Ҳужжат кучини йўқотган 02.09.2026 16.05.2025 йилдаги VII-9-69-8-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.09.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2026 йил 18 августдаги ВИИ-24-101-8-0-К/26-сонли «Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги қонунининг 46-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6074-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 204-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 12 мартдаги 01-05/1732-сонли ҳамда вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 19 мартдаги 22-20-10/104-сонли хулосалари ва «Сурхондарё сув таъминоти» акциядорлик жамиятининг 2025 йил 19 мартдаги 6/316-сонли вилоятдаги сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари) 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дизель ёқилғи билан транспортда ташиб етказилиб бериладиган ичимлик сув нархлари (тарифлари) 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиқилган газ билан транспортда ташиб етказилиб бериладиган ичимлик сув нархлари (тарифлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги (А.Амиров), «Сурхондарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти (А.Маматқулов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 августдаги «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Наманган вилояти Чуст, Поп ва Наманган туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш ҳамда Чуст ва Мингбулоқ туманлари марказларида оқова сув тизимларини қуриш» ҳамда «Оқтош» ва «Пошхурт» ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш» лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-342-сон қарорининг 8-иловасига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда тегишлилиги бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ярим йилда халқ депутатлари вилоят Кенгашига аҳолини ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 июнга қадар вилоятда ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқиш орқали истеъмолчиларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш ҳамда корхона мажбуриятларини ўз вақтида бажаришнинг молиявий манбаларини шакллантириш, ичимлик ва оқова сув тарифларини халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар сонини ва хизмат кўрсатиш ҳажмларини ошириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, сув йўқотишлари ҳажмини қисқартириш ҳамда мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва техник жиҳозлаш, шунингдек, тўлов интизомини мустаҳкамлаш юзасидан туман ва шаҳарлар кесимида тасдиқланган чора-тадбирлар режаси бўйича ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сурхондарё сув таъминоти» акциядорлик жамияти (А.Маматқулов) туман (шаҳар)ларда аниқ манзилли ва муддатли режа-график асосида 2025 йил апрель-май ойларида аҳоли ўртасида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун тўловларни онлайн амалга ошириш бўйича турли шаклдаги тарғибот тадбирларини ташкил этсин ва натижаси юзасидан 2025 йил 1 июнга қадар халқ депутатлари вилоят Кенгашига ёзма ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси (З.Тўраев), «Сурхондарё» вилоят телерадиокомпанияси (Б.Мингбоев), «Сурхон тонги» ва «Заря Сурхана» газеталари таҳририяти (С.Норқобилов)га соҳада амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2024 йил 14 мартдаги «Сурхондарё вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари (тарифлари)ни белгилаш тўғрисида» VI-83-49-8-0-K/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ёқубов) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилингандан кейин ўн беш кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЧОРИЕВ АБДУРАИМ РАВШАНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-9-69-8-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.