1-ИЛОВА
1. | Т.К. Нарбаева | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ташкилий қўмита раиси |
2. | Ж.А. Ходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
3. | А.А. Агзамходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, «Ўзбекистон — Беларус» парламентлараро комиссияси раҳбари, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
4. | Д.А. Ваҳобов | — | Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари |
5. | О.М. Козихонова | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси |
6. | Л.Ш. Кудратов | — | Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири |
7. | И.Й. Абдурахмонов | — | Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири |
8. | Б.Ж. АЪлоев | — | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
9. | С.Б. Раджабов | — | Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари |
10. | Н.Б. Сайфуллаев | — | Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари |
11. | Г.Х. Рахимова | — | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
12. | Р.Э. Турдибоева | — | Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари |
13. | А.Ў. Аққулов | — | Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси |
14. | А.А. Урунов | — | Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси |
15. | У.Х. Абдуллаева | — | Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
16. | Ғ.Ф. Насиров | — | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
17. | А.А. Хаитов | — | Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси |
18. | У.У. Розукулов | — | «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси |
19. | М.М. Юнусов | — | Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари («Ўзелтехсаноат») уюшмаси раиси |
20. | М.Б. Джуманиязов | — | «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси |
21. | А.А. Султанов | — | «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси |
22. | Ж.Р. Рахимов | — | Хоразм вилояти ҳокими |
2-ИЛОВА
Т/р | Тадбирлар | Ижро муддати | Масъуллар |
I. Беларус Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н. Кочанова бошчилигидаги Беларус делегациясининг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш | |||
1. | Беларус Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н. Кочанова бошчилигидаги Беларус делегациясининг Ўзбекистонга (Хива шаҳрига) ташрифи дастурини ишлаб чиқиш. | 20 сентябргача | Ташқи ишлар вазирлиги, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
2. | Беларус Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н. Кочанова бошчилигидаги Беларус делегациясини жойлаштириш ва ҳамроҳлик қилишни ташкил этиш. Бунда: | Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси, Туризм қўмитаси, Вазирлар Маҳкамасининг автохўжалиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар | |
Н.Кочанова ва делегация аъзолари учун Хива шаҳрида зарур миқдордаги меҳмонхоналарни банд қилиш; | 20 сентябргача | ||
Н.Кочанова ва делегация аъзолари учун транспорт воситаларини ажратиш. | 23 сентябргача | ||
3. | «Тошкент — Ургенч — Тошкент» йўналиши бўйича тадбир иштирокчилари учун авиа ва темир йўл чипталарини банд (брон) қилиш. | 20 сентябргача | «Uzbekistan Airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
4. | Олий Мажлис Сенати таклифларига мувофиқ Беларус Республикаси Миллий мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н. Кочанова бошчилигидаги Беларус делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи дастури ҳамда ташриф доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар харажатлари сметаси акс этган ҳукумат фармойиши лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 25 сентябргача | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Маданият вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
II. Ўзбекистон — Беларус парламентлараро форумига тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш | |||
5. | Ўзбекистон — Беларус парламентлараро форумини ҳамда унинг доирасида парламентлараро комиссия, Ёшлар парламенти ва маҳаллий вакиллик органларининг учрашувларни ташкил этиш. Бунда: | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенат девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги | |
форум бўлиб ўтадиган Хива шаҳридаги «Конгресс марказ»ни банд қилиш ва тадбир схемасини тузиш; | 20 сентябргача | ||
Форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш; | 18 сентябргача | ||
Форум иштирокчилари рўйхатини шакллантириш; | 22 сентябргача | ||
Форумни Ўзбекистон ва Беларус ОАВда кенг ёритиш ишларини ташкил этиш масалаларини келишиб олиш. | 25 сентябргача | ||
6. | Тарқатма материаллар ва эсдалик совғаларини тайёрлаш. Бунда: | Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси, Туризм қўмитаси | |
иштирокчилар учун тарқатма материаллар тайёрлаш (портфел, папка, ручка, бейжик, блокнот, туризм тарғиботи ва бошқалар); | 18 сентябргача | ||
Форум логотипи, байроқ, кувертка ва бошқа анжомларни тайёрлаш; | 20 сентябргача | ||
тарқатма материаллар, эсдалик совғалари, сувенирлар билан таъминлаш. | 25 сентябргача | ||
7. | Форум якуни бўйича қабул қилинадиган Хива декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Беларус Республикаси томони билан келишиш. | 20 сентябргача | Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги |
8. | Ўзбекистон — Беларус парламентлараро муносабатларининг изчил ривожланиши, икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу жумладан хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг иқтисодий фаоллиги ва тадбиркорликдаги ролини кучайтиришни акс эттирувчи видеороликни тайёрлаш. | 22 сентябргача | Сенат девони Ахборот хизмати |
III. Тўртинчи Ўзбекистон — Беларус аёллари бизнес-форумига тайёргарлик кўриш ва ташкил этиш | |||
9. | Тўртинчи Ўзбекистон — Беларус аёллари бизнес-форумини ташкил этиш. Бунда: | Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенат девони Ахборот хизмати | |
Бизнес-форум бўлиб ўтадиган Хива шаҳридаги «Конгресс марказ»да жойларни банд қилиш ва тадбир схемасини тузиш; | 20 сентябргача | ||
Бизнес-форум дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш; | 18 сентябргача | ||
Бизнес-форум иштирокчилари рўйхатини шакллантириш; | 22 сентябргача | ||
Бизнес-форумда Ўзбекистон ва Беларус томонидан сўзга чиқувчи мутахассис (эксперт)ларнинг рўйхатини тузиш; | 22 сентябргача | ||
Бизнес-форум номи ва логотипи туширилган баннер, сумка, блокнот, бейжик, фуршетка ва бошқа анжомларни келишиш ва тайёрлашни ташкил этиш; | 20 сентябргача | ||
Бизнес-форумни Ўзбекистон ва Беларус ОАВда кенг ёритиш ишларини ташкил этиш масалаларини келишиб олиш. | 25 сентябргача | ||
10. | Бизнес-форум доирасида «Made in Uzbekistan» ва «Made in Belarus» брендлари остида икки мамлакат тадбиркорларининг миллий кўргазмасини ташкил этиш. Бунда: | Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси | |
(а) кўргазма бўлиб ўтадиган Хива шаҳридаги «Конгресс марказ»да жойларни банд қилиш ва тадбир схемасини тузиш; | 20 сентябргача | ||
(б) кўргазмаларни блокларга бўлиш, унинг схемасини чизиш; | 19 сентябргача | ||
(в) Беларус томони билан келишган ҳолда Беларус кўргазмасини ташкил этиш ва зарур майдон ажратиш. | 22 сентябргача | ||
11. | Бизнес-форум доирасида икки мамлакат тадбиркорлари ва давлат органлари ўртасида Б2Б, Г2Г, Г2Б форматидаги учрашувларни ташкил этиш. Бунда: | Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Сенат девони Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази | |
учрашувлар бўлиб ўтадиган Хива шаҳридаги «Конгресс марказ»да жойларни банд қилиш ва тадбир схемасини тузиш; | 20 сентябргача | ||
Беларус томони билан биргаликда иштирокчилар рўйхатини шакллантириш; | 22 сентябргача | ||
учрашувларни блокларга бўлиш, унинг схемасини чизиш; | 21 сентябргача | ||
икки томонлама шартномалар, битимлар ва ҳамкорлик меморандумлари рўйхатини шакллантириш; | 25 сентябргача | ||
Форум доирасида икки томонлама шартномалар, битимлар ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланишини ташкил этиш. | 30 сентябрь | ||
12. | Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермерлари кенгашига аъзо тадбиркорлар, фермер ва деҳқон хўжаликларининг Беларус Республикаси тадбиркорлари ва фермер хўжаликлари билан форумга қадар савдо келишувларни амалга оширилишини ташкил этиш. | 25 сентябргача | Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
13. | Форум давомида манфаатдор вазирлик ва идоралар, тадбиркорлик субъектлари, олий таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар ўртасида савдо келишувлари, ҳамкорлик шартномалари ва англашув меморандумларининг имзоланишини ташкил этиш. | 25 сентябргача | Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
IV. Бизнес-форумининг секцияларига тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ташкил этиш | |||
14. | 1-секция: «Ўзбекистон ва Беларус: саноат кооперацияси, қўшма инвестициялар, меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқариш» мавзусида йиғилиш ўтказилишини ташкил этиш. Бунда: | Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси | |
секция дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, Беларус томони билан келишиш; | 20 сентябргача | ||
сўзга чиқувчилар ва ушбу секцияда иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш; | 18 сентябргача | ||
икки томонлама имзоланадиган шартномалар, битимлар ва ҳамкорлик меморандумларини аниқлаш ҳамда имзоланишини ташкил этиш. | 24 сентябргача | ||
15. | 2-секция: «Агросаноат мажмуасида ҳамкорлик: озиқ-овқат хавфсизлиги ва биотехнологиялар» мавзусидаги йиғилиш ўтказилишини ташкил этиш. Бунда: | Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси | |
секция дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, Беларус томони билан келишиш; | 20 сентябргача | ||
сўзга чиқувчилар ва ушбу секцияда иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш; | 18 сентябргача | ||
икки томонлама имзоланадиган шартномалар, битимлар ва ҳамкорлик меморандумларини аниқлаш ҳамда имзоланишини ташкил этиш. | 24 сентябргача | ||
16. | 3-секция: «Ўзбекистон ва Беларуснинг гуманитар ва ижтимоий соҳадаги стратегик шериклиги: имкониятлар ва истиқболлар» мавзусида йиғилиш ўтказилишини ташкил этиш. Бунда: | Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | |
секция дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, Беларус томони билан келишиш; | 20 сентябргача | ||
сўзга чиқувчилар ва ушбу секцияда иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш; | 18 сентябргача | ||
икки томонлама имзоланадиган шартномалар, битимлар ва ҳамкорлик меморандумларини аниқлаш ҳамда имзоланишини ташкил этиш. | 24 сентябргача | ||
17. | 4-секция: «Туристик мулоқот: салоҳиятдан аниқ қўшма лойиҳалар сари» мавзусида йиғилиш ўтказилишини ташкил этиш. Бунда: | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги | |
секция дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, Беларус томони билан келишиш; | 20 сентябргача | ||
сўзга чиқувчилар ва ушбу секцияда иштирок этувчилар рўйхатини шакллантириш; | 18 сентябргача | ||
икки томонлама имзоланадиган шартномалар, битимлар ва ҳамкорлик меморандумларини аниқлаш ҳамда имзоланишини ташкил этиш. | 24 сентябргача | ||
V. Ташкилий, ахборот-таҳлилий ва техник масалалар | |||
18. | Тадбирлар бўлиб ўтадиган жойда Штаб (шу жумладан матбуот учун алоҳида Штаб) ташкил этиш. Бунда, Штабни тегишли техник ускуналар билан жиҳозлаш, матбуот учун пресс-уол (баннер) тайёрлаш (телефон, компьютер, сканер, принтер, ручка, қоғоз, блокнот). | 25 сентябргача | Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
19. | Тадбирлар бўлиб ўтадиган жойларнинг техник жиҳатдан тайёрланишини ташкил этиш. Бунда, ЛЕД экран, микрофонлар ва бошқа зарур ускуналар ўрнатиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. | 28 сентябргача | Рақамли технологиялар вазирлиги, Сенат девони Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
20. | Оммавий ахборот воситаларида бўлажак форумни ўтказишга бағишланган кўрсатувлар ва анонс роликларини тайёрлаш ҳамда эфирга узатиб бориш. | 25 сентябрдан бошлаб | Миллий телерадиокомпания, Миллий ахборот агентлиги, Миллий медиа ассоциацияси, Сенат девонининг Ахборот хизмати |
VI. Хавфсизлик масалалари | |||
21. | Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш; техник коммуникацияларнинг барқарор ишлаши, турли конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, меҳмонхона мажмуалари ва форум ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда текширувлар ёки ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш; ушбу жойларда радиация ва кимёвий миқдорни ўлчаш пунктини ташкил этиш; тезкор қутқарув гуруҳларни шакллантириш ва делегация аъзолари яшайдиган жойларда кеча-кундуз уларнинг навбатчилигини ташкил этиш; форум хавфсизлигини таъминлашда фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматлар ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда объектларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни ҳамкорликда бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш. | 29-30 сентябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
22. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тадбир ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг навбатчилигини ташкил этиш. | форумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
23. | Урганч ва Хива шаҳарларида делегацияни кутиб олишдан тортиб шаҳар бўйлаб транспортларнинг (кортеж) йўналишларини ишлаб чиқиш. | 28 сентябргача | Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
24. | Урганч ва Хива шаҳарларида халқаро аэропортлар ва улардаги VIP залларида хорижий делегацияларни кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатишга тайёргарлик кўриш ҳамда делегацияларнинг юкларини тезкор етказиб беришни таъминлаш. | 29-30 сентябрь | «Uzbekistan airports» АЖ, «Uzbekistan airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
25. | Делегация аъзоларининг Урганч халқаро аэропортида ва чегара назорат-ўтказиш пунктларида божхона ва чегара назоратидан тўсиқларсиз ўтишларини таъминлаш. | 28 — 30 сентябрь | «Uzbekistan airports» АЖ, Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
26. | Делегацияларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган автомашиналарнинг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш, делегациялар яшаш жойларида ва ташриф буюрадиган объектларда жамоат тартибини сақлаш. | 29-30 сентябрь | Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
27. | Тадбир мобайнида тез ёрдам автомашиналари ва тиббиёт ходимларининг аэропорт, темир йўл вокзаллари, форум бинолари ва делегацияларнинг яшаш жойларидаги навбатчилигини ҳамда қатъий ва самарали санитария-эпидемиологик назоратини таъминлаш. | 29-30 сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
28. | Форум ўтказиладиган жойларда ва делегациялар жойлашган меҳмонхоналарда узлуксиз электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш. | 29-30 сентябрь | Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
29. | Форум ўтказиладиган жойларда локал тармоқларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш. | 29-30 сентябрь | «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги |
30. | Маданий ва тарихий обидаларга саёҳат дастурини (маршрутини) ишлаб чиқиш, форумнинг хорижий мамлакат иштирокчилари обидаларни томоша қилиш учун гуруҳ бўлиб ҳаракатланишаётганда хавфсизликни таъминлаш. | 29-30 сентябрь | Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
3-ИЛОВА
Т/р | Мавзу | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул вазирлик ва идоралар | Оммавий ахборот воситалари (ёритиш) |
Тадбир олди амалга ошириладиган тарғибот ишлари | |||||
1. | 2026 йил 29-30 сентябрь кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон — Беларус парламентлараро форуми ҳақида кенг оммани олдиндан хабардор этиш. | Телеканаллар ва Интернет нашрлари учун: 1. Форум юзасидан анонс ролик тайёрлаш; 2. Анонс роликни маҳаллий ва хорижий ОАВ, Интернет тармоқлари, даврий босма нашрлар, жамоат транспортлари орқали кенг ёритилишини таъминлаш; 3. Тадбирлар ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш. | 20 — 30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Oʻzbekiston MTRK (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), MMB (TV: Sevimli, MY5, Uzreport, Milliy, Zoʻr TV, Radio: Oriat, Poytaxt, Vodiy sadosi, Avtoradio, Grand), Интернет нашрлари (Kun.uz, Daryo.uz, Xabar.uz, Darakchi.uz, Nova24) OʻzA, «Dunyo» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
2. | Форумнинг аҳамияти ҳақида кенгроқ маълумот бериш. | Телеканаллар ва Интернет нашрлари учун: 1. Форум юзасидан телеканалларнинг янгиликлар дастурида лавҳа ва репортажлар эфирга узатиш; 2. Форум юзасидан сенаторлар ва соҳа мутахассислари билан интервьюлар ташкил этиш; 3. Тадбир ҳақида маълумотлар берилган қисқа вақтли видеороликлар тайёрлаш ва кенг ёритишни таъминлаш; 4. Форум юзасидан инфографикалар тайёрлаш; Радио учун: 1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш; 2. Тадбир юзасидан сенаторлар билан интервьюнинг аудиосини тайёрлаш ва эфирга бериш. | 20 — 30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ММБ (TV: Sevimli, MY5, Uzreport, Milliy, Zoʻr TV, Radio: Oriat, Poytaxt, Vodiy sadosi, Avtoradio, Grand), Интернет нашрлари (Kun.uz, Daryo.uz, Xabar.uz, Darakchi.uz, Nova24) OʻzA, «Dunyo» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
3. | Форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш жараёнларини ёритиш. | ТВ ва Интернет нашрлари учун: 1. Тайёргарлик жараёнлари ва қамрови юзасидан Олий Мажлис Сенати вакиллари иштирокида интервью ташкил этиш; 2. Тайёргарлик кўриш жараёнлари юзасидан видеорепортаж тайёрлаш ва кенг ёритилишини таъминлаш. | 25 — 30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ММБ (TV: Sevimli, MY5, Uzreport, Milliy, Zoʻr TV, Radio: Oriat, Poytaxt, Vodiy sadosi, Avtoradio, Grand), Интернет нашрлари (Kun.uz, Daryo.uz, Xabar.uz, Darakchi.uz, Nova24) OʻzA, «Dunyo» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
4. | Форум иштирокчиларини кутиб олиш жараёнлари бўйича репортаж ва видеоролик тайёрлаш. | ТВ ва Интернет учун: 1. Форум иштирокчиларини кутиб олиш жараёнларини акс эттирувчи видеорепортаж тайёрлаш ҳамда кенг ёритилишини таъминлаш; 2. Хорижий меҳмонлардан форум юзасидан интервью ташкил этиш. | 29-30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ММБ (TV: Sevimli, MY5, Uzreport, Milliy, Zoʻr TV, Radio: Oriat, Poytaxt, Vodiy sadosi, Avtoradio, Grand), Интернет нашрлари (Kun.uz, Daryo.uz, Xabar.uz, Darakchi.uz, Nova24) OʻzA, «Dunyo» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
Тадбир жараёнларини кенг ёритиш | |||||
5. | Ўзбекистон — Беларус парламентлараро форуми бошланиш жараёнларини ёритиш. | ТВ ва Интернет учун: 1. Форумнинг очилиш маросимига бағишланган ва маросимда нутқлар акс эттирилган видеороликлар ва фото кўринишида иқтибослар тайёрлаш ва кенг ёритилишни таъминлаш; 2. Анжуман ҳақида иштирокчилардан интервьюлар олинишини ташкил этиш; 3. Тадбир ҳақида маълумотлар берилган қисқа вақтли видеороликлар тайёрлаш ва кенг ёритишни таъминлаш; 4. Мавзу юзасидан инфографикалар тайёрлаш; 5. Тадбирлар ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш; 6. Тадбир жараёнлари юзасидан фотолавҳалар тайёрлаб постлар чоп этиш. Радио учун: 1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш; 2. Тадбир юзасидан экспертлар билан интервьюнинг аудиороликларини тайёрлаш ва эфирга бериш. | 29-30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ММБ (TV: Sevimli, MY5, Uzreport, Milliy, Zoʻr TV, Radio: Oriat, Poytaxt, Vodiy sadosi, Avtoradio, Grand), Интернет нашрлари (Kun.uz, Daryo.uz, Xabar.uz, Darakchi.uz, Nova24) OʻzA, «Dunyo» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
6. | Форум доирасида ташкил этиладиган сессияларнинг ҳар бир мавзуси кенг ёритилишини таъминлаш. | ТВ ва Интернет учун: 1. Форумнинг сессиялари ва бошқа тадбирлари юзасидан пресс-релизлар тайёрлаш ҳамда репортажлар ташкил этиш; 2. Интервьюлар ташкил этиш; 3. Сессия доирасида эришилган натижалар ҳақида маълумотлар бериш. Радио учун: 1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш. | 20 — 30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ММБ (TV: Sevimli, MY5, Uzreport, Milliy, Zoʻr TV, Radio: Oriat, Poytaxt, Vodiy sadosi, Avtoradio, Grand), Интернет нашрлари (Kun.uz, Daryo.uz, Xabar.uz, Darakchi.uz, Nova24) OʻzA, «Dunyo» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
7. | Форум қатнашчилари иштирокида умумий фотосуратга туширишни ташкиллаштириш. | ТВ ва Интернет учун: 1. Сенат ахборот хизмати ходимлари томонидан фото суратга тушириш ва иштирокчиларга тарқатиш. | 29-30 сентябрь | Олий Мажлис Сенати, Ташқи ишлар вазирлиги, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, «Миллий Контент» ННТ | Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар учун |