НАМАНГАН ВИЛОЯТИ НАМАНГАН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ҳудудларни (микроҳудудларни) давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктириш тўғрисида
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 211-моддаларига ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 27-моддасига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудудлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор «Наманган садоси» газетасида расман эълон қилинсин ҳамда эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
3. Наманган шаҳар ҳокимининг 2025 йил 8 июлдаги 309-6-91-Қ/25-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Домлажанов зиммасига юклансин.
Шаҳар ҳокими А. КАМАЛОВ
Наманган вилояти, Наманган ш.,
2026 йил 7 август,
306-6-91-Q/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.