ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШОВОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг 2025 йил 7 майдаги «Шовот тумани бўйича 2025 йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-10-61-12-177-К/25-сонли қарорининг иловаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 82-сонли қарори ва Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 187-сонли буйруқилари ижросини таъминлаш ҳамда Шовот тумани «Сув етказиб бериш» хизмати давлат муассасаси директорининг 2025 йил 13 ноябрдаги хати атрофлича муҳакама этилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Шовот тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 82-сонли қарори ва Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 30 октябрдаги 187-сонли буйруқи, туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори Ж. Искандаровнинг 2025 йил 13 ноябрдаги хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Шовот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чекланган (лимит) 2025 йил учун сув миқдори лимитлари 1-2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати бўлими (С. Йўлдошев), «Шовот истиқболи» газетаси (М. Абдалова) ҳамда туман ҳокимлиги бош юрисконсульти (З. Рахимов) билан ҳамкорликда;
мазкур қарорни туман ҳокимлигининг shovottuman.uz расмий веб-сайтига жойлаштирсин ҳамда «Шовот истиқболи» газетасида расмий эълон қилсинлар.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Шовот тумнаи Кенгашининг 2025 йил 7 майдаги «Шовот тумани бўйича 2025 йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган чекланган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида»ги VII-10-61-12-177-К/25-сонли қарорининг 1- ва 2-иловалари ўз кучини йўқатган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси О. Садуллаев зиммасига юклансин.
Сессия раиси М. ДАВЛАТОВ
Хоразм вилояти, Шовот тумани,
2026 йил 7 январь,
VII-18-2-12-177-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.