ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 26 декабрда «Сурхондарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-17-173-8-0-K/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 147-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 26 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-17-173-8-0-K/25-сон қарорига ўзгартириш киритиш мақсадида халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 26 декабрдаги «Сурхондарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида» VII-17-173-8-0-K/25-сон қарори 3-иловаси 1-иловага мувофиқ қайта тасдиқлансин.
2. Сурхондарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетининг Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига газета ва журналларнинг обунасига марказлашган тартибда ажратилган маблағлар ҳисобидан Олтинсой тумани маҳаллий бюджетига туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 21-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 3-сонли мактабгача таълим ташкилотининг том қисмига кучли шамол таъсирида етказилган талофатларни бартараф этиш учун 548,0 млн. сўм маблағ ажратилсин.
3. Сурхондарё вилоятининг 2026 йилги маҳаллий бюджетининг Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига жорий йилда мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратилган маблағларнинг 12 000,0 млн. сўми «Беш миллион сунъий интеллект етакчилари» лойиҳаси доирасида чуқурлаштирилган ўқув курслари ташкил қилинадиган мактабларга компьютер жиҳозлари харид қилиш учун ажратилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 26 декабрда VII-17-173-8-0-K/25-сон қарорининг 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И. Ёқубов) зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси А. ЧОРИЕВ
Сурхондарё вилояти,
2026 йил 14 июль,
VII-23-82-8-0-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.