08.09.2026 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида Англашув меморандуми
Кучга кириш санаси
08.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сербия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Англашув меморандуми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта коридорни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Сербия Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда алоҳида «Иштирокчи» ва биргаликда «Иштирокчилар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иштирокчиларнинг барқарор, хавфсиз ва диверсификацияланган транспорт ва рақамли боғлиқлик тармоқларини мустаҳкамлашга бўлган умумий манфаатдорлигини эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъминот занжири ишончлилигини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш учун муқобил Евросиё савдо йўлларининг муҳимлигини тан олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сербия Республикасининг Жануби-Шарқий Европа транспорт коридорларини Марказий ва Ғарбий Европа бозорлари билан боғловчи Ғарбий Болқондаги транспорт ва логистика маркази сифатидаги ролини эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги транзит маркази сифатидаги стратегик роли ва унинг Шарқий Осиё ҳамда Марказий Осиёни Жанубий Кавказ, Туркия ва Европа бозорлари билан боғловчи Транскаспий халқаро транспорт йўналиши (кейинги ўринларда «Ўрта коридор» деб аталувчи) бўйлаб жойлашувини, шунингдек, Ўзбекистоннинг коридорни қўллаб-қувватлаш мақсадида инфратузилмани модернизация қилиш бўйича улкан режаларини, шу жумладан, унинг Жануби-Шарқий Европа томон давомий боғлиқлигини инобатга олиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сербия Республикасининг Ўрта коридор ва Жануби-Шарқий Европа бозорлари ўртасида самарали, тижорат жиҳатдан мақсадга мувофиқ ва экологик жиҳатдан барқарор боғлиқликни рағбатлантиришга бўлган қизиқишини қайд этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдога кўмаклашиш, хусусий секторнинг жалб этилиши ва лойиҳага асосланган ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи мослашувчан ва амалий ҳамкорлик асосини яратиш истагида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида ўзаро англашувга эришдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Англашув Меморандумининг мақсади Ўрта коридорни ривожлантиришда Иштирокчилар ўртасидаги ҳамкорлик учун ҳуқуқий жиҳатдан мажбурий бўлмаган асос яратишдан иборат бўлиб, у қуйидагиларга қаратилган ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси, Сербия Республикаси ҳамда Евросиё ва Жануби-Шарқий Европанинг кенгроқ бозорлари ўртасидаги савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўрта коридорнинг ривожланиши ва операцион самарадорлигини қўллаб-қувватлаш; ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) инновация, барқарорлик ва хусусий сектор иштирокини рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳамкорлик йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандум доирасидаги ҳамкорлик қуйидаги йўналишларни ўз ичига олиши мумкин, аммо улар билан чекланмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўрта коридор ва Евросиёнинг боғлиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўрта коридорнинг самарадорлиги, ишончлилиги ва тижорий жозибадорлигини оширишга қаратилган сиёсий ва амалий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муаммоли нуқталарни бартараф этиш учун устуворликларни уйғунлаштириш мақсадидабилан янада самарали минтақавий мувофиқлаштирувни тегишли минтақавий ва халқаро боғлиқлик ташаббуслари билан биргаликда кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестиция ва хусусий секторнинг жалб этилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Иштирокчиларнинг давлат муассасалари ва хусусий сектор субъектлари, шу жумладан, аммо улар билан чекланмаган ҳолда, технология, дизайн/архитектура, қурилиш ва молия соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар ўртасидаги ҳамкорликка хусусий субъектларнинг инвестиция қарорлари ҳукуматлар томонидан йўналтирилиши мумкин эмаслигини эътироф этган ҳолда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ҳар икки мамлакат компанияларининг инфратузилмани модернизация қилишни ривожлантиришда иштирок этишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) транспорт инфратузилмаси, логистика хизматлари ва рақамли платформаларга инвестиция киритиш имкониятларини рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Ўрта коридор инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ харидлар жараёнларининг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини ошириш, шу жумладан, Ўзбекистоннинг Инфратузилма шаффофлиги ташаббуси (СоСТ) билан ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барқарорлик ва кам углеродли транспорт
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) хавфларни камайтириш ва тўлиқ ҳаётий цикл давомида олинадиган фойдаларни таъминлаш учун транспорт инфратузилмасини иқлим муаммоларига мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) барча тегишли халқаро экологик ва ижтимоий стандартларга мувофиқлаштиришни рағбатлантириш, хавфсизлик ва молиявий жиҳатдан мақбулликни таъминлаш ҳамда барча учун мобиллик имкониятидан тенг ҳуқуқли фойдаланишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) нол эмиссия йўналишлари сари изчил тараққиётни таъминлаш учун бевосита Миллий миқёсда белгиланадиган ҳиссалар билан боғлаган ҳолда, иссиқхона газлари чиқарилиши ва атроф-муҳитга таъсирни минималлаштирадиган транспорт турлари ва ёқилғиларига ўтишни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Салоҳиятни ошириш ва билим алмашинуви
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўрта коридор ва транспорт/инфратузилмани Ўзбекистон Республикаси ва Сербия Республикаси ўртасидаги Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия кун тартибининг доимий масаласи сифатида киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Иштирокчилар ўртасида келишилган ҳолларда транспортни бошқариш, божхона жараёнларини соддалаштириш, энергия самарадорлиги, экологик стандартлар, санкцияларни четлаб ўтишнинг олдини олиш ҳамда товар ва хизматлар ҳаракатига кўмаклашишни қамраб олган ҳолда экспертлар алмашинуви, илғор тажриба алмашинуви, ўқув тадбирлари ва ўрганув ташрифларига кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Амалга ошириш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иштирокчилар мазкур Меморандум доирасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш учун ваколатли органлар ёки алоқа нуқталарини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзаро келишув асосида, ҳамкорлик қўшма ишчи гуруҳлар, лойиҳа келишувлари, техник ҳамкорлик дастурлари ёки ишбилармонлик ҳамкорлиги платформалари орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Меморандум халқаро ёки миллий ҳуқуққа мувофиқ ҳуқуқ ёки мажбуриятлар юзага келтиришни назарда тутмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Меморандум доирасида амалга ошириладиган фаолият ҳар бир Иштирокчи давлатининг амалдаги қонунлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Молиявий масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Меморандум ҳеч бир Иштирокчи учун молиявий мажбуриятлар юзага келтирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилганидан қатъи назар, башарти мазкур Меморандум доирасидаги фаолият билан боғлиқ ҳар қандай молиявий мажбуриятлар юзага келса, бундай мажбуриятлар маблағлар мавжудлигига ва алоҳида ёзма келишувларга боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Махфийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ҳолларда Иштирокчилар мазкур Меморандум доирасида алмашилган махфий ёки хизмат доирасида фойдаланиладиган ахборотни ўз давлатларининг қонунлари ва сиёсатига мувофиқ ҳимоя қилиш учун тегишли чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Маслаҳатлашувлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумни талқин қилиш ёки амалга оширишдан келиб чиқадиган ҳар қандай келишмовчиликлар Иштирокчилар ўртасида маслаҳатлашувлар ва мулоқот орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Меморандумга Иштирокчиларнинг ўзаро ёзма розилиги билан исталган вақтда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Амал қилиш муддати ва тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Меморандум имзоланган санадан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. У беш (5) йил муддат давомида амалда бўлади ва Иштирокчиларнинг ўзаро ёзма розилиги билан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар қайси Иштирокчи дипломатик каналлар орқали ёзма хабарнома юбориш орқали мазкур Меморандумни тўхтатиши мумкин. Тўхтатилиш, башарти бошқача тарзда келишилмаган бўлса, амалга оширилаётган ҳамкорлик фаолиятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белград шаҳрида, 2026 йил 8 сентябрда, икки нусхада, ўзбек, серб ва инглиз тилларида имзоланди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир. Талқин қилишда ҳар қандай тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.

(имзолар)