ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШАҲРИХОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Шаҳрихон туманида 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган солиқ, ер усти ва ер ости сув солиғи, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ, қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ, мол-мулкнинг минимал қиймати ҳамда мол-мулк солиқ миқдорлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 429 ва 437-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6121-сонли Фармони, Солиқ кодексининг 445, 452-моддаларига киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг «Андижон вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасига асосан Шаҳрихон тумани бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган ер солиқларини ҳисоблаб чиқаришда қўлланиладиган коэффициентларни тасдиқлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида» ги ПФ-6121-сон Фармони шунингдек, «Андижон вилояти бўйича 2026 йилда юридик ва жисмоний шахслардан ундириладиган айрим солиқларга қўлланиладиган коэффициентлар ҳамда мутлақ миқдор суммаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасига мувофиқ, туман солиқ инспекциясининг 2026 йил учун солиқ ставкаларига камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларини қўллаган ҳолда «Туманда 2026 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик ва жисмоний шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган солиқ, ер усти ва ер ости сув солиғи, ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ, қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ, мол-мулкнинг минимал қиймати ҳамда мол-мулк солиқ миқдорлари бўйича таклифлари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шаҳрихон туманида 2026 йил учун:
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 1-иловага;
Жисмоний шахслар бўйича (деҳқон ҳўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжаллаган ерлардан ташқари) мутлоқ миқдорда 1 кв.м. учун белгиланган базавий солиқ ставкалари бўйича солиқ ставкаси маҳаллалар кесимида 2-иловага;
Ер усти ва ер ости сув солиғи ставкаси 3-иловага;
Ер қаъридан фойданилганлик учун солиқ ставкаси 4-иловага;
Қишлоқ хўжалиги ерлари учун солиқ ставкаси 5-иловага;
Мол-мулкнинг минимал қиймати 6-иловага;
Мол-мулк солиқ ставкаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Халқ депутатлари Шаҳрихон тумани Кенгашининг 2024 йил 27 декабрдаги VII-3-016-1-28-К/24-сонли қарорининг 4 ва 5-иловалари 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Шаҳрихон тумани солиқ инспекцияси (Х. Сотволдиэв) тасдиқланган солиқ ставкаларини барча солиқ тўловчиларга солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали етказилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Р. Араббоэв) ушбу қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирсин.
6. Мазкур қарор ижросининг назорати Халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Қобулов) зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Х. ДАДАХОНОВ
Андижон вилояти, Шаҳрихон тумани,
2025 йил 30 декабрь,
VII-10-77-1-28-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.