НАМАНГАН ВИЛОЯТИ НАМАНГАН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ҳудудларни (микроҳудудларни) давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктириш тўғрисида
Мазкур қарор Наманган вилояти Наманган шаҳар ҳокимининг 2026 йил 7 августдаги 306-6-91-Қ/26-сонли «Ҳудудларни (микроҳудудларни) давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6, 211-моддаларига ҳамда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 27-моддасига мувофиқ, қарор қиламан:
1. Давлат умумий ўрта таълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудудлар) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор «Наманган садоси» газетасида расмий эълон қилинсин ҳамда расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
3. Наманган шаҳар ҳокимининг 2023 йил 23 майдаги 168-6-91-Қ/23-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
4. Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари А.Домлажанов зиммасига юклатилсин.
Шаҳар ҳокими А. ОТАХОДЖАЕВ
Наманган вилояти, Наманган ш.,
2025 йил 8 июль,
309-6-91-Q/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.