16.10.2026 йилдаги VII-39-120-5-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»га 194-сонли Қарори, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2026 йил 12 июндаги 04-02-02/5747-сонли хати, вилоят ҳокимлигининг 2026 йил 10 августдаги 406/16-26-сонли билдиргиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 10 августдаги ДКҚ 03-01/96-26-сонли қарори ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2026 йил 12 октябрдаги 01-12/20-11-32/883-сонли хулосаси инобатга олиб, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация хизматлари кўрсатиш аҳволини янада яхшилаш мақсадида, билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори ижро учун, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти бюджетлаштириш ва контролинг бошқармаси бўлими бошлиғи Н.Жўрабековнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифлари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари (шунингдек, техник сув) учун таклиф нархлари (тарифлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 24 сентябрдаги VII-17-108-5-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Раубаева), вилоят телерадиокомпанияси (А. Муқимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б. Умаров)га олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан бошлаб, 15 кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш вилоят ҳокими ўринбосари (А. Ниёзов) ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Ғ. АЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-39-120-5-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.