22.03.2017 йилдаги 0347-17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари, 22.03.2017 йилдаги 0347-17-сон
Кучга кириш санаси
22.03.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Санитария қоидалари ва меъёрлари, гигиена нормативлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлом овқатланишни қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг жинси, ёши ва касбий гуруҳлари бўйича озиқ моддалар ва энергияга бўлган эҳтиёжнинг физиологик нормалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. КИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат мустақиллиги даврида ижтимоий-иқтисодий барқарорликда, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатида, инсоннинг озиқ-овқат, уй-жой, дам олиш, қулай яшаш муҳити, саломатлик каби асосий эҳтиёжларини қондириш имкониятларида чуқур ўзгаришлар юз берди. Соф физиологик эҳтиёжларга келсак, уларнинг қондирилиши баробарида, ишлаб чиқариш тараққиёти ва умумий маданиятнинг ривожланиши билан бу эҳтиёжларни қондирувчи маҳсулотлар тўпламида сифат ўзгаришлари рўй бериши мумкин. Ривожланган мамлакатлар тажрибаси кўрсатганидек, инсоннинг физиологик эҳтиёжларини қондириш иқтисодий ривожланишнинг жуда муҳим, лекин ҳал қилувчи омили эмас. БМТ маълумотларига кўра, озиқ-овқат танқислигидан азият чекадиган одамлар сони 1980 йилдаги 920 млн кишидан 2000 йилда 799 млн кишигача камайган, шу йиллар давомида сайёрамиз аҳолиси 1,6 млрд кишига кўпайган. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида аҳолининг овқатланиш сифати сезиларли даражада яхшиланди, озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмоли таркиби ўзгарди, жон бошига ўртача гўшт ва гўшт маҳсулотлари истеъмоли 1,3 баробар, сут ва сут маҳсулотлари — 1,6 баробар, тухум — 2,2 баробар, сабзавотлар — 2,6 баробар, картошка — 1,7 баробар, мевалар — 4,0 баробар ошди. Овқатланиш таркиби ва рационининг яхшиланиши, бошқа омиллар қатори, аҳоли саломатлиги кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатди. Сўнгги 10 йил ичида тана вазни кам бўлган болалар улуши икки баробардан кўпроққа (4 фоиздан 1,8 фоизгача) қисқарди, аёллар ўртасида анемия билан касалланиш даражаси 2,5 баробар камайди. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 6,5 йилга (67 ёшдан 73,5 ёшгача) узайди, аёлларнинг ўртача умр кўриш давомийлиги эса 75,8 ёшга етди. Шу билан бирга, Республикада мавжуд бўлган озиқ моддалари ва энергияга бўлган физиологик истеъмол нормалари 10 йилдан ортиқ вақт давомида қайта кўриб чиқилмаган. Бу даврда иқтисодий ислоҳотлар ва тезкор урбанизация ҳамда улар билан боғлиқ турмуш тарзидаги ўзгаришлар барча иқтисодий ривожланган мамлакатларга хос бўлган нотўғри овқатланиш билан боғлиқ касалликлар даражасининг ошишига олиб келди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу касалликларни юқумли бўлмаган касалликлар гуруҳига ажратган. 2014 йилда ўтказилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, республика катта ёшли аҳолисининг қарийб 67,2 фоизи сабзавот ва меваларни ЖССТ томонидан тавсия этилган меъёрдан кам истеъмол қилади, 37 фоизи шўр овқатланади, катта ёшли аҳолининг 16,4 фоизи эса камҳаракат ҳаёт тарзини олиб боради. Бунинг натижасида катта ёшли аҳолининг 20,2 фоизида ортиқча тана вазни ва 33,9 фоизида юқори қон босими кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари эҳтиёж нормаларини ишлаб чиқишдаги асосий мақсад тегишли жинс ва ёш гуруҳидаги аҳолининг 97 фоиздан ортиғида гиповитаминоз ёки гипомикроэлементознинг клиник манзараси ривожланишининг олдини олиш учун зарур бўлган микронутриентнинг минимал даражасини белгилашдан иборат эди. Ҳозирги вақтда белгиланаётган нормалар асосига инсон саломатлигига маълум даражада ижобий таъсир кўрсата оладиган, жумладан, ташқи муҳитнинг салбий омилларига умумий чидамлиликни оширадиган ва айрим алиментар-боғлиқ касалликлар ривожланиши хавфини камайтирадиган кўрсаткичлар киритилмоқда. Аслида, гап организмни минимал зарур миқдордаги микронутриентлар билан эмас, балки ҳаёт фаолияти учун оптимал миқдордаги микронутриентлар билан таъминлаш ҳақида кетмоқда. Шу муносабат билан, таклиф этилаётган нормалар аҳолининг барча мумкин бўлган касбий, жинс ва ёшга оид гуруҳларини қамраб олади. Таклиф этилаётган нормаларда ЖССТ тавсиялари ҳамда Ўзбекистон иқлими ва аҳолисининг овқатланиш хусусиятлари билан боғлиқ минтақавий жиҳатлар ҳисобга олинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Мазкур «Соғлом овқатланишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг жинс ва ёшга оид ҳамда касбий гуруҳлари бўйича озиқ моддалар ва энергияга бўлган физиологик эҳтиёж меъёрлари» номли санитария қоидалари ва гигиеник нормативлари аҳолининг турли уюшган гуруҳлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг ўртача суткалик тавсия этиладиган меъёрларини белгилашда, овқатланиш рационларини таҳлил қилиш ва баҳолашда ҳамда Ўзбекистон аҳолисининг турли жинс ва ёшга оид ҳамда касбий гуруҳлари учун овқатланишни баҳолаш ва режалаштириш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда соғлом овқатланишни таъминлашга йўналтирилган тиббий мезонлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Катта ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг физиологик эҳтиёжи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсияларини ҳисобга олган ҳолда, суткалик энергия сарфи миқдори, меҳнат жараёни ва унинг алоҳида босқичларини бажаришдаги асабий зўриқишга қараб, меҳнат жадалигининг 5 та гуруҳи бўйича ишлаб чиқилган. Ҳомиладорлик ва лактация давридаги аёллар учун меъёрлар ЖССТнинг «Ҳомиладорликни режалаштиришда ва ҳомиладорлик даврида тўғри овқатланиш — соғлом ҳаёт бошланишининг асосидир» номли тавсиялари билан мувофиқлаштирилган. Техник тараққиёт билан боғлиқ меҳнат фаолиятининг янги турлари ва шакллари жорий этилиши ҳамда кенгайишига қараб, меҳнат жадалиги гуруҳлари қайта кўриб чиқилади, аниқлаштирилади ва тўлдириб борилади. Қуйида ҳозирда амалда бўлган меҳнат жадалиги гуруҳларига бўлиниш ва уларнинг ҳар бирига киритилган касблар рўйхати келтирилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I гуруҳ. Асосан ақлий меҳнат ходимлари: корхона ва ташкилотлар раҳбарлари; меҳнати сезиларли жисмоний фаолликни талаб қилмайдиган муҳандис-техник ходимлар; жарроҳ-шифокорлар, ҳамширалар ва санитаркалардан ташқари тиббиёт ходимлари; педагоглар; спорт бўйича тарбиячилардан ташқари тарбиячилар; фан, адабиёт ва матбуот ходимлари; маданий-маърифий соҳа ходимлари; режалаштириш ва ҳисобга олиш ходимлари; котиблар; иш юритувчилар; меҳнати сезиларли асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган турли тоифадаги ходимлар (бошқарув пультлари операторлари, диспетчерлар ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II гуруҳ. Енгил жисмоний меҳнат билан банд бўлган ходимлар: меҳнати маълум даражада жисмоний куч талаб қиладиган муҳандис-техник ходимлар; автоматлаштирилган жараёнларда ишловчи ходимлар; радиоэлектроника саноати ходимлари; тикувчилар, агрономлар, зоотехниклар; ветеринария ходимлари; ҳамширалар ва санитаркалар; саноат моллари дўконлари сотувчилари; хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари; соатсозлик саноати ходимлари; алоқа ва телеграф ходимлари; ўқитувчилар, жисмоний тарбия ва спорт инструкторлари, мураббийлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III гуруҳ. Меҳнат тури ўртача оғирликдаги ходимлар: металл ва ёғочга ишлов бериш билан банд бўлган дастгоҳчилар; чилангарлар; созловчилар; созловчи-усталар; жарроҳ-шифокорлар; кимёгарлар; тўқимачилар; пойабзалчилар; турли транспорт воситалари ҳайдовчилари; озиқ-овқат саноати ходимлари; коммунал-маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш ходимлари; озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчилари; трактор ва далачилик бригадалари бригадирлари; темирйўлчилар, сув транспорти ходимлари; автомобиль ва электр транспорти ходимлари; юк кўтариш-ташиш механизмлари машинистлари; матбаачилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV гуруҳ. Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи ходимлар: қурилиш ишчилари; қишлоқ хўжалиги ишчилари ва механизаторларининг асосий қисми; ер усти ишларидаги кончилар; нефт ва газ саноати ходимлари; В гуруҳга киритилган шахслардан ташқари металлурглар ва қуювчилар; целлюлоза-қоғоз ва ёғочни қайта ишлаш саноати ходимлари; юк боғловчилар; такелажчилар; ёғочга ишлов берувчилар; дурадгорлар; В гуруҳга киритилган шахслардан ташқари қурилиш материаллари саноати ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V гуруҳ. Ўта оғир жисмоний меҳнат билан банд бўлган ходимлар: бевосита ер ости ишларида банд бўлган кончилар; пўлат эритувчилар; ўрмон йиқувчилар ва ёғоч тайёрловчи ишчилар; ғишт терувчилар; бетончилар; ерқазарлар; меҳнати механизациялаштирилмаган юк ортувчилар; меҳнати механизациялаштирилмаган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш билан банд бўлган ходимлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тасниф мавжуд касбларнинг бутун хилма-хиллигини қамраб олмаса-да, деярли ҳар қандай мутахассислик учун у ёки бу меҳнат жадаллиги гуруҳининг рўйхатидан ўзига яқинини топиш имконини беради. Моддалар алмашинуви жараёнларининг унчалик жадал кечмаслиги ва тана вазнининг камлиги сабабли аёлларнинг энергияга бўлган эҳтиёжини эркакларникига қараганда ўртача 15 % камроқ деб қабул қилиш мумкин. Меҳнати жисмоний ва асабий-руҳий зўриқиш билан тавсифланадиган шахсларда энергияга эҳтиёж юқори бўлиши аниқланган, бунда ҳозирги шароитда асабий-руҳий зўриқишнинг аҳамияти бир оз ортган. Бу масалага аниқлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 102-сон қарорига мувофиқ соғлом овқатланиш ва диетология масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга тайёрланган диетолог мутахассисларга мурожаат қилиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етган, меҳнатга лаёқатли аҳолининг энергияга бўлган эҳтиёжини аниқлашда барча ҳисоб-китобларни учта ёш тоифаси: 18 — 29 ёш, 30 — 39 ёш ва 40 — 59 ёшлар учун амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди. Моддалар алмашинувининг айрим ёшга хос хусусиятлари бунга асос бўлди. Шундай қилиб, 18 — 29 ёшда моддалар алмашинуви хусусиятлари ҳали якунланмаган ва давом этаётган ўсиш ҳамда жисмоний ривожланиш жараёнлари билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ёшдан 60 ёшгача бўлган аҳолининг энергияга бўлган эҳтиёжини белгилашда ўртача меъёрий тана вазни (эркаклар учун идеал тана вазни — 70 кг, аёллар учун — 60 кг) асос қилиб олинган. Энергияга бўлган эҳтиёж 1 кг ўртача меъёрий (идеал) тана вазнига нисбатан ҳам ҳисобланиши мумкин. Аниқланишича, эркаклар ва аёлларда 1 кг идеал тана вазнига тўғри келадиган энергия эҳтиёжи деярли бир хил бўлиб, меҳнат жадаллиги бўйича I гуруҳ учун 167,4 кЖ (40 ккал), II гуруҳ учун 179,9 кЖ (43 ккал), III гуруҳ учун 192,5 кЖ (46 ккал), IV гуруҳ учун 221,7 кЖ (53 ккал) ва V гуруҳ учун 255,2 кЖ (61 ккал)ни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Энергия ва озиқ моддаларга бўлган физиологик эҳтиёжлар учун таклиф этилаётган меъёрлар озиқ-овқат учун БФМ ёки дори воситалари рецептуралари учун асос бўлиб хизмат қила олмайди. Чунки аниқ белгиланган дозаларсиз ва таъсир механизмлари тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлмасдан, доривор ўсимликлар ёки юқори фаол моддаларни кўп миқдорда сақловчи микроэлементлар мажмуасидан иборат дори воситалари ёки БФМларни буюриш айрим ҳолларда истеъмолчида компенсатор-адаптацион реакцияларнинг номутаносиб: керагидан кучлироқ ёки заифроқ бўлишига олиб келиши мумкин. Бу организмда кейинги патологик ўзгаришларнинг ривожланишига сабаб бўлиши эҳтимоли бор. Масалан, умумий адаптацион синдромда глюкокортикоидлар секрецияси ҳаддан ташқари кўпайиб кетса, улар иммунологик, носпецифик ҳимоя реакциялари (яллиғланиш) ривожланишини бостиради. Натижада иммун тизимининг функционал фаоллиги етарли эмаслиги билан боғлиқ кўплаб касалликлар ривожланиши хавфи кескин ортади. Шу муносабат билан, нутрисевтикларнинг таркиби ва ишлаб чиқарувчи томонидан эълон қилинган БФМнинг хусусиятлари Республика Фармакология қўмитаси томонидан БФМ таркибидаги микроэлементларнинг мажмуавий хусусиятлари асосида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу сабабли, витаминлар ва минерал элементларнинг «Истеъмол қилишнинг юқори хавфсиз даражаси» фармакологлар томонидан ҳар бир препарат учун алоҳида баҳоланади. Яъни, препарат организмга кўрсатадиган мажмуавий таъсири нуқтайи назаридан кўриб чиқилиб, уни дори воситаси ёки озиқ-овқатга биологик фаол қўшимча сифатида рўйхатдан ўтказиш таклиф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг турли ёш ва жинс гуруҳлари учун энергияга бўлган эҳтиёжининг тавсия этилган меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи

Энергияга бўлган кунлик эҳтиёж, тана вазнининг 1 кг ҳисобида

ўғил болалар

қиз болалар

кЖ

ккал

кЖ

ккал

0 — 3 ойлик

2,28

9,54

2,16

9,04

4 — 6 ойлик

2,89

12,09

2,69

11,26

7 — 9 ойлик

3,44

14,40

3,20

13,39

10 — 12 ойлик

3,85

16,11

3,61

15,11

1 — 3 ёш

5,15

6,11

4,86

20,34

4 — 6 ёш

7,16

29,90

6,46

27,04

7 — 9 ёш

8,24

34,40

7,28

30,40

10 — 13 ёш

9,27

38,80

7,92

33,10

14 — 18 ёш

11,51

48,19

8,83

36,96

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг турли ёш ва жинс гуруҳлари учун озуқа моддаларига бўлган эҳтиёжининг тавсия этилган ўртача кунлик физиологик меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи

Оқсиллар, г

Ёғлар, г

Углеводлар, г

умумий

шу жумладан, ҳайвон оқсиллари

умумий

шу жумладан, ўсимлик ёғлари

иккала жинс (ўғил ва қиз болалар)

0 — 3 ойлик*

2,2

2,2

6,5

0,7

13

4 — 6 ойлик*

2,6

2,3

6,0

0,7

13

7 — 12 ойлик*

2,9

2,3

5,5

0,7

13

1 — 3 ёш

53

37

53

15,9

212

4 — 6 ёш

68

44

68

20,4

272

7 — 10 ёш

78

46

79

23,7

335

ўғил  болалар

11 — 13 ёш

90

54

92

27,6

390

14 — 17 ёш

98

59

100

30

425

қиз болалар

11 — 13 ёш

82

49

84

25,2

355

14 — 17 ёш

90

54

90

27

360

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: *тана вазнининг 1 кг ҳисобида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларнинг турли ёш ва жинс гуруҳлари учун минерал моддаларга бўлган эҳтиёжининг тавсия этилган ўртача кунлик физиологик меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи

Кальций, мг

Фосфор, мг

Магний, мг

Темир, мг

Рух, мг

Селен, мкг

Йод, мкг

иккала жинс (ўғил ва қиз болалар)

0 — 3 ойлик

400

300

55

4

3

6

90

4 — 6 ойлик

500

400

60

7

3

6

90

7 — 12 ойлик

600

500

70

10

4

10

100

1 — 3 ёш

800

800

150

10

5

17

110

4 — 6 ёш

900

1350

200

10

8

22

110

7 — 10 ёш

1100

1650

250

12

10

25

120

ўғил болалар

11 — 13 ёш

1200

1800

300

15

15

30

130

14 — 17 ёш

1300

1800

300

15

15

35

130

қиз болалар

11 — 13 ёш

1200

1800

300

18

12

30

130

14 — 17 ёш

1300

1800

300

18

12

35

130

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли ёш ва жинсдаги болалар учун витаминларга бўлган тавсия этилган ўртача суткалик физиологик эҳтиёж меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи

С,

мг

А,

мкг рет. экв.

Э,

мг

Д,

мкг

Б1,

мг

Б2,

мг

Б6,

мг

ПП,

мг

Фолат,

мг

Б12,

мкг

ҳар икки жинс (ўғил болалар, қизлар)

0 — 3 ойлик

25

375

2,7

5

0,2

0,3

0,1

4

40

0,3

4 — 6 ойлик

25

375

2,7

5

0,2

0,3

0,2

4

80

0,4

7 — 12 ойлик

30

400

3

5

0,3

0,4

0,3

4

80

0,7

1 — 3 ёш

30

400

5

10

0,5

0,5

0,5

6

150

0,9

4 — 6 ёш

30

450

5

10

0,6

0,6

0,6

8

200

1,2

7 — 10 ёш

35

500

7

5

0,9

0,9

1,0

12

300

1,8

ўғил  болалар

11 — 13 йош

40

600

7

5

1,2

1,3

1,3

16

400

2,4

14 — 17 ёш

40

600

10

5

1,2

1,2

1,3

16

400

2,4

қизлар

11 — 13 ёш

40

600

7,5

5

1,1

1,0

1,3

16

400

2,4

14 — 17 ёш

40

600

10

5

1,1

1,1

1,3

16

400

2,4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта ёшдаги аҳолининг турли жинс, ёш ва касбий гуруҳлари учун энергияга бўлган тавсия этилган ўртача суткалик эҳтиёж меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Касбий гуруҳлар

Ёш гуруҳи, йиллар

Суткалик эҳтиёж, Ккал

эркаклар

аёллар

I

18 — 29

2450

2000

30 — 39

2100

2000

40 — 59

2200

2100

II

18 — 29

2800

2200

30 — 39

2650

2150

40 — 59

2500

2100

III

18 — 29

3300

2600

30 — 39

3150

2550

40 — 59

2950

2500

IV

18 — 29

3850

3050

30 — 39

3600

2950

40 — 59

3400

2850

V

18 — 29

4200

-

30 — 39

3950

-

40 — 59

3750

-

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомиладорлик триместрлари бўйича қўшимча энергияга бўлган тавсия этилган ўртача суткалик эҳтиёж меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳомиладорлик триместри

Ўртача суткалик эҳтиёжга қўшимча энергия миқдори, Ккал

1-триместр (дастлабки 3 ой)

+100

2-триместр (кейинги 3 ой)

+300

3-триместр (сўнгги 3 ой)

+300

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта ёшдаги аҳолининг турли жинс, ёш ва касбий гуруҳлари учун озуқа моддаларига бўлган тавсия этилган ўртача суткалик эҳтиёж меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи, йиллар

Оқсиллар, г

Ёғлар, г

Углеводлар, г

умумий

ш. ж. ҳайвон оқсиллари

умумий

ш. ж. ўсимлик ёғлари

I касб гуруҳи (эркаклар)

18 — 29

72

40

81

25

358

30 — 39

68

37

77

24

335

40 — 59

65

36

70

21

303

I касб гуруҳи (аёллар)

18 — 29

61

34

67

20

289

30 — 39

59

33

63

19

274

40 — 59

58

32

60

18

257

II касб гуруҳи (эркаклар)

18 — 29

80

44

93

28

411

30 — 39

77

42

88

27

366

40 — 59

72

40

83

25

366

II касб гуруҳи (аёллар)

18 — 29

66

36

73

22

318

30 — 39

65

36

73

22

318

40 — 59

63

35

70

21

305

III касб гуруҳи (эркаклар)

18 — 29

94

52

110

33

484

30 — 39

89

49

105

32

462

40 — 59

84

46

98

39

432

III касб гуруҳи (аёллар)

18 — 29

76

42

87

26

378

30 — 39

74

41

85

26

378

40 — 59

72

40

83

25

366

IV касб гуруҳи (эркаклар)

18 — 29

108

59

128

39

566

30 — 39

102

56

120

36

528

40 — 59

96

53

113

34

499

IV касб гуруҳи (аёллар)

18 — 29

87

48

102

31

462

30 — 39

84

46

98

29

432

40 — 59

82

45

95

27

417

V касб гуруҳи (эркаклар)

18 — 29

117

64

154

47

585

30 — 39

111

61

144

44

550

40 — 59

104

57

137

42

524

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта ёшдаги аҳолининг турли ёш, жинс ва касбий гуруҳлари учун минерал моддаларга бўлган эҳтиёжининг тавсия этиладиган ўртача суткалик меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи

Кальций, мг

Фосфор, мг

Магний, мг

Темир, мг

Рух, мг

Йод, мкг

Селен, мкг

I касб гуруҳи, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

1000

600

260

10

7

130

40

30 — 39

1000

600

260

10

7

130

40

40 — 59

1000

600

260

10

7

130

40

II касб гуруҳи, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

1100

650

280

10

7

130

40

30 — 39

1100

650

280

10

7

130

40

40 — 59

1100

650

280

10

7

130

40

III касб гуруҳи, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

1200

700

300

10

8

140

45

30 — 39

1200

700

300

10

8

140

45

40 — 59

1200

700

300

10

8

140

45

IV касб гуруҳи, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

1300

800

350

10

9

140

50

30 — 39

1300

800

350

10

9

140

50

40 — 59

1300

800

350

10

9

140

50

V касб гуруҳи (эркаклар)

18 — 29

1300

900

400

10

10

150

55

30 — 39

1300

900

400

10

10

150

55

40 — 59

1300

900

400

10

10

150

55

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Катта ёшдаги аҳолининг турли жинс-ёш ва касбий гуруҳлари учун витаминларга бўлган эҳтиёжнинг тавсия этилган ўртача суткалик меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёш гуруҳи

С, мг

А, мкг рет. экв.

Э, мг

Д, мкг

Б1, мг

Б2, мг

Б6, мг

ПП, мг

Фолат, мг

Б12, мкг

I касбий гуруҳ, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

60

600

10

3

1,2

1,3

1,5

16

400

2,4

30 — 39

60

600

10

3

1,2

1,3

1,5

16

400

2,4

40 — 59

60

600

10

3,5

1,4

1,4

1,6

16

400

2,4

II касбий гуруҳ, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

60

600

10

3,5

1,4

1,4

1,6

18

400

2,4

30 — 39

60

600

10

3,5

1,4

1,4

1,6

18

400

2,4

40 — 59

65

650

10

4

1,5

1,5

1,7

18

400

2,4

III касбий гуруҳ, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

65

650

10

4

1,5

1,5

1,7

20

450

2,5

30 — 39

65

650

10

4

1,5

1,5

1,7

20

450

2,5

40 — 59

70

700

10

4,5

1,6

1,6

1,8

20

450

2,5

IV касбий гуруҳ, иккала жинс (эркаклар, аёллар)

18 — 29

70

700

10

4,5

1,6

1,6

1,8

22

500

2,6

30 — 39

70

700

10

4,5

1,6

1,6

1,8

22

500

2,6

40 — 59

75

750

10

5

1,8

1,8

2

22

500

2,6

V касбий гуруҳ (эркаклар)

18 — 29

80

750

10

5

1,8

1,8

2

24

500

2,6

30 — 39

80

750

10

5

1,8

1,8

2

24

500

2,6

40 — 59

80

750

10

5

1,8

1,8

2

24

500

2,6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-жадвал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг алоҳида гуруҳлари учун энергия, озиқ моддалар, макро-ва микроэлементларга бўлган эҳтиёжнинг тавсия этилганўртача суткалик меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Нутриентлар

60 ёшдан ошган шахслар

Аёллар

Эркаклар

Аёллар

ҳомиладор

эмизикли

Ккал

2300

1975

6-жадвалга мувофиқ

+500

Оқсиллар, г

68

61

+30

+40

шу жумладан, ҳайвон оқсиллари

37

33

+20

+26

Ёғлар, г

77

66

+12

+15

шу жумладан, ўсимлик ёғлари

25

20

+4

+5

Углеводлар, г

335

284

+30

+40

Кальций, мг

1300

1300

1500-2000

1500-2000

Фосфор, мг

600

600

650

1000

Магний, мг

300

300

300

300

Темир, мг

10

10

25

27

Рух, мг

12

12

10

10

Йод, мкг

130

130

220

220

Селен, мкг

40

40

30

35

С витамини, мг

70

70

80

80

А витамини, мкг рет. экв.

700

700

800

800

Э витамини, мг

10

10

15

15

Д витамини, мкг

15

15

5

7,5

Б1 витамини, мг

1,2

1,1

1,4

1,5

Б2 витамини, мг

1,3

1,1

1,4

1,5

Б6 витамини, мг

1,7

1,5

1,9

2,0

Ниатсин, мг ниац. экв.

16

14

18

17

Фолат, мкг

400

400

600

500

Б12 витамини, мкг

2,4

2,4

2,6

2,6