Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2692-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/1-сон қарори (рўйхат рақами 2692, 2015 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 352-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 31 июль,
13/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 июлдаги 13/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш механизми тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом тижорат банклари, шу жумладан микромолия банклари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) томонидан жалб қилинадиган депозитлар (омонатлар) бўйича фоиз ставкаларини шакллантириш қоидаларини белгилайди.».
2. Иловада:
номидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Тижорат банклари» деган сўзлар «Банклар» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2026 й., 10/26/2692-1/0833-сон)