Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш1.1. Мазкур давлат санитария қоидалари ва нормалари (бундан кейин матнда санитария қоидалари деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги
Қонуни асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 10 мартдаги ПҚ-1500-сонли
қарорини ижро этиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишБелгиланган талабларнинг бажарилиши сув орқали тарқаладиган замбуруғли, вирусли, бактериал ва паразитар касалликларга нисбатан эпидемик хавфсизликни таъминлайди; сувнинг кимёвий таркиби инсон организмига зарарли таъсир кўрсатишининг, жумладан шиллиқ пардалар ва терига таъсирланиш келтириши; нафас олиш, шикастланмаган тери орқали ва сув ютиш пайтида зарарли моддалар киришидан келиб чиқадиган заҳарланишларнинг олдини олади (
1-илова).
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш2.4. Ҳовузларнинг вазифасига кўра қурилишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари
1-жадвалда келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш2.11. Ванналарнинг айланма йўлаклари, деворлари ва тагини қоплаш учун қўлланиладиган реагентлар ва дезинфекцияловчи моддаларга чидамли ҳамда ушбу санитария қоидаларининг
1.4-бандини инобатга олган ҳолда сифатли механик тозалаш ва дезинфекция ўтказиш имконини берадиган материаллардан фойдаланиш керак. Қоплама плиталар орасидаги чоклар пухта қилиб тўлдирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш2.19. Сузиш ҳовузлари ванналаридан ва фильтрларни ювишдан, шунингдек, тошиб кетадиган новлардан, оёқ ванналаридан, айланма йўлаклардан ҳамда ҳовуз ванналари деворлари ва тубини ювишдан ҳосил бўлган ифлосланган сувни канализацияга оқизиш лозим. Марказлаштирилган канализация тизими мавжуд бўлмаган ҳолда мазкур сув «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга (
73-модда) мувофиқ сув ҳавзасига оқизилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3.4. Рециркуляцион сув алмашинувида хлорлаш ва бромлашда ҳар бир ташриф буюрувчи учун рециркуляцион сарфи камида 2 м
3/соатни, УБ-нурлантиришда 1,8 м
3/соатни ва озонлашда камида 1,6 м
3/соатни ташкил этиши лозим. Бунда тўлиқ сув алмашинуви вақти ва ташриф буюрувчилар сони
1-жадвалга мувофиқ ҳисобланиши керак. Бир кеча-кундузда қўшиладиган янги сув миқдори ҳовуз косаси ҳажмининг камида 10 — 15 фоизини ташкил этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишташриф буюрувчилар сонининг
1-жадвал талабларига мувофиқлиги ва уларнинг шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши ва ҳоказо.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш1-жадвал |
|
Бассейн турлари ва уларнинг тузилишига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари |
| | | | | |
Бассейн тури (вазифаси) | Сув юзаси майдони, м2 | Сув ҳарорати, °С | Бир кишига тўғри келадиган сув юзаси майдони, м2 (камида) | Тўлиқ сув алмашинуви вақти, соат (кўпи билан) |
қиш | ёз |
Спорт бассейнлари | 1000 гача | 28 — 30 | 25 — 27 | 8,0 | 8,0 |
1000 дан ортиқ | 10,0 |
Соғломлаштирувчи бассейнлар | 400 гача | 29-30 | 26-27 | 5,0 | 6,0 |
400 дан ортиқ | 8,0 |
Болалар ўқув бассейнлари: | |
7 ёшгача | 60 гача | 30 — 32 | 28 — 30 | 3,0 | 0,5 |
7 ёшдан катта | 100 гача | 29-30 | 28 — 30 | 4,0 | 2,0 |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3.8.3.
3.8.2-бандда кўрсатилмаган зарарсизлантириш усулларидан фойдаланишга, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги махсус технологик ва гигиеник тадқиқотлар билан асосланган ҳолларда рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишМарказлаштирилган ичимлик суви таъминоти тизимидан келадиган оқар сув типидаги ҳовузларни, шунингдек
3.5-бандда кўрсатилган ҳовузларни қўшимча зарарсизлантиришсиз ишлатишга, агар ҳовуздаги сувнинг микробиологик кўрсаткичлари ушбу санитария қоидаларининг
2-жадвалида келтирилган талабларга мос бўлса, рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЗарарсизлантирувчи реагентнинг ишчи дозаси
2-жадвалга мувофиқ унинг қолдиқ концентрациясини доимий равишда сақлаш учун тажриба йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3.8.6. Бассейн ишидаги узоқ танаффус даврида (2 соатдан ортиқ) ванналардаги сувда зарарсизлантирувчи моддаларнинг миқдорини қуйидаги қолдиқ концентрацияларгача оширишга рухсат этилади: эркин хлор — 1,5 мг/л, боғланган хлор — 2,0 мг/л, бром — 2,0 мг/л ва озон — 0,5 мг/л. Ташриф буюрувчиларни қабул қилиш бошланишига қадар кўрсатилган зарарсизлантирувчи моддаларнинг қолдиқ миқдори
2-жадвалда келтирилган даражалардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш2-жадвал |
|
Бассейн ваннасидаги сув сифати кўрсаткичлари ва меъёрлари (фойдаланиш жараёнида) |
| | |
Т/р | Кўрсаткичлар | Меъёрлар |
1. | Органолептик ва кимёвий кўрсаткичлар |
Лойқалик, мг/дмє | 2 дан ортиқ эмас |
Ранглилиги, градус | 20 дан ортиқ эмас |
Ҳиди, балл | 2 дан ортиқ эмас |
пҲ | 6 — 9 |
Хлоридлар (ош тузини электролиз қилиш орқали олинган натрий гипохлорит билан сувни зарарсизлантиришда), мг/дмє | 400 дан ортиқ эмас |
Қолдиқ эркин хлор (хлорлашда), мг/л | 0,2 дан кам эмас — 0,5 дан ортиқ эмас |
Қолдиқ бром (бромлашда), мг/л | 0,8 — 1,2 |
Қолдиқ озон (озонлашда), мг/л | 0,1 дан кам эмас ва 0,3 дан ортиқ эмас (бассейн ваннасига тушишдан олдин) |
Хлороформ (хлорлашда), мг/л | 0,1 дан ортиқ эмас |
Формалдегид (озонлашда), мг/л | 0,1 дан ортиқ эмас |
2. | Микробиологик кўрсаткичлар |
2.1 | Асосий кўрсаткичлар: |
100 мл даги умумий колиформ бактериялар | 1 дан ортиқ эмас |
100 мл даги термотолерант колиформ бактериялар | йўқ бўлиши керак |
100 мл даги колифаглар | йўқ бўлиши керак |
олтин ранг стафилококк (Стапҳйлососсус ауреус) 100 мл да | йўқ бўлиши керак |
2.2. | Қўшимча: |
ичак инфекциялари қўзғатувчилари | йўқлиги |
кўк йиринг таёқчаси (Псеудомонас аэругиноса) 100 мл да | йўқлиги |
3. | Паразитологик кўрсаткичлар |
Лямблия цисталари (Гиардиа интестиналис) 50 л да | йўқлиги |
Гельминт тухумлари ва личинкалари 25 л да | йўқлиги |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3.9.1. Кундалик тозалаш иш куни охирида ўтказилиши лозим. Сменалар орасидаги танаффусларда тозалаш зарурати ушбу санитария қоидаларининг
3.7-бандига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишҲавза ванналари (асосан очиқ) деворларининг ўсиб кетишига қарши курашиш ва уларни тозалашни осонлаштириш учун ванналар сувига вақти-вақти билан 1,0 — 5,0 мг/л концентрацияли мис купороси (мис сульфат) эритмаси ёки ушбу санитария қоидаларининг
1.4-бандига мувофиқ шу мақсад учун мўлжалланган реагентлар қўшиб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3.9.5 Сузиш ҳавзалари сувини зарарсизлантириш учун тавсия этиладиган реагентлар ҳамда хоналар ва ванналарга ишлов бериш учун мўлжалланган дезинфекцияловчи воситалар
3-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3-жадвал |
|
Ёпиқ сузиш ҳавзаларининг асосий хоналари учун микроиқлим кўрсаткичларига қўйиладиган гигиеник талаблар |
| | | | | |
Т/р | Хонанинг вазифаси | Ҳаво ҳарорати, 0С | Нисбий намлик, % | 1 соатда ҳаво алмашинуви даражаси | Ҳаво ҳаракати тезлиги, м/с |
1. | Бассейн ванна заллари | сув ҳароратидан 1-2 даража юқори | 50 — 55 гача | ҳар бир шуғулланувчига камида 80 м3/соат ва ҳар бир томошабинга камида 20 м3/соат | 0,2 дан ошмаган ҳолда |
2. | Машғулотларга тайёргарлик заллари | 18 | 60 гача | ҳар бир шуғулланувчига камида 80 м3/соат | 0,5 дан ошмаган ҳолда |
| кирувчи ҳаво | чиқувчи ҳаво | |
3. | Кийиниш-ечиниш хоналари | 25 | 60 гача | душ хоналарини ҳисобга олган ҳолда мувозанат бўйича | 2 (душ хоналаридан) | меъёрланмаган |
4. | Душ хоналари | 25 | 60 гача | 5 | 10 |
5. | Массаж хоналари | 22 | 60 гача | 4 | 5 |
6. | Сауна камераси | 120 дан ошмаган ҳолда | қуруқ | 4 | 5 (одамлар бўлмаган вақтда даврий равишда ишлайдиган) |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш3.11.2. Бассейнга ташриф буюришга рухсат берувчи даволаш-профилактика муассасасининг маълумотномаси ушбу аҳоли пунктида (шаҳар, туман)
1-иловада кўрсатилган касалликлар бўйича ноқулай санитария-эпидемиологик вазият юзага келганда талаб этилади. Бундай ҳолларда, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказлари сузиш ҳавзалари маъмуриятига тегишли таҳлиллардан ўтмаган ташриф буюрувчиларни киритмаслик тўғрисида кўрсатма беради.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш |
Сузиш ҳавзалари суви орқали тарқалиши мумкин бўлган юқумли касалликлар |
| | |
Т/р | Касалликлар | Сув омиллари билан боғлиқлик даражаси |
1. | Аденовирусли фарингоконъюнктивал иситма | +++ |
2. | Эпидермофития ("сузувчилар қичимаси") | +++ |
3. | Вирусли гепатит А | ++ |
4. | Коксаки инфекцияси | ++ |
5. | Дизентерия | ++ |
6. | Отитлар, синуситлар, тонзиллитлар, конъюнктивитлар | ++ |
7. | Тери сили | ++ |
8. | Терининг замбуруғли касалликлари | ++ |
9. | Легионеллёз | ++ |
10. | Энтеробиоз | ++ |
11. | Лямблиоз | ++ |
12. | Криптоспоридиоз | ++ |
13. | Амёбали менингоэнцефалит | + |
14. | Полиомиелит | + |
15. | Трахома | + |
16. | Юқумли вулвовагинит | + |
17. | Гонорея вулвовагинити | + |
18. | Аскаридоз | + |
19. | Трихоцефалёз | + |
20. | Ўткир салмонеллёз гастроэнтеритлари | + |
21. | Стронгилоидоз | + |
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишушбу санитария қоидаларининг
2.5-бандига мувофиқ ташриф буюрувчилар оқимини ташкил этишга риоя қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишташриф буюрувчиларнинг ҳақиқий сонининг
1-жадвалда кўрсатилган санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш2. Микроиқлим ва ёритилганлик параметрлари устидан лаборатория назорати ушбу санитария қоидаларининг
3-жадвали ва
3.10.4-бандига мувофиқ ўтказилади ҳамда қуйидаги такрорийликда (камида) тадқиқотларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишТашриф буюрувчиларнинг микроиқлим шароитлари бўйича шикоятлари мавжуд бўлса, сузувчиларнинг нафас олиш зонасидаги ҳавода эркин хлор ва озон миқдори текширилади, шунингдек, залларда ишлатилаётган ускуналардан чиқаётган техноген шовқин даражасининг гигиеник меъёрларга мувофиқлиги ўлчанади (
3.10.3, 3.10.5-бандлар).
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишТадқиқотлар натижаси қониқарсиз бўлса, хоналар ва жиҳозларни асосли тозалаш ва дезинфекция қилиш, сўнгра ювиндиларни таҳлил учун қайта олиш лозим. Ходимлар ва ташриф буюрувчиларда патоген бактериялар, гельминт тухумлари ва содда жониворлар цисталари мавжудлигини аниқлаш учун текширув ўтказиш, шунингдек, мактаб ва мактабгача ёшдаги болаларда тиббий маълумотномалар мавжудлигини назорат қилишни кучайтириш зарур (
3.11.2-банд).