ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Ахборот берувчилар | Масъул ижрочилар |
1. | Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига кўмаклашиш. | 1. Маҳаллий Кенгашлар учун аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан самарали депутатлик назоратини ташкил этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш. 2. Тавсиялар асосида ишни ташкил этиш бўйича маҳаллий Кенгаш депутатлари учун онлайн семинар ўтказиш. | 2026 йил октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари | Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
2. | Бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича жойларда амалга оширилаётган ишларни маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама қилиб бориш. | 1. Аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича жойларда олиб борилаётган ишларни ўрганиш режасини ишлаб чиқиш. | 2026 йил октябрь | Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари | Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази |
2. Ўрганиш натижаларини маҳаллий Кенгаш сессияларида кўриб чиқиш, масъул давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, танқидий муҳокама қилиш ва фаолиятига баҳо бериш. | Алоҳида режа асосида | ||||
3. | Қорқалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва Сенат Кенгашида муҳокама қилиш. | 1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш. Бунда: ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича яратилган янги тизим асосида ташкил этилган штабларнинг фаолияти самарадорлиги; янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш орқали иш ўринларини яратилиши; маҳаллаларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳамда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши: ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни манзилли амалга оширилиши каби масалаларга эътибор қаратилади. 2. Сенатор ва депутатлар, масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини Сенат Кенгашининг сайёр мажлиси муҳокамасига киритиш. | 2026 йил октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси |
4. | Сирдарё вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва Сенат Кенгашида муҳокама қилиш. | 1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш. Бунда: ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича яратилган янги тизим асосида ташкил этилган штабларнинг фаолияти самарадорлиги; янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш орқали иш ўринларини яратилиши; маҳаллаларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳамда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши: ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни манзилли амалга оширилиши каби масалаларга эътибор қаратилади. 2. Сенатор ва депутатлар, масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини Сенат Кенгашининг сайёр мажлиси муҳокамасига киритиш. | 2026 йил ноябрь | Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси |
5. | Навоий вилояти Нурота туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ҳамда ажратилаётган молиявий ресурслардан мақсадли фойдаланиш ҳолатини ўрганиш ва Қўмита мажлисида муҳокама қилиш. | 1. Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш. Бунда: ҳудудда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича яратилган янги тизим асосида ташкил этилган штабларнинг фаолияти самарадорлиги; янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш орқали иш ўринларини яратилиши; маҳаллаларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳамда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши: ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни манзилли амалга оширилиши каби масалаларга эътибор қаратилади. 2. Сенатор ва депутатлар, масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини Қўмита мажлиси муҳокамасига киритиш. | 2026 йил ноябрь-декабрь | Навоий вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси |
6. | Жиззах вилоятида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва Сенат Кенгашида муҳокама қилиш. | 1. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликни қисқартириш дастурлари ижросини ўрганиш ва муҳокама қилиш. Бунда: ҳудудларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича яратилган янги тизим асосида ташкил этилган штабларнинг фаолияти самарадорлиги; янги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш, фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлик субъектларини фаолиятини тиклаш орқали иш ўринларини яратилиши; маҳаллаларда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ҳамда ажратилаётган маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши: ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни манзилли амалга оширилиши каби масалаларга эътибор қаратилади. 2. Сенатор ва депутатлар, масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини Сенат Кенгашининг сайёр мажлиси муҳокамасига киритиш. | 2027 йил март | Жиззах вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси |
7. | Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш мақсадида ажратилаётган молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш. | 1. Камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилаётган маблағлар ҳамда уларнинг самарадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоботини эшитиш. 2. Ҳудудларда тижорат банклари томонидан молиявий ресурсларни берилишини таҳлил этиш ва аниқланган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини Сенат Кенгаши мажлисига муҳокамага киритиш. | 2027 йил май | Марказий банк, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
8. | Хоразм вилоятида эски боғлар ва қаровсиз қишлоқ хўжалиги ерларини янгилаш орқали аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда даромадини ошириш бўйича кўрилган чораларни ўрганиш ва маҳаллий Кенгашда муҳокама қилиш. | 1. Эски боғ ва қаровсиз ерларни хатловдан ўтказиш, уларни босқичма-босқич реконструкция қилиш ва интенсив боғлар барпо этиш ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш. Бунда: вилоятдаги эскирган боғлар ҳамда самарасиз фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ерлари туманлар кесимида хатловдан ўтказилиб, уларнинг майдони, ҳолати, ер эгаси ёки фойдаланувчиси ва қайта фойдаланиш имкониятлари бўйича маълумотлар базаси шакллантирилганлиги; иқтисодий жиҳатдан самарасиз эски боғларни замонавий, серҳосил навлар билан янгилаш, томчилатиб суғориш ва тежамкор агротехнологияларни жорий этиш бўйича туманлар кесимида аниқ манзилли дастур ишлаб чиқилганлиги; янгиланган боғлар ва ўзлаштирилаётган ерларга маҳаллий аҳоли, айниқса ишсиз фуқароларни жалб қилиш, мавсумий ва доимий иш ўринларини яратиш, уларни даромадини ошириш, деҳқон ва томорқа хўжаликларини кооперация асосида бирлаштириш чоралари кўрилганлигига эътибор қаратилади. 2. Сенатор ва депутатлар, масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан биргаликда сайёр мажлисда муҳокама қилиш. | 2027 йил июнь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги | Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бюджет масалалари бошқармаси |
9. | Сурхондарё вилоятида аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар (маҳалла ва кўчаларда оммавий юриш, жисмоний машқлар, эрталабки ва кечки бадантарбия машғулотларини йўлга қўйиш) ҳолатини ўрганиш ва халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши билан Қўшма мажлисда муҳокама қилиш. | 1. Сурхондарё вилоятида аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш. Бунда: аҳолини соғлом турмуш тарзига жалб қилиш бўйича маҳалла, бирламчи тиббий ёрдам муассасалари ходимлари томонидан тарғибот тадбирларининг йўлга қўйилганлиги; вилоятнинг маҳалла ва кўчаларида оммавий юриш, жисмоний машқлар, эрталабки ва кечки бадантарбия билан шуғулланиш учун шароитлар яратилганлиги; спорт ва таълим муассасаларининг спорт заллари ва майдончаларида аҳолининг оммавий спорт билан шуғулланишлари каби масалаларга эътибор қаратилади. 2. Сенатор ва депутатлар, масъул вазирлик ва идоралар, ҳокимлик ва ҳудудий ташкилотлар билан биргаликда муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш. 3. Ўрганиш натижалари муҳокамаси учун тегишли ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш. 4. Ўрганиш натижаларини Қўмита ва халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг қўшма мажлиси муҳокамасига киритиш. | 2027 йил июль | Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Спорт вазирлиги | Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
10. | Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида Наманган вилоятида ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ва муҳокама қилиш. (8-мақсад: доирасида самарали бандликни ошириш ҳамда эркаклар ва хотин-қизларни муносиб иш билан таъминлаш асосида барқарор ва умумқамровли иқтисодий ўсишга кўмаклашиш). | 1. Соҳа мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантириш. 2. Вилоятда ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар ҳолатини дастлабки тарзда таҳлил этиш. Бунда: тадбиркорлик инфратузилмаси лойиҳаларига; кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга; ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга йўналтирилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланишига эътибор қаратиш. 3. Ўрганиш натижаларини қўмита мажлисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда муҳокама қилиш. | 2027 йил август | Наманган вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги | Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |