30.09.2026 йилдаги VII-38-111-5-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.11.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»га 194-сонли Қарори, «Навоий сув таъминоти» акциядорлик жамияти директори О.Зариповнинг 2026 йил 24 июлдаги 07-041/1365-сонли хати, вилоят ҳокимлигининг 2026 йил 10 августдаги 406/16-26-сонли билдиргиси, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 10 августдаги ДКҚ 03-01/96-26-сонли қарори ва вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2026 йил 24 сентябрдаги 01-12/20-11-32/826-сонли хулосаси, «Навоий вилояти сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг 2026 йил 18 сентябрдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши қарори лойиҳасига билдирилган таклифларни муҳокама қилиш тўғрисида» ги 06-01/84-сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб, вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация хизматлари кўрсатиш аҳволини янада яхшилаш мақсадида, билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори ижро учун, «Навоий сув таъминоти» АЖ директори О. Зариповнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифлари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари (шунингдек, техник сув ва суғориш суви етказиб бериш хизматлари) учун таклиф нархлари (тарифлар) 1-иловага мувофиқ, вилоятда истеъмолчиларни марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан таъминлаш имконияти бўлмаган ҳудудларга транспорт ёрдамида етказиб берилаётган ичимлик суви таъминоти учун таклиф нархлари (тарифлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2025 йил 15 августдаги VII-15-85-5-0-К/25-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Раубаева), вилоят телерадиокомпанияси (А. Муқимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти ДМ (Б. Умаров)га олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор расмий эълон қилингандан бошлаб, 15 кундан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини таъминлаш вилоят ҳокими ўринбосари (Э. Ниёзов) ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Ғ. АЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-38-111-5-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.