28.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3945
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 28.09.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3945
Кучга кириш санаси
28.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3945]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги ПҚ-4513-сон «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Э. АДИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4513-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2026 йил 10 сентябрдаги 4513-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тиббий кўрсатмалар

Шошилинч кесарча кесиш амалиёти

1.

Оғир қон кетиш билан кечадиган (кечаётган) йўлдош олдинда келишининг ҳар қандай тури

2.

Оғир қон кетиши ёки ҳомиланинг брадикардияси билан кечадиган (кечаётган) зўрайиб борувчи нормал жойлашган йўлдошнинг барвақт кўчиши

3.

Бачадон йиртилиши хавфи, бачадон йиртилиши бошланиши, бачадон йиртилиши содир бўлиши

4.

Кардиотокографиянинг шубҳали тури билан кечадиган (кечаётган) ҳомила дистресс-синдроми (ҳомиланинг ноаниқ ҳолати) (3 дақиқа ва ундан кўп вақт давомида ҳомилада юрак уриши 70 тадан кам бўлган давомий брадикардия)

5.

Ҳомила боши билан келганда киндик тизимчаси ёки ҳомиланинг қўли тушиб қолиши

6.

Туғруқ пайтида эклампсия хуружи содир бўлиши

7.

Агония ҳолати ёки 20 ҳафталик ҳомиладорлик муддатидан кейин аёлнинг тўсатдан ўлими (имкон бўлса кесарча кесиш амалиёти амалга оширилади)

Кечиктириб бўлмайдиган кесарча кесиш амалиёти

8.

Чаноқ-бош диспропорцияси

9.

Допплерография маълумотларига кўра ҳомиланинг киндик артериясида зўрайиб борувчи қон айланиши бузилиши ёки кардиотокографиянинг шубҳали тури билан кечадиган (кечаётган) ҳомила дистресс-синдроми (ҳомиланинг ноаниқ ҳолати)

Режалаштирилган кесарча кесиш амалиёти

10.

Муддатига етган ҳомиладорликда қоғаноқ пардасининг муддатидан олдин ёрилиши (бунда ҳомиладор аёлда режали кесарча кесишга тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлиши лозим)

11.

Режали кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тайёрланган ҳомиладор аёлда туғруқ жараёни бошланиши

12.

Оғир преэклампсия, ҳомиладорлик даври ва туғруқ пайтида ҲЕЛЛП-синдроми (аёлнинг беқарор ҳолатида ва табиий туғруқ йўллари орқали туғдиришга шароит бўлмаганда)

13.

Ҳомила дистресси (ҳомиланинг ноаниқ ҳолати) билан бирга кечмайдиган бачадон қисқариш фаолиятининг коррекция қилинмайдиган бузилишлари (туғруқ жараёни сустлиги, туғруқ жараёни дискоординацияси, бачадон бўйни дистоцияси)

14.

Хориоамнионит ва туғруққа туғруқ йўлларининг тайёр эмаслиги

Режали кесарча кесиш амалиёти

15.

Йўлдошнинг тўлиқ олдинда келиши

16.

Йўлдошнинг ўсиб кириши

17.

Йўлдошнинг қон томирлари олдинда келиши

18.

Анамнезда икки ва ундан ортиқ кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса

19.

Анамнезда бачадон бўшлиғига кириб бориш билан миомектомия жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса

20.

Анамнезда гистеротомия жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса: бачадон перфорацияси, най бурчаги соҳаси кесилиши, рудиментар шох кесилиши, анамнезда корпорал кесарча кесиш, Т-симон ёки J-симон кесма мавжуд бўлса

21.

Бола туғилиши учун туғруқ йўлларида ҳосилалар (тўсиқлар) мавжуд бўлса:

торайиш даражаси II ва ундан кўп бўлган анатомик тор чаноқ;

тос суяклари деформацияси;

табиий туғруқ йўллари орқали бола туғилишига тўсқинлик қиладиган, айниқса пастки сегментда жойлашган катта ўлчамдаги бачадон миомаси, аввал ўтказилган кесарча кесиш амалиётидан кейин қин ва бачадон бўйни чандиқли деформациялари, шу жумладан, аввалги туғруқларда III-IV даражали оралиқ йиртилишидан кейин;

бачадон бўйни саратони (бундан бачадон бўйни саратонининг преинвазив ва микроинвазив шакллари мустасно)

22.

Бошқа акушерлик хавф омиллари билан боғлиқ ҳолда ҳомиланинг тахминий вазни 4500 граммдан катта бўлганда

23.

Ҳомила чаноқ билан келиши билан биргаликда:

ҳомиланинг вазни 2500 грамм ёки ундан кам ёки 3500 грамм ёки ундан кўп бўлганда;

бошқа тиббий кўрсатмалар билан боғлиқ ҳолда;

аввал ўтказилган кесарча кесиш амалиётидан кейин бачадонда чандиқ бўлганда;

ҳомила оёғи билан келганда

24.

Ҳомиланинг барқарор кўндаланг жойлашиши

25.

Нохуш оқибатларга олиб келадиган ҳомилалик елка дистоцияси анамнези (ўлик туғилиш, оғир гипоксия, энтсефалопатия, ҳомила ва (ёки) онада (қов суяклари бирикмаси) шикастланишлар мавжуд бўлганда

26.

Туғруқдан 6 ҳафта олдин симптомлари (кўринадиган фаол генитал шикастланишлар, ачишиш, қичишиш, оғриқ) бўлган фаол бирламчи ёки такрорий генитал герпес

27.

Туғруқдан аввал вирусли юкламаси >1000 нусха/мл бўлган ОИВ-инфекцияси, туғруқдан аввал вирусли юкламаси номаълум бўлган ёки ҳомиладор аёл ҳомиладорлик даврида вирусларга қарши терапияни қабул қилмаган бўлса ва (ёки) туғруқ пайтида антиретровирус профилактикаси ўтказилмаган бўлса

28.

Гепатит С вируслари

29.

Ҳомиланинг айрим ривожланиш аномалиялари (гастрошизис, омфалоцеле, катта ўлчамдаги думғаза-дум тератомаси)

30.

Кучанишни (туғруқнинг иккинчи даврини) инкор қилишни талаб қиладиган соматик касалликлар (декомпенсацияланган юрак-қон томир касалликлари, асоратланган миопия, кўчириб ўтказилган буйрак ва бошқалар)

31.

Қандли диабет бўлмаган аёлларда бошқа акушерлик хавф омиллари билан биргаликда 4500 граммдан катта ҳомила (ҳомиладорликнинг кечикиши, туғруқ индукциясига бўлган эҳтиёж, елка дистоцияси анамнези)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) мазкур Рўйхат давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида туғруқни қабул қилишда қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) кесарча кесиш амалиётини амалга оширишда ҳомиладор аёлнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган репродуктив ҳуқуқлари таъминланиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) кесарча кесиш амалиётини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ шифокорлик сирини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари кесарча кесиш амалиётини ўтказиш бўйича қарор қабул қилган ҳомиладор аёлни унинг соғлиғи учун ҳар қандай эҳтимол тутилган салбий оқибатлар ҳақида хабардор этиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаганда, ҳомиладор аёл кесарча кесиш амалиётини ўтказишни Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ танлаш ҳуқуқига эга. Бунда кесарча кесиш амалиёти ҳомиладор аёлнинг ихтиёрий розилиги асосида, унинг соғлиғи учун эҳтимолий хавф ва оқибатлар тўғрисида тўлиқ маълумот берилганидан сўнг амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мазкур Рўйхатнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳомиладор аёлнинг кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун ихтиёрий розилик аризаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш учун тиббий кўрсатмалар рўйхатига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Намуна

Ҳомиладор аёлнинг кесарча кесиш амалиётини ўтказиш

учун ихтиёрий розилик

АРИЗАСИ

Туғилиш тарихи рақами:

Тавсия этилган муолажа номи:

Кесарча кесиш амалиёти (қорин ва бачадондаги кесма орқали бола/болаларнинг туғилиши)

Анестезия: ушбу муолажа оғриқсизлантиришни талаб қилади (оғриқ сезмаслик учун). Бу муолажа олдидан анестезиолог томонидан сиз билан муҳокама қилинади.

Тиббий мутахассиснинг аризаси:

Мен аёлга муолажанинг (кесарча кесиш) моҳиятини тушунтирдим, хусусан:

кесарча кесиш қорин ва бачадондаги кесма орқали бола/болалар туғилишини ўз ичига олади;

қуйидаги рақамлар хавфни баҳолаш бўлиб, тахминий ва ҳозирда мавжуд маълумотларга асосланган.

Кесарча кесиш амалиётининг хавфлари:

Ҳомиладор аёлнинг ҳаёти учун хавфлар:

оралиқ йиртиқлар (учинчи ёки тўртинчи даража);

туғруқдан кейин бир йилдан ортиқ вақт ўтгач содир бўладиган пешоб тута олмаслик ёки пешоб йўлларининг шикастланиши;

даволаш учун қайта касалхонага ётқизишни талаб қилиши мумкин бўлган яра инфекцияси;

келажакдаги ҳомиладорлик ёки туғруқ пайтида бачадоннинг ёрилиши;

шошилинч гистеректомия: бачадонни олиб ташлаш;

келажакдаги ҳомиладорликда пласента ўсиб кириши;

оралиқ/ қорин оғриғи;

анестезия билан боғлиқ хавфлар.

Ҳомила учун хавфлар:

чақалоқ терисининг йиртилиши/кесилиши;

чақалоқларда ортиқча вазн (семизлик)

астма

Мен бу аёлнинг шахсий шароитлари, хавф омиллари ва келажакдаги ҳомиладорлик режаларини ҳисобга олган ҳолда ўзи учун тегишли деб ҳисоблаган хавфларни муҳокама қилдим

(батафсил маълумотларни келтиринг):

Мен муқобил туғруқ усулларини муҳокама қилдим: ҲА/ЙЎҚ

Мен кесарча кесиш амалиёти вақтида талаб қилиниши мумкин бўлган муолажаларни муҳокама қилдим (агар аёл рози бўлса, қуйидаги рўйхатдаги тегишли жойларни белгиланг):

□ қон қуйиш;

□ ичак, сийдик пуфаги ёки қон томирларига етказилган зарарни тиклаш;

□ шошилинч гистеректомия (агар керак бўлса, ҳаётни сақлаб қолиш муолажаси сифатида).

Қуйидаги қўшимча маълумотлар тақдим этилди (батафсил маълумотларни келтиринг):

Менга ................................................... тақдим этилган маълумотларни муҳокама қилиш ва қарор қабул қилиш учун вақт ва имконият берилганлигини тасдиқлайман.

Тиббий ходим:

Ф.И.О., имзо:

Сана:

Лавозими:

Алоқа учун маълумотлар:

(агар бемор вариантларни муҳокама қилишни ёки қўшимча саволлар беришни хоҳласа)

Бемор:

Мен кесарча кесиш, текширув ёки даволанишга, шу жумладан зарур бўлиши мумкин бўлган қўшимча диагностика ва даволаш муолажаларига розиман/рози эмасман.*

Мен муолажа давомида талабаларнинг қатнашиб туришларига розиман/рози эмасман.*

Мен муолажа давомида талабаларнинг кўрикдан ўтказиш мумкинлигига розиман/рози эмасман.*(* зарурини белгиланг)

Ф.И.О., Имзо:

Алоқа учун маълумотлар:

Сана:

Муолажа/даволаниш кунида розилигини тасдиқлаш (тиббиёт ходими ва ҳомиладор аёл томонидан тўлдирилади)

Тиббий ходим:

Ф.И.О., Имзо:

Сана:

Лавозими:

Бемор:

Мен ҳали ҳам муолажа/даволаш давом этишини хоҳлаётганимни тасдиқлайман*

Мен муолажа/даволанишга розилигимдан воз кечганимни тасдиқлайман*

(* кераклисини тагига чизинг)

Имзо:

Сана:

Алоқа учун маълумотлар:

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2026 й., 10/26/3945/0969-сон)