Т/р | Материал ёки буюмнинг номи | Меъёрий-техник ҳужжатлар |
2.1. Том ёпиш учун асбесцемент материаллари ва буюмлари | ||
2.1.1. | Тўлқинсимон асбесцемент листлар | |
2.1.2. | Ясси асбесцемент листлар | |
2.1.3. | Асимметрик қиррали 51 Л 77 профилли тўлқинсимон асбесцемент листлар | |
2.1.4. | Прессланган ясси асбесцемент плиткалар ва уларнинг деталлари | |
2.1.5. | Сувли-дисперсияли бўёқлар билан бўялган тўлқинсимон асбесцемент листлар, прессланган ясси плиткалар ва уларнинг деталлари. | |
2.2. Асбесцемент қувурлар ва муфталар | ||
2.2.1. | Босимли асбесцемент қувурлар ва муфталар | Ўз РСТ 674-96 |
2.2.2. | Босимсиз қувурлар учун асбесцемент қувурлар ва муфталар | Ўз РСТ 674-96 |
2.2.3. | Босимсиз қувурлар учун юпқа деворли асбесцемент қувурлар ва муфталар | Ўз РСТ 674-96 |
2.2.4. | Иссиқлик қувурлари учун асбесцемент қувурлар ва муфталар | Ўз РСТ 674-96 |
2.2.5. | Чиқинди қувурлари учун цилиндрсимон асбесцемент деталлар | |
2.3. Махсус мақсадларга мўлжалланган асбесцемент буюмлар | ||
2.3.1. | Қафас батареялари (КБН) учун асбесцемент гўнг тўшамалари | ТУ 21-24-66-84 |
2.3.2. | Балкон ва лоджияларни тўсиш учун ясси асбесцемент листлар | ТУ 21-24-57-74 |
2.3.3. | Ёйга чидамли АТсЕИД электротехник асбесцемент тахталари | |
2.3.4. | Экструзион асбесцемент девор панеллари | |
2.3.5. | Пенопластли иситгичга эга уч қатламли асбесцемент панеллар | Ўз РСТ 752-96 |
2.3.6. | Иситгичли ёғоч каркасдаги ташқи асбесцемент девор панеллари | Ўз РСТ 753-96 |
2.3.7. | Экструзион асбесцемент дераза токча плиталари | ТУ 21-24-90-86 |
2.3.8. | Градирня пуркагичлари учун ясси асбесцемент листлар | |
2.3.9. | Тўғри тўртбурчак кесимли асбесцемент қутилар ва уларга муфталар | ТУ 21-24-70-76 |
2.3.10. | Индукцион тигелли печлар учун қистирмалар ва плиталар | ТУ 21-24-85-76 |
2.3.11. | Раструбли ва раструбсиз яримцилиндрлар иссиқлик қувурларини изоляциялаш | |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг меъёрлари, 15.10.2004 йилдаги 0168-04-сон
Кучга кириш санаси
15.10.2004
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
меъёрлари
Қурилишда фойдаланишга рухсат этилган асбесцемент материаллари ва конструкциялари рўйхати ҳамда уларнинг қўлланилиш соҳалари
1. Қўлланиш соҳаси ва умумий қоидалар
1.1. Қурилишда фойдаланишга рухсат этилган асбесцемент материаллари ва конструкциялари рўйхати (кейинги ўринларда — Рўйхат) лойиҳа ва қурилиш ишларини бажаришда асбесцемент материаллари ва конструкцияларидан (кейинги ўринларда — материаллар) фойдаланишни тартибга солиш мақсадида тайёрланган.
1.2. Рўйхат лойиҳа, конструкторлик ва қурилиш ташкилотлари, режалаштириш ва таъминот идоралари, фаолият тури ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча муассаса ва корхоналар, яъни қурилиш соҳасида асбесцемент материалларининг рецептурасини ишлаб чиқувчи, уларни ишлаб чиқарувчи ва қўлловчи субъектлар фаолиятида фойдаланиш, шунингдек, улардан фойдаланиш устидан Давлат санитария назорати идоралари томонидан амалга ошириладиган назоратни оптималлаштириш учун мўлжалланган.
1.3. Барча асбесцемент материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш тегишли меъёрий-техник ҳужжатлар билан тартибга солиниши шарт, улардан фойдаланиш эса ушбу ҳужжатлар билан белгиланган қўлланиш соҳаларига қатъий мувофиқ амалга оширилиши лозим.
1.4. Ушбу ҳужжатнинг 2-бўлимида келтирилган асбесцемент материаллари ташқи қурилиш ишларининг қуйидаги турларида қўлланилиши мумкин:
ишлаб чиқариш, жамоат ва турар жой биноларининг, очиқ омборларнинг хўжалик айвонларининг, савдо палаткалари, дўкончалар, павильонларнинг, шунингдек, гаражлар, шаҳар ва шаҳарлараро транспорт бекатлари, шаҳар атрофига қатновчи электр поездлари платформаларининг ва бошқаларнинг томини ёпиш;
биноларнинг ташқи деворларини қуриш ва қоплаш (ёки пардозлаш), балконлар ва ложияларни тўсиш, шунингдек, саноат биноларининг конструкциялари ҳамда тўсиқларида иссиқлик ва шовқин изоляцияловчи ўрта қатлам сифатида фойдаланиш;
паррандачилик фабрикаларида тухум қилувчи товуқлар батареяларида ахлат тўшамаларини ўрнатиш;
электр симлари учун тақсимловчи шитлар ва электр ускуна деталларини тайёрлаш, индукцион ва тигель печларни, шунингдек, градирняларни қоплаш;
ичимлик суви таъминоти қувурларини (сув қувурларини) ўтказиш;
шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ хўжалиги мажмуаларининг иссиқ сув таъминоти ҳамда иситиш тизимларида босимли иссиқлик қувурларини ётқизиш (фақатгина Давлат санитария-эпидемиология назорати органларининг ижобий санитария-эпидемиологик хулосасига эга бўлган иссиқбардош резинадан ясалган зичловчи ҳалқа-манжетлардан фойдаланилган ҳолда);
иссиқлик таъминоти қувурларини иссиқлик изоляцияси қилиш, нажас ва ёмғир оқова сувларини канализациялаш, турар жой қурилишида ахлат қувурларини ўрнатиш;
градирняларнинг сув пуркагичларини ўрнатиш — фақат минорали турларида, вентиляторли турларида эмас;
1.5. Асбесцемент материалларининг муайян турларидан ҳар бирини қўллаш тасдиқланган меъёрий-техник ҳужжатларда белгиланган қўлланилиш соҳаларига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилиши лозим.
Асбесцемент материалларини ишлаб чиқариш, ташиш ва қўллашда 0009-94-сонли «Асбест ва таркибида асбест бўлган материаллар билан ишлаш» санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилиниши керак.
1.6. Технологик жараёнларнинг ўзига хос хусусиятларига ва эксплуатацион-функционал мақсадларига эга бўлган саноат бинолари, цехлари, участкалари қурилишида асбесцемент материалларини қўллаш ҳар бир аниқ саноат тури учун меъёрий-техник ҳужжатлар ва гигиеник талаблар билан тартибга солинади.
1.7. Рўйхатда асбесцемент материалларининг рецептуралари, шунингдек, ишлаб чиқарувчи корхоналар келтирилмаган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлигини назорат қилишда ишлаб чиқарувчи корхоналар давлат санитария-эпидемиология назорати органларига белгиланган тартибда келишилган меъёрий-техник ҳужжатларни ва технологик регламентларни тақдим этиши шарт.
1.8. Мазкур рўйхатга киритилмаган асбесцемент материаллари фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган санитария-эпидемиологик хулоса ҳамда тасдиқланган меъёрий-техник ҳужжатлар мавжуд бўлгандагина қурилишда қўлланиши мумкин.
1.9. Мазкур рўйхатга асбесцемент материалларининг янги турлари ва уларни қўллашнинг янги соҳалари ишлаб чиқилишига қараб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиб борилиши керак.
2. Қурилишда фойдаланишга рухсат этилган асбесцемент материаллари ва конструкциялари рўйхати