ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонунининг 12-боб 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6074-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини белгилаш тўғрисида» 243-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
1. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2026 йил 4 июндаги 22-19-10/25-сонли хулосаси ва «Сурхондарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг 2026 йил 5 июндаги 01-03/256-сонли хати билан киритилган вилоятдаги сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари) 1-иловага;
дизель ёқилғи билан транспортда ташиб етказилиб бериладиган ичимлик сув нархлари (тарифлари) 2-иловага;
сиқилган газ билан транспортда ташиб етказилиб бериладиган ичимлик сув нархлари (тарифлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Сурхондарё сув таъминоти» АЖ (Ў. Абдулқосимов), туман (шаҳар)ларда аниқ манзилли ва муддатли режа-график асосида 2026 йил август ойида аҳоли ўртасида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўловларни онлайн амалга ошириш бўйича турли шаклдаги тарғибот тадбирларини ташкил этсин ва натижаси юзасидан 2026 йил 5 сентябрга қадар халқ депутатлари вилоят Кенгашига ёзма ахборот киритсин.
4. Вилоят телерадиокомпанияси (М. Жабборов), «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари таҳририяти (С. Норқобилов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2025 йил 16 майдаги «Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида» VII-9-69-8-0-К/25-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И. Ёқубов) зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Кенгаш раиси А. ЧОРИЕВ
Сурхондарё вилояти,
2026 йил 18 август,
VII-24-101-8-0-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.