ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУЛУНҒУР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Булунғур туманида 2026-2027 йил новегитация (куз-қиш) даврида чекланган сув олиш режасининг муҳокамаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «Сув — текин» тушунчасидан воз кечиш ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўттиз еттинчи сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Булунғур тумани «Сув етказиб бериш хизмат» Давлат муассасаси директори Ф. Муротовнинг туман бўйича 2026-2027 йил носуғориш (новегитация) давридаги чекланган сув олиш режаси (лимити) фермер хўжаликлари кесимидаги таклифи маъқуллансин ва иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Булунғур тумани «Сув етказиб бериш хизмат» Давлат муассасаси директори Ф. Муротовга:
туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори талабларига қатъий риоя қилиш;
қарор мазмун-моҳиятини массивлар ва улар ҳудудидаги фермер ҳамда деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
иловада кўрсатилган сув лимитларини ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари тумани Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Х. Бозаров ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари А. Маматмусаев зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси Х. УСМАНОВ
Самарқанд вилояти, Булунғур тумани,
2026 йил 3 ноябрь,
VII-37-98-7-93-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.