Ўзбекистон Республикасининг санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Мактаб дафтарларига қўйиладиган гигиеник талаблар
Ёзув ўқув материалини қоғозда акс эттиришнинг асосий усулларидан бири бўлиб, таълим муассасасида ва уйда ўқув фаолиятининг асосий тури ҳисобланади.
Ёзиш жараёни кўриш аъзоларининг зўриқиши билан боғлиқ бўлиб, бу кўп жиҳатдан дафтарларнинг сифатига боғлиқ: қоғоз тури, чизиқларнинг шакли, босманинг интенсивлиги ва бир хиллиги, ранги ва бошқа безак элементлари. Кичик мактаб ёшидаги болалар учун нашрнинг сифати айниқса муҳим, чунки уларнинг кўриш қобилияти хусусиятлари ва ёзиш кўникмаларининг етарли даражада ривожланмаганлиги туфайли ёзиш жараёни ўз-ўзидан қийин ва чарчатувчи бўлади.
I. Қўлланиш соҳаси ва умумий қоидалар.
1.1. Ушбу санитария қоидалари ва меъёрлари (бундан кейин санитария қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 234-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган.
1.2. Ушбу санитария қоидалари ўқувчилар организмининг кўриш аъзолари, таянч-ҳаракат тизими, юрак-қон томир тизими касалликларининг олдини олишга қаратилган.
1.3. Санитария қоидалари мактаб дафтарлари ва амалий қўлланмаларнинг оғирлиги, шрифт безаги, босма сифати ва полиграфия материалларига қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди.
1.4. Санитария қоидалари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади ва турли ёшдаги ўқувчиларга мўлжалланган мактаб дафтарларига қўйиладиган мажбурий санитария-гигиена талаби ҳисобланади.
1.5. Ушбу санитария қоидалари талабларига риоя этиш мулкчилик шаклидан қатъи назар, ноширлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахслар учун мажбурийдир.
1.6. Меъёрий ҳужжатлар (давлат ва тармоқ стандартлари) нашрларга қўйиладиган гигиеник талабларни тартибга солиш ва таъминлаш қисмида ушбу санитария қоидаларига зид бўлмаслиги лозим.
1.7. Мактаб дафтарларидан фойдаланишга фақат уларнинг мазкур санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги санитария-эпидемиология хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина рухсат берилади.
1.8. Ушбу санитария қоидалари бажарилиши устидан давлат санитария-эпидемиология назоратини Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология хизмати муассасалари амалга оширади.
II. Умумий талаблар
2.1. Дафтарлар санитария-гигиена хулосаси мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда тасдиқланган намуна-эталонга мувофиқ тайёрланиши шарт.
2.2. Мактаб дафтарлари ва практикумлар блокини тайёрлаш учун оғирлиги 80 г/м2 (1-синф ўқувчилари учун) ва 70 г/м2 (бошқа ёш гуруҳлари учун) бўлган, оқлик кўрсаткичи 74 — 88%, шаффофлиги 84% дан кам бўлмаган (ёзув ва офсет) қоғози ишлатилади.
2.3. Чизиқларнинг жойлашувига қараб, қуйидаги турдаги юзалар белгиланади:
битта горизонтал чизиқли;
иккита горизонтал чизиқли:
кам учрайдиган қия чизиқли иккита горизонтал чизиққа;
ўлчами 5х5 мм бўлган катакка;
ўлчами 7х7 мм бўлган катакка.
2.4. Чизиқлар тавсифи ва майдон ўлчамлари (юқори, пастки, ён) 1-жадвалда кўрсатилган.
1-жадвал | |||||
Кўрсаткич номи | Чизиқ турлари учун меъёр | Рухсат этилган оғишлар | |||
1 | 2 | 3 | 4 | ||
саҳифадаги қаторлар сони | 23 | 26 | 14 | 14 | - |
қаторлар баландлиги, мм | - | - | 5,0 | 5,0 | ±0,1 |
қаторлар орасидаги | +0,1 (жами | ||||
масофа | 2,0 мм дан ортиқ | ||||
мм | 8,0 | 7,0 | 8,0 | 8,0 | бўлмаслиги керак) |
қия чизиқнинг қиялик бурчаги, градус | - | - | - | 75,0 | +2,0 |
қия чизиқлар орасидаги масофа (қатор чизиғи бўйлаб), мм | - | - | 27,0 | +2,0 | |
майдон кенглиги, мм | |||||
юқори | 16,0 | 16,0 | 13,0 | 13,0 | +3,0 |
пастки | 13,0 | 14,0 | 12,0 | 12,0 | +6,0 |
ён | 20,0 | 20,0 | 20,0 | 20,0 | +3,0 |
Эслатма: Математикага оид машқ дафтарлари ва амалий машғулотлар учун дафтарларда пастки ва юқори майдонлар чегараланмайди. Ён майдон кенглиги — 20 мм, рухсат этилган оғиш — +/- 3 мм.
2.5. Сатр ва катакларни ҳосил қилувчи чизиқлар қалинлиги 0,2 — 0,4 мм бўлиши керак. Ён майдон чизиғи қалинлиги — 0,3 — 0,5 мм.
2.6. Асосий йўналтирувчи чизиқларнинг ранги бинафша, яшил, ҳаво ранг, кулранг ёки қора бўлиши керак. Ён майдон чизиғининг ранги қизил. 1-синф дафтарларида қора ранг чизиқлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ён майдоннинг нотекис чизилишига ва босманинг турлича тўйинганлигига йўл қўйилмайди.
2.7. Дафтарларнинг муқовасида кинофильмлар, мультфильмлар, компьютер ўйинлари ва шу кабилардаги қаҳрамонларнинг тасвирларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Муқованинг 1 ва 4-бетларига Халқ таълими вазирлиги органлари билан келишилган ҳолда маълумотнома материалини жойлаштириш мумкин.
2.8. Қора бўёқда матн босишда матн тасвири элементлари ва қоғознинг оптик зичликлари орасидаги фарқ 0,7 дан кам бўлмаслиги керак.
Белгиларнинг ноаниқ («йиртилган») чизиқлар билан босилишига йўл қўйилмайди.
2.9. Дафтар муқовасида ишлаб чиқарувчи корхона номи ва дафтар варақлари сони кўрсатилиши шарт.
2.10. Шпротлардаги горизонтал чизиқлар бир-бирига тўғри келиши лозим.
Яқин жойлашган чизиқлар орасидаги энг катта фарқ 2,0 мм дан ошмаслиги керак.
III. Дафтарларнинг гигиеник таснифи.
Мактаб дафтарлари вазифасига кўра қуйидагиларга бўлинади:
1) 1-синф учун иш дафтарлари;
2) 2, 3 ва 4-синфлар учун иш дафтарлари;
3) Амалиёт дафтарлари:
а) «Ёзув дафтари» (1-синф «Алифбо» дарслигига илова);
б) «Математика дафтари» (1-синф «Математика» дарслигига илова);
в) Ҳуснихат дафтари (1 — 4-синфлар);
4) Умумтаълим мактаблари учун иш дафтарлари, шу жумладан умумий дафтарлар.
IV. 1-синф дафтарларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
4.1. 12 варақли ёзув дафтарларида қаторлар орасидаги масофа 8 мм бўлган, кенглиги 5 мм ли икки горизонтал чизиқли чизиқлар ишлатилади. Ҳарф қиялигини белгиловчи қия чизиқнинг бурчаги 75°, сатр чизиғи бўйлаб қия чизиқлар орасидаги масофа 27 мм бўлиши керак.
4.2. Математика иш дафтарларида катак ўлчами 7х7 мм бўлиши керак. Рухсат этилган чегаравий оғиш +/- 0,1 мм.
V. 2, 3 ва 4-синф дафтарларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
5.1. 2-синф ўқувчиларининг ёзиш учун мўлжалланган ишчи дафтарларида тагида чизиқлар ишлатилади: горизонтал чизиқлар орасидаги масофа 5 мм, чизиқлар орасидаги умумий масофа 8 мм бўлади. 3-4-синф ўқувчилари учун — йўналтирувчи чизиқлар орасидаги масофа 7 мм бўлган битта горизонтал чизиқ ишлатилади.
5.2. Математика ишчи дафтарларида катак ўлчами 5х5 мм бўлиши керак. Рухсат этилган оғиш чегараси — +/- 0.1 мм.
VI. Амалий машғулотларга қўйиладиган гигиеник талаблар.
6.1. 1-синф учун ёзув дафтарларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
Ёзув дафтари — ўқув йилининг биринчи ярмида ўқувчининг ўқув фанини мустақил ўзлаштиришига кўмаклашадиган, индивидуал ишлаш учун мўлжалланган ёзув бўйича ўқув қўлланма.
6.1.1. 1-жадвалга мувофиқ чизиқлар ишлатилади.
6.1.2. Ёзув дафтарларининг ҳажми Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув дастурига боғлиқ бўлиб, нашрнинг вазни 120 граммдан ошмаслиги керак.
6.1.3. Муқова учун полимер қопламали муқовалаш материалидан фойдаланишга рухсат этилади.
6.1.4. Ҳарфлар ва уларнинг элементларини тасвирлаш учун узлуксиз ёки пунктир чизиқлар, шунингдек, ёзишда қўл ҳаракатининг йўналишини кўрсатувчи стрелкали кўрсаткичлар тавсия этилади.
Ҳарфлар намуналари ва уларнинг элементларини тасвирлаш учун нуқталардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
6.1.5. Қуйидагиларни қўллаш тақиқланади:
босма ҳарфлар ва босма матн;
саҳифада бирдан ортиқ расм (расмни саҳифанинг юқори ўнг ёки чап бурчагига, ҳарф намуналари ёнига жойлаштириш лозим) — ёзиш учун мўлжалланган жойларда рангли ва кулранг фон;
тескари (оқ фонда қора) шрифт.
6.1.6. Ёзув дафтарларида ён ҳошия ортида топшириқ тугаганлиги тўғрисида белги қўйишга рухсат этилади.
6.2. 1-синф математика дафтарларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
Математика дафтари — ўқувчиларнинг индивидуал ишлаши учун мўлжалланган ўқув қўлланма бўлиб, ўқувчининг ўқув фанини ўзлаштириш устида мустақил ишлашига кўмаклашади (ўқув йилининг биринчи ярмида қўлланилади).
Дафтарлар қуйидаги гуруҳларнинг савол ва топшириқларини ўз ичига олиши лозим:
ўрганилган материални такрорлаш учун,
фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш учун,
олинган назарий билимларни амалда қўллаш учун.Топшириқларни бажариш учун дафтарларда етарлича бўш жой қолдирилиши шарт.
Расмлар кўпи билан 2 хил рангда бўлиши мумкин.
Дафтарлар дарслик билан биргаликда тўплам ҳолида нашр этилиши лозим.
Катакчалар ўлчами 7х7 мм бўлиши керак.
VII. Ҳуснихат дафтарларига қўйиладиган гигиеник талаблар.
7.1. Ҳуснихат дафтари ёзув кўникмаларини (хаттотликни) мустаҳкамлаш учун мўлжалланган бўлиб, 1-синфнинг иккинчи ярмидан бошлаб ҳамда 2, 3 ва 4-синфларда қўлланилади.
1-синф учун 4.1-бандга мувофиқ, 2, 3 ва 4-синфлар учун эса 5.1-бандга мувофиқ чизиқлар ишлатилади.
Ёзув дафтарларини нашр этиш устидан давлат санитария назорати ҳар бир турдаги дафтарларни гигиеник баҳолаш мақсадида, уларни нашр этишдан олдин ишлаб чиқариш спецификациясига мувофиқлигини танлаб текшириш орқали амалга оширилади. Бунда санитария-гигиена экспертизаси учун намуналар олиниб, модель муҳитига (дистилланган сувга) зарарли моддалар даражасини аниқлаш учун лаборатория-инструментал текширувлар ўтказилади:
Фенол — 0,05 мг/дм3;
Формалдегид — 0,1 мг/дм3;
Қўрғошин — 90 мг/кг;
Рух — 1,0 мг/дм3;
Мишьяк — 25 мг/кг;
Хром (ИИИ) ва (ВИ) — 60 мг/кг;
Ҳаво муҳитига қуйидаги миқдорлардан ортиқ бўлган ҳолатда:
Фенол — 0,003 мг/м3;
Формалдегид — 0,003 мг/м3
Асл нусха-макетни санитария-эпидемиологик баҳолашдан ўтказгандан сўнг, нашрга санитария-эпидемиологик хулоса берилади. Дафтарлардан намуна олиш амалдаги ГОСТ талабларига мувофиқ амалга оширилади.