Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 11 августда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 413]
1. ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 335, 2025 йил 24 февраль) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Туризм қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 август,
01/2-32-сон
Келишилди:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ
2026 йил 6 август
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
2026 йил 5 август
Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. ИСЛАМОВ
2026 йил 4 август
Туризм қўмитаси раиси А. АҚҚУЛОВ
2026 йил 3 август
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
2026 йил 31 июль
Фавқулодда вазиятлар вазири А. ИКРАМОВ
2026 йил 12 июль
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
2026 йил 24 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 6 августдаги 01/2-32-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.05.07-24 «Автотураргоҳлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддиманинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) аҳоли пунктларида, тоғ ва тоғолди ҳудудларда, сув объектлари атрофида, туристик объектлар ҳудудларида жойлашган автомобиллар, шу жумладан электромобиллар ва гибрид автомобиллар, микроавтобуслар, мототранспорт ҳамда велотранспорт воситалари учун мўлжалланган автотураргоҳларни (бундан буён матнда автотураргоҳлар деб юритилади) лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.».
2. 1-бандда:
ўн тўртинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ШНҚ 2.04.22-25 «Ер усти оқова сувларини тозалаш иншоотларини лойиҳалаш»»;
йигирма тўртинчи — қирқ иккинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма бешинчи — қирқ учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
йигирма еттинчи хатбошидаги «ГОСТ 25772-2021» деган сўзлар «ГОСТ 25772-2025» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўттиз иккинчи хатбошидаги «ГОСТ 33984.1-2016 (ЭН 81-20:2014)» деган сўзлар «ГОСТ 33984.1-2023» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қирқ учинчи хатбошидаги «СанҚваН 0350-17 «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларининг атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш бўйича санитария норма ва қоидалари»» деган сўзлар «СанҚваН 0103-25 «Санитария-муҳофаза зонасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Қуйидаги мазмундаги 61-банд билан тўлдирилсин:
«61. Туристик объект ҳудудидаги автотураргоҳда автомобиль ўринлари сони мавсумий энг юқори ташриф даврини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим.».
4. Қуйидаги мазмундаги 131-банд билан тўлдирилсин:
«131. Автотураргоҳларнинг очиқ қаватларида ҳамда автотранспорт воситаларининг пастга тушиб кетиш хавфи мавжуд бўлган бошқа жойларда тўсиқлар назарда тутилиши зарур.
Бунда тўсиқнинг баландлиги пол ёки рампа сатҳидан камида 1,2 м бўлиши керак.
Тўсиқ юк кўтарувчи конструкцияга маҳкамланиши ҳамда тўсиқ ва унинг маҳкамлаш элементлари камида 26,7 кН миқдордаги горизонтал жамланган юк таъсирига бардош бериши зарур.».
5. 20-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автотураргоҳларда мототранспорт воситалари (мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутерлар) ҳамда велотранспорт воситалари учун сақлаш жойлари бўлиши ва махсус белгилар билан белгиланиши лозим.»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ушбу сақлаш жойлари пиёдалар кириш жойига яқин, кўринадиган ва ёритилган жойларда жойлаштирилиши ҳамда пиёдалар ҳаракатига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Велотранспорт воситалари учун сақлаш жойлари уларнинг рамаси ва камида битта ғилдирагини қулфлаш имконини таъминлаши лозим.».
6. 35-банддаги «ГОСТ 33984.1-2016 (ЭН 81-20:2014)» деган сўзлар «ГОСТ 33984.1-2023» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 60-банддаги «ҚМҚ 2.01.08-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.08-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 69-банддаги «ГОСТ 25772-2021» деган сўзлар «ГОСТ 25772-2025» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 90-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ЭҚС билан жиҳозланган автомобиль ўринлари ташқи деворлар ёнида жойлаштирилиши лозим.».
10. 1-жадвалдаги «эвакуация чиқиш жойлари орасидаги масофа» ва «хонанинг бош берк қисмида» деган сўзлар тегишли равишда «деворлар (пардеворлар)» ҳамда «дарвозалар (эшиклар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 107-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
12. Қуйидаги мазмундаги 1081-банд ҳамда 11-жадвал билан тўлдирилсин:
«1081. Автотураргоҳларда энг узоқ автомобиль ўрнидан энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа қуйидаги 11-жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
11-жадвал | ||
Энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа, м | ||
Автомобиль ўрни эвакуация чиқишлари орасида жойлашганда | Хонанинг боши берк қисмида жойлашганда | |
Ер ости | 40 | 20 |
Ер усти | 60 | 25 |
Изоҳ. Эвакуация йўлининг узунлиги автомобилларнинг жойлашувини ҳисобга олган ҳолда ўтиш жойлари ва ўтиш йўлларининг ўрта чизиғи бўйлаб ўлчаш орқали амалга оширилади. | ||
».
13. 124-банддаги «СанҚваН 0350-17» деган сўзлар «СанҚваН 0103-25» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 4-жадвалда:
учинчи позициядаги «бир қаватли бино» устунидаги «2000» рақами «2600» рақами билан алмаштирилсин;
тўртинчи позициядаги «бир қаватли бино» устунидаги «2600» рақами «2000» рақами билан алмаштирилсин.
15. 164-банднинг биринчи хатбошисидаги «СанҚваН 0350-17» деган сўзлар «СанҚваН 0103-25» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Қуйидаги мазмундаги 71-боб билан тўлдирилсин:
«71-боб. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида ҳамда сув объектлари атрофида жойлаштириладиган автотураргоҳлар
1691. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда автотураргоҳларни ушбу ҳудудларнинг белгиланган мақсади ҳамда муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш режимига зид равишда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
1692. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида автотураргоҳ жойлаштириладиган ер участкаларида муҳандислик-геология ва муҳандислик-гидрометеорология изланишлари ўтказилиши лозим.
Изланишларда кўчки, тош қулаш, сел, қор кўчкиси ва эрозия жараёнларининг мавжудлиги, тарқалиш чегаралари ҳамда фаол сейсмик ёриқлар, грунтларнинг барқарорлиги, шунингдек ер ости сувларининг сатҳи ва режими аниқланиши лозим.
Изланишлар натижаларига кўра, ер участкасининг қурилиш учун яроқлилиги ўрганилиши ҳамда аниқланган хавфлардан муҳандислик ҳимояси бўйича зарур чора-тадбирлар лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилиши лозим.
1693. Автотураргоҳларни табиий сув йўллари, сел ўзанлари, фаол кўчки ҳудудлари, қор кўчкиси тушадиган ҳудудлар ва тош қулашнинг ҳисобий траекторияларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
1694. Қиялик бўйлаб оқиб келадиган ер усти сувларининг автотураргоҳ ҳудудига кириб келишининг олдини олиш учун қияликнинг юқори томонида ҳисобий сув сарфини қабул қилиш ва чиқаришга мўлжалланган сув тутувчи ариқ, нов (лоток) ёки ёпиқ сув чиқариш тармоғи назарда тутилиши лозим.
Тутиб қолинган сувлар қияликларнинг ювилиши, грунтлар барқарорлигининг бузилиши, автотураргоҳ ва унга туташ ҳудудларни сув босишига олиб келмайдиган тарзда чиқариб юборилиши керак.
1695. Тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги автотураргоҳ рампалари қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши лозим:
тўғри чизиқли рампанинг бўйлама нишаблиги 15 фоиздан, эгри чизиқли рампаники эса 12 фоиздан ошмаслиги;
очиқ ва музлаш хавфи мавжуд ҳудудларда рампа нишаблиги маҳаллий иқлим ва музлаш шароитларини ҳисобга олган ҳолда 8 — 10 фоиз оралиғида қабул қилиниши;
рампа нишаблиги 10 фоиздан ошганда унинг юқори ва пастки қисмларида узунлиги камида 3,6 м бўлган ўтиш қисмлари бўлиши, бунда ушбу қисмларнинг нишаблиги асосий рампа нишаблигининг ярмидан ошмаслиги.
Очиқ рампалар ва автотранспорт воситалари ҳаракатланадиган йўллар сирпанишга қарши қоплама билан таъминланиши, музлаш хавфи мавжуд ҳудудларда эса муз ҳосил бўлишининг олдини олувчи муҳандислик ечимлари назарда тутилиши лозим.
1696. Тоғ ва тоғолди ҳудудларида автотураргоҳ рампаларининг минимал кенглиги қуйидагича бўлиши керак:
тўғри бир йўлакли рампа учун камида — 3,5 м;
эгри бир йўлакли рампа учун камида — 3,6 м;
тўғри икки йўлакли рампа учун камида — 6,0 м;
эгри икки йўлакли рампа учун камида — 6,5 м.
1697. Тоғ ва тоғолди ҳудудларидаги автотураргоҳларда тиргак деворлар ортида дренаж тизими назарда тутилиши лозим.
Дренаж сувлари грунтларнинг ювилиши, қияликлар барқарорлигининг бузилиши, шунингдек автотураргоҳ ва туташ ҳудудларнинг сув босишига олиб келмайдиган тарзда белгиланган сув чиқариш жойига йўналтирилиши лозим.
1698. Қор қоплами ҳосил бўладиган ҳудудлардаги автотураргоҳларда қорни вақтинча тўплаш учун алоҳида майдон назарда тутилиши лозим.
Қор тўплаш майдони ва ундаги қор уюмлари эвакуация йўллари, ёнғин ўчириш техникаси ҳаракатланадиган йўллар, кириш-чиқиш жойларидаги кўриниш учбурчаклари ҳамда пиёдалар йўлакларини тўсмаслиги керак.
1699. Табиий ёнғинларнинг автотураргоҳга тарқалиш хавфи мавжуд бўлган тоғ ва тоғолди ҳудудларида автотураргоҳнинг ёнғин тарқалиши мумкин бўлган томони бўйлаб ёнмайдиган материаллардан ёнғинга қарши девор назарда тутилиши лозим.
16910. Сув объектлари атрофидаги ҳудудларда автотураргоҳларни жойлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексида белгиланган сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарига риоя этилиши лозим.
16911. Сув объектлари атрофидаги ҳудудларда автотураргоҳлардан ҳосил бўладиган ифлосланган ер усти оқова сувлари алоҳида йиғилиб, сув ўтказмайдиган новлар (лотоклар) ёки ёпиқ қувурлар орқали тозалаш иншоотларига йўналтирилиши лозим.
Оқова сувларни тозалаш иншоотларига бевосита йўналтириш имконияти мавжуд бўлмаганда, улар кейинчалик тозалашга юбориш учун йиғувчи (аккумуляция) сиғимларда (резервуарларда) тўпланиши керак.».
17. 170-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«170. Автотураргоҳларда электромобиллар ва гибрид автомобиллар, шунингдек уларни қувватлантириш учун автомобиль ўринларини ички ёнув двигателли автомобиллар билан бирга сақлашга йўл қўйилади.».
18. 171-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«171. Электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун ЭҚС ларни қуйидаги жойларда ўрнатишга йўл қўйилади (механизациялаштирилган ва ярим механизациялаштирилган автотураргоҳлар бундан мустасно):
очиқ майдончаларда;
конструктив ёнғин хавфлилиги С0 ёки С1 синфига мансуб очиқ ва ёпиқ турдаги автотураргоҳларда.».
19. Қуйидаги мазмундаги 1711-1712-бандлар билан тўлдирилсин:
«1711. Ички автотураргоҳларда электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун ЭҚС ларни фақат биринчи ер ости (−1) ёки биринчи ер усти (+1) қаватида ўрнатишга йўл қўйилади.
1712. Тутунга қарши шамоллатиш тизимлари назарда тутиладиган автотураргоҳларда ушбу тизимларнинг иш унумдорлиги ички ёнув двигателли автомобиллар, шунингдек электромобиллар ва гибрид автомобиллар учун иссиқлик ажралиш қуввати 8 МW бўлган ҳисобий ёнғин бўйича аниқланиши лозим.».
20. 241-банддаги «ШНҚ 2.01.02-21 ҳамда ШНҚ 2.04.09-21 ларга» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.09-21 га» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 242-банддаги «ШНҚ 2.01.02-21» деган сўз «ШНҚ 2.04.09-21» деган сўз билан алмаштирилсин.
22. 243-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «5000» деган рақам «500» деган рақам билан алмаштирилсин.
23. 244-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ШНҚ 2.01.02-21» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.09-21» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
24. 249-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«249. Автотураргоҳларни лойиҳалашда лойиҳалаш топшириғига мувофиқ қуйидаги техник воситалар ва тизимларни назарда тутишга йўл қўйилади:
автотураргоҳ ҳудудига кириш-чиқиш жойларини, автотураргоҳ жойлаштирилган бинонинг бошқа функционал зоналарига ўтиш жойларини, шунингдек лойиҳалаш топшириғида белгиланган бошқа зоналар ва хоналарга киришни назорат қилиш ва бошқариш тизимлари билан жиҳозлаш;
автотранспорт воситаларининг кириш-чиқишини ҳисобга олиш, туриш вақтини ва тўлов миқдорини аниқлаш, шунингдек тўлов амалга оширилганлигини қайд этиш;
бўш автомобиль ўринлари тўғрисида ахборот бериш ва ҳайдовчиларни йўналтириш.».
25. 261-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«261. Ер усти оқова сувларини тозалаш иншоотлари ШНҚ 2.04.22-25 га мувофиқ қуйидаги автотураргоҳларда назарда тутилиши лозим:
100 тадан кўп автомобиль ўрнига эга бўлган автотураргоҳларда;
автомобиль ўринлари сонидан қатъи назар, ер усти оқова сувлари сув объектларига чиқариладиган автотураргоҳларда;
ер усти оқова сувлари ичимлик суви манбаи сифатида фойдаланиладиган, рекреация ёки балиқчилик аҳамиятига эга сув объектларига ёхуд уларга бевосита оқиб тушадиган сув чиқариш иншоотларига йўналтириладиган автотураргоҳларда.».