келиб чиқадиган харажатларни ўз зиммасига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битимга мувофиқ реадмиссия ва транзит фаолиятлари билан боғлиқ манзил давлати чегарасига қадар юзага келадиган барча транспорт харажатлари Сўраётган Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Низоларни ҳал қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ низолар тегишли ваколатли органлар тарафидан ҳал қилинади. Башарти буни амалга оширишнинг имкони бўлмаса, Миграция, мобиллик ва реадмиссия масалалари бўйича Қўшма ишчи гуруҳ ушбу масалани кўриб чиқади. Зарур ҳолларда, низо дипломатик каналлар орқали ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Бошқа халқаро шартномалар билан муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим Томонларнинг улар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим қоидалари 2001 йил 2 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Республикаси Федерал Ҳукумати ўртасида хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим қоидаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Қўлланиладиган ҳуқуқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Битимда назарда тутилган барча чораларни ўзларининг амалдаги миллий қонунчилигига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим Томонлар ўртасида ўзларининг тегишли ваколатлари доирасида, миллий қонунчиликлари, тартиб-таомиллари ва ресурсларига мувофиқ ҳамда халқаро қоидалар ва стандартларга тўлиқ риоя қилган ҳолда миграция ва мобиллик соҳасида шерикликни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битим доирасида амалга ошириладиган барча ҳаракатлар Томонларнинг тегишли халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Кучга кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирини мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган тегишли миллий талабларнинг бажарилганлиги тўғрисида хабардор қилган санадан кейинги иккинчи ойнинг биринчи кунида кучга киради. Тегишли сана сўнгги хабарнома олинган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Битимнинг амал қилиш муддати, тугатилиши ва ўзгартирилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битим кучга кирган кундан бошлаб номуайян муддат давомида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Битим ҳар қайси Томон тарафидан дипломатик каналлар орқали 6 (олти) ойлик олдиндан ёзма шаклда етказилган хабарнома орқали тугатилиши мумкин. Битимнинг бундай тугатилиши, башарти Томонлар бошқача келишиб олмаган бўлсалар, мазкур Битимни амалга ошириш натижасида келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимга Томонларнинг ўзаро розилиги билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва 32-модда билан белгиланган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар шаклида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли тартибда ваколатланган қуйида имзо чекувчилар шунга гувоҳлик бериб, мазкур Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2026 йил 7 май куни, икки асл нусхада, ўзбек, немис ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда тафовутлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароликни тасдиқловчи умумий ҳужжатлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(мазкур Битимнинг 15-моддаси 1-бандига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дипломатик паспорт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 (ўн олти) ёшгача бўлган болалар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ИД-картаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австрия Республикаси учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австриянинг ҳар қандай турдаги паспортлари (миллий паспортлар, дипломатик паспортлар, хизмат паспортлари ва фавқулодда паспортлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австрия томонидан берилган саёҳат ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (шу жумладан, вақтинчалик шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий гувоҳномалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароликни аниқ кўрсатувчи ёки фуқароликка оид маълумотларни ўз ичига олган бошқа расмий ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароликни prima facie тасдиқлаш учун умумий ҳужжатлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(мазкур Битимнинг 15-моддаси 2-бандига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Битимнинг 1-иловасида кўрсатилган ҳар қандай ҳужжатнинг фотонусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг фотонусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
денгизчининг рўйхатга олиш китоби ёки унинг фотонусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг фотонусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг фотонусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароликни кўрсатувчи ёки фуқароликни тахмин қилишга асос берувчи ҳар қандай расмий ҳужжат ёки унинг фотонусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив (компания) идентификация картаси ёки унинг фотонусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳларнинг баёнотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли шахснинг баёноти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизмат гувоҳномаси, ҳарбий хизмат маълумотномаси, ҳарбий хизмат китоби, ҳарбий идентификация ҳужжати ёки уларнинг фотонусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг фуқаролигини аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Томон тарафидан, сўров асосида, тегишли шахс билан ўтказилган интервью натижаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бармоқ излари ёки бошқа биометрик маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли шахс гаплашадиган тил, шунингдек ҳар қандай расмий имтиҳон натижалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи давлат фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш асосларини тасдиқловчи ҳужжатлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Мазкур Битимнинг 16-моддаси 1-бандига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Томон давлати тарафидан берилган амалдаги виза ва/ёки яшашга рухсат берувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг саёҳат ҳужжатида Сўралаётган Томон давлатининг кириш/чиқиш штамплари ёки кириш/чиқиш бўйича бошқа далиллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудидан Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига бевосита йўл олганлигини тасдиқловчи халқаро авиа, темир йўл ёки автобус чипталари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудидан Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига бевосита йўл олганлигини тасдиқловчи авиа, темир йўл ёки автобус йўловчилар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг Сўраётган Томон давлатининг ҳудудига Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудидан бевосита кирганлигини тасдиқлаши мумкин бўлган Сўраётган Томоннинг чегара органлари ходимлари тарафидан берилган расмий баёнотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — фуқаролиги бўлмаган шахсга берилган биометрик саёҳат ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австрия Республикаси учун — фуқаролиги бўлмаган шахсга берилган саёҳат ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Австрия Республикаси учун — Виза ахборот тизими (ВИС)да қидирув натижасида аниқланган шахсни тасдиқлаш маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи давлат фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларни реадмиссия қилиш асосларини билвосита исботловчи ҳужжатлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(мазкур Битимнинг 16-моддаси 2-бандига мувофиқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Битимнинг 3-иловасида кўрсатилган ҳар қандай ҳужжатнинг фотонусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро чипталар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар қандай турдаги ҳужжатлар, сертификатлар ва ҳисоб-китоблар (масалан, меҳмонхона ҳисоблари, шифокор/тиш шифокори қабул карталари, давлат ёки хусусий муассасаларга кириш карталари, автомобиль ижараси шартномалари, кредит карта квитанциялари ва бошқалар), башарти улар тегишли шахснинг Сўралаётган Томон давлатининг ҳудудида бўлганлигини аниқ кўрсатса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд ёки маъмурий жараёнларда тегишли шахс тарафидан берилган расмий баёнот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли шахс чегарани кесиб ўтганлигини тасдиқлаши мумкин бўлган гувоҳнинг расмий баёноти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли шахс курьер ёки саёҳат агентлиги хизматларидан фойдаланганлигини кўрсатувчи маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
5-ИЛОВА

(Герб)

_________________________________________________________________________________________

(Жой ва сана)

____________________________________________

(Сўраётган Томоннинг ваколатли органи номи)

Ҳавола:

(Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи номи)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимнинг 15-моддасига мувофиқ

РЕАДМИССИЯ ТЎҒРИСИДА АРИЗА

А. ШАХСГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР

Расм

1. Тўлиқ исм (фамилияни тагига чизинг):

_______________________________________________________________________

2. Туғилган пайтдаги исм:

3. Туғилган сана ва жойи:

4. Жинси ва ташқи белгилар (бўйи, кўз ранги, ажралиб турувчи белгилари ва бошқалар):

_________________________________________________________________________________________

5. Тахаллуслар (аввалги исмлар, ишлатган бошқа исмлар ёки танилган номлар):

_________________________________________________________________________________________

6. Фуқаролиги ва тили:

7. Фуқаролик ҳолати: □ турмуш қурган □ ёлғиз □ ажрашган □ бева/бойдоқ

Башарти турмуш қурган бўлса, турмуш ўртоғининг исми:

_________________________________________________________________________________________

Фарзандлари (башарти мавжуд бўлса) исми ва ёши:

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

8. Сўраётган Томонда охирги манзили:

_________________________________________________________________________________________

Б. ТУРМУШ ЎРТОҒИГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР (БАШАРТИ ТАЛАБ ЭТИЛСА)

1. Тўлиқ исм (фамилияни тагига чизинг):

_________________________________________________________________________________________

2. Туғилган пайтдаги исм:

_________________________________________________________________________________________

3. Туғилган сана ва жойи:

_________________________________________________________________________________________

4. Жинси ва ташқи белгилар (бўйи, кўз ранги, ажралиб турувчи белгилари ва бошқалар):

_________________________________________________________________________________________

5. Тахаллуслар (аввалги исмлар, ишлатилган/маълум бўлган бошқа исмлар):

_________________________________________________________________________________________

6. Фуқаролиги ва тили:

_________________________________________________________________________________________

С. ФАРЗАНДЛАРГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР (БАШАРТИ ТАЛАБ ЭТИЛСА)

1. Тўлиқ исм (фамилияни тагига чизинг):

_________________________________________________________________________________________

2. Туғилган сана ва жойи:

_________________________________________________________________________________________

3. Жинси ва жисмоний тавсифи (бўйи, кўз ранги, фарқловчи белгилар ва бошқалар):

_________________________________________________________________________________________

4. Фуқаролиги ва тили:

_________________________________________________________________________________________

Д. ҚАЙТАРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ШАХСГА ОИД МАХСУС ҲОЛАТЛАР

1. Соғлиғи ҳолати

(масалан: махсус тиббий парвариш ҳақида маълумот; юқумли касалликнинг лотинча номи):

_________________________________________________________________________________________

2. Маълум хавфли шахс эканлиги ҳақида маълумот

(масалан: оғир жиноятда гумон қилиниши; агрессив хулқ):

_________________________________________________________________________________________

Э. ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИГАН ДАЛИЛЛАР ИЛОВА ҚИЛИНАДИ

1. _________________________________________

_________________________________________

(Паспорт рақами)

(Берилган сана ва жойи)

___________________________________________

_________________________________________

(Берувчи орган)

(Амал қилиш муддати)

2. _________________________________________

_________________________________________

(Шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақами)

(Берилган сана ва жойи)

___________________________________________

_________________________________________

(Берувчи орган)

(Амал қилиш муддати)

3. _________________________________________

_________________________________________

(Ҳайдовчилик гувоҳномаси рақами)

(Берилган сана ва жойи)

___________________________________________

_________________________________________

(Берувчи орган)

(Амал қилиш муддати)

4. _________________________________________

_________________________________________

(Бошқа расмий ҳужжат рақами)

(Берилган сана ва жойи)

___________________________________________

_________________________________________

(Берувчи орган)

(Амал қилиш муддати)

Ф. ИНТЕРВЬЮ ЎТКАЗИШ / САЁҲАТ ҲУЖЖАТИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА СЎРОВ

□ 1-иловада кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги сабабли фуқароликни аниқлаш учун интервью ўтказиш сўрови.

□ 1 ва 2-иловалардаги ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, уларнинг тўғрилиги шубҳа остида бўлгани сабабли фуқароликни аниқлаш учун интервью ўтказиш сўрови.

□ 3 ва 4-иловаларга мувофиқ учинчи давлат фуқароларини реадмиссия қилишни осонлаштириш учун интервью ўтказиш сўрови.

□ Саёҳат ҳужжатини / фавқулодда саёҳат ҳужжатини бериш тўғрисида сўров.

Г. КУЗАТУВЛАР

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

___________________________________________

(Имзо) (Муҳр/Тамға)

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

(Сўраётган Томоннинг ваколатли органи номи)

(Жой ва сана)

Ҳавола: ________________________________________________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

___________________________________________

(Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи номи)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

(Герб)

_________________________________________________________________________________________

(Жой ва сана)

____________________________________________

(Сўраётган Томоннинг ваколатли органи номи)

Ҳавола:

____________________________________________

____________________________________________

____________________________________________

____________________________________________

(Сўралаётган Томоннинг ваколатли органи номи)

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимнинг 21-моддасига мувофиқ

ТРАНЗИТ ТЎҒРИСИДАГИ АРИЗА

Транзит қилинаётган шахсга оид умумий маълумотлар

фамилия

исм

Жинси (Э/А)

туғилган сана

туғилган жой

1.

2.

миллати

саёҳат ҳужжати рақами / тури / амал қилиш муддати

учинчи давлат тарафидан берилган виза (башарти талаб қилинса)

1.

2.

Парвоз тафсилотлари

рейс рақами

қаердан

жўнаш санаси

жўнаш вақти

қаерга

келиш санаси

келиш вақти

Махсус маълумотлар:

Транзит қилинаётган шахс кузатувчи ходимлар тарафидан кузатиладими?

□ Ҳа

□ Йўқ

Кузатувчилар:

Тиббий парвариш талаб қилинадими?

□ Ҳа

□ Йўқ

Башарти шундай бўлса, кўрсатинг:

Юқумли аниқланадиган касалликлар борми?

□ Ҳа

□ Йўқ

Башарти шундай бўлса, кўрсатинг:

Олдинги депортация (чиқариб юбориш) уринишлари муваффақиятсиз бўлганми?

□ Ҳа

□ Йўқ

Башарти шундай бўлса, сабабини кўрсатинг:

Жиноий судланганлик тўғрисида маълумотингиз борми?

□ Ҳа

□ Йўқ

Башарти шундай бўлса, кўрсатинг*:

* Зарурат туғилганда, қуйидаги «Қўшимча изоҳлар» бўлимидан фойдаланинг.

Қўшимча изоҳлар:

Сўралаётган Томоннинг қарори:

Транзитга рухсат берилди.

□ Ҳа □ Йўқ

Башарти рухсат берилмаса, асослар:

Исм / имзо / сана

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Австрия Федерал Ҳукумати ўртасида миграция ва мобиллик бўйича шериклик тўғрисидаги Битимга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Парламенти ва Кенгашининг 2016/1953-сонли Регламентига мувофиқ, ноқонуний бўлиб кирган учинчи давлат фуқароларини қайтариш учун ишлатиладиган Европа стандарт саёҳат ҳужжати намунаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги намуна, у қайси тилда берилишидан қатъий назар, амал қилади: