Ҳужжат кучини йўқотган 03.11.2026 24.09.2025 йилдаги VII-17-108-5-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.11.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти, канализация хизматлари тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг 2026 йил 16 октябрдаги ВИИ-39-120-5-0-К/26-сонли «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатиладиган сув таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги ЎРҚ-784-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»га 194-сонли Қарори, «Навоий кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 4 июндаги 04-02-05/04/6059-сонли, 2025 йил 13 августдаги 04-02-05/04/8667-сонли хатлари, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 12 августдаги 01-12/20-11-38/1994-сонли хулосаси, вилоятда «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация хизматлари кўрсатиш хизматлари аҳволини янада яхшилаш ҳамда билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 162 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори ижро учун, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бош директор ўринбосари Ж. Хасановнинг ичимлик суви таъминоти, оқова сув хизматлари тарифлари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан кўрсатиладиган ичимлик суви таъминоти, канализация хизматлари (шунингдек, техник сув) учун таклиф нархлари (тарифлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 15 мартдаги VI-69-29-5-0-К/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Раубаева), вилоят телерадиокомпанияси (А. Муқимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б. Умаров)га олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан бошлаб, 15 кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари (Э. Камолов) ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АЛИЕВ ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-17-108-5-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.