ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг 2026 йил 12 январдаги ВИИ-38-111-5-0-К/26-сонли «Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари тарифларини кўриб чиқиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 3 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июлдаги ЎРҚ-784-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги «Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»га 194-сонли Қарори, «Навоий сув таъминоти» акциядорлик жамияти директори О.Зариповнинг 2025 йил 2 июндаги 07-041/1106-сонли хати, вилоят ҳокимлиги котибият мудири Ш. Хамидовнинг 2025 йил 3 июндаги 255/16-26-сонли билдиргиси, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 12 августдаги 01-12/20-11-32/672-сонли хулосаси инобатга олиб, вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, канализация хизматлари кўрсатиш аҳволини янада яхшилаш мақсадида, билдирилган таклиф, фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 162 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-171-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори ижро учун, «Навоий сув таъминоти» АЖ директори О. Зариповнинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифлари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоятда ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари (шунингдек, техник сув ва суғориш суви етказиб бериш хизматлари) учун таклиф нархлари (тарифлар) 1-иловага мувофиқ, вилоятда истеъмолчиларни марказлаштирилган коммунал сув тармоғидан таъминлаш имконияти бўлмаган ҳудудларга транспорт ёрдамида етказиб берилаётган ичимлик суви таъминоти учун таклиф нархлари (тарифлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2024 йил 15 мартдаги VI-69-29-5-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Ш. Раубаева), ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (Д. Мамаражабов), вилоят телерадиокомпанияси (А. Муқимов), «Дўстлик байроғи» ва «Знамя дружбы» газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б. Умаров)га олиб борилаётган ишларни доимий равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор 1-сентябрдан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокими ўринбосари (Э. Камолов) ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АЛИЕВ ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ
Навоий вилояти,
2025 йил 15 август,
VII-15-85-5-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.