ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 1 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3656-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 10 июлдаги 14/7-сон қарори (рўйхат рақами 3656, 2025 йил 8 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.08.2025 й., 10/25/3656/0712-сон) билан тасдиқланган Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 июль,
20/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 7 июлдаги 20/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микромолия ташкилоти ва банк фаолиятини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом микромолия ташкилотлари ва банклар (бундан буён матнда кредит ташкилотлари деб юритилади) фаолиятини ўзгартиришнинг ўзига хос хусусиятларини белгилайди.».
«1. Қуйидаги кредит ташкилотлари ўз фаолиятини ўзгартириши мумкин:
микромолия ташкилоти — микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки — банк фаолиятига;
банк — микромолия банки фаолиятига;
микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;
микромолия ташкилоти — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;
фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига;
фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига;
фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки — микромолия ташкилоти фаолиятига;
банк — фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига.
2. Мазкур Низомга мувофиқ ўз фаолиятини ўзгартириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) мурожаат этган кредит ташкилоти ариза берувчи ҳисобланади.
Мазкур Низомга мувофиқ тақдим этилган аризаларда ариза берувчининг электрон почта манзилининг кўрсатилиши унинг қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда олишга ёки электрон шаклда қўшимча ҳужжат ва ахборотни сўраб олинишига бўлган розилигидир.».
3. 3-банддаги «16, 19, 21, 753 ва 754-моддаларида» деган сўзлар «16, 19, 20, 21, 753 ва 754-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Кредит ташкилотининг фаолиятини ўзгартириш учун ариза берувчидан қуйидаги миқдорларда йиғим ва (ёки) давлат божи ундирилади:
микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим;
банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва (ёки) исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия (бундан буён матнда банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) деб юритилади) берилганлиги учун микромолия банки устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи;
банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган йиғим суммасининг ярми.
Бунда мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган давлат божи ва йиғимлар берилган ёки қайта расмийлаштирилган ҳар бир лицензия тури учун алоҳида ундирилади.».
5. 2-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-боб. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш».
6. 6 — 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Микромолия ташкилоти ўз фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун акциядорлик жамияти ташкилий-ҳуқуқий шаклига эга бўлиши керак.
7. Микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш банк фаолиятига рухсат бериш шартларига асосан қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш;
бир вақтнинг ўзида банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) берган ҳолда микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш.
8. Микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи микромолия банки ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банкини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этади:
1) акциядорнинг (акциядорларнинг) микромолия ташкилоти фаолиятини микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш тўғрисидаги қарори;
2) микромолия банки акциядори (акциядорлари) томонидан тасдиқланган микромолия банки устави;
3) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):
43-бандида кўрсатилган ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган ҳар бир бевосита ва билвосита эгалик қилувчи, шу жумладан охирги бенефициар мулкдор тўғрисидаги ахборот. Ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган шахслар мавжуд бўлмаган тақдирда, банкнинг устав капиталида энг кўп улушларга эга бўлган, умумий улуши камида эллик фоизни ташкил этадиган бевосита ва билвосита эгалик қилувчилар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборот;
107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган микромолия банкининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисида ҳужжатлар;
2-иловасига мувофиқ шаклда микромолия банки акциядорларининг рўйхати;
3-иловасига мувофиқ микромолия банки фаолиятининг стратегиясини, йўналишларини, кўламини, молиявий истиқболларини ва бошқа маълумотларни кўзда тутувчи банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режаси;
4) акциядор бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботлари;
5) микромолия банкининг устав капиталини тўлдириш учун киритиладиган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборот;
6) микромолия банкининг ташкилий тузилмаси;
7) микромолия банкининг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳаси;
8) кейинчалик микромолия банкининг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланиши лозим бўлган, микромолия банкининг кредит (молиялаштириш), инвестиция ва эмиссия сиёсати лойиҳаларининг, шунингдек таваккалчиликларни бошқариш ва ички назорат сиёсати лойиҳаларининг кўчирма нусхалари.».
7. Қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81. Микромолия ташкилоти фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш учун ариза тақдим этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада тақдим этилади:
1) микромолия банкининг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳалари;
2) Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь):
204-бандида келтирилган маълумотларни ўз ичига олган исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳаси;
107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган, микромолия банкининг исломий молия кенгаши аъзолари тўғрисидаги ҳужжатлар.».
8. 10-банддаги «мазкур Низомнинг 8 ва 9-бандларида» деган сўзлар «мазкур Низомнинг 8-9-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 2-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-§. Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш».
10. 11-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) олиш учун ариза берувчи микромолия банкини ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани олган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни икки нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:»;
қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«31) ногиронлиги бўлган шахслар учун микромолия банки биноларида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқ қулай шарт-шароитлар яратилганлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг хулосасини;
32) агар ариза бир вақтнинг ўзида банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ва исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш учун тақдим этилган бўлса:
микромолия банкининг исломий банк фаолиятига масъул бўлган раҳбар ходими ҳақида Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган маълумотларни;
исломий банк фаолияти доирасида амалга ошириладиган молиявий операциялар бўйича бухгалтерия ҳисобини алоҳида юритиш имконияти яратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни;».
11. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Марказий банк томонидан микромолия банкини давлат рўйхатидан ўтказиш ва банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида мазкур қарорни илова қилган ҳолда, Марказий банк микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолияти ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилаётганлиги муносабати билан микромолия ташкилотини Тадбиркорлик субъектларининг ягона давлат реестридан чиқариш тўғрисида давлат хизматлари марказига илтимоснома киритади.».
12. 13-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига микромолия ташкилоти фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги билан боғлиқ ўзгартиришларни киритади;
ариза берувчига банк фаолиятига доир тегишли лицензия (лицензиялар) беради.».
13. 3-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-боб. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш».
14. 14-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш.».
15. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
«141. Ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки ҳақли.».
16. 15-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани олиш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан фаолиятни ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани тақдим этади:»;
3-кичик банднинг иккинчи хатбошисидаги «43-банди 1 — 4 ва 6-кичик бандларида кўрсатилган» деган сўзлар «43-бандида кўрсатилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8-кичик банд «кредит» деган сўздан кейин «(молиялаштириш)» деган сўз билан тўлдирилсин.
17. Қуйидаги мазмундаги 151-банд билан тўлдирилсин:
«151. Ўз фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш учун фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки Марказий банкка мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагиларни тақдим этади:
банкнинг исломий молия кенгаши, исломий молия масалалари бўйича махсус бўлинмаси ва исломий молия бўйича ички аудити тўғрисидаги низомлари лойиҳалари;
исломий молия стандартларига мувофиқлик сиёсати лойиҳаси;
банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари ҳақида Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3252, 2020 йил 30 июнь) 107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган маълумотлар.».
18. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришда унинг устав капиталида чет эл банки иштирок этган тақдирда мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:».
19. 3-бобнинг 2-параграфи номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-§. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш учун унга берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш».
20. 17-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ўзгартириш учун унга берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартиришга доир дастлабки рухсатномани олганидан кейин олти ойдан кечиктирмай, Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:»;
5-кичик банддаги «мазкур Низомнинг 15 ва 16-бандлари» деган сўзлар «мазкур Низомнинг 15-16-бандлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартириш учун унга берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига микромолия банки фаолияти банк фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолияти фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштиради.».
22. 4-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-боб. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш».
23. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш банкка берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш орқали амалга оширилади.».
24. 20-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Банкка берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш учун ариза берувчи акциядор (акциядорлар) томонидан банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:»;
1-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) банк акциядорининг (акциядорларининг) банк фаолиятини микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолиятини фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартириш тўғрисидаги қарорини;»;
3-кичик банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«107-банди 2 — 10-кичик бандларида кўрсатилган микромолия банкининг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, банкнинг исломий молия кенгаши аъзолари — исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки учун, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисидаги ҳужжатларни;».
25. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Марказий банк томонидан банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк Банкларнинг давлат реестрига банк фаолияти микромолия банки фаолиятига ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк фаолияти фақат исломий банки фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятига ўзгартирилганлиги тўғрисидаги тегишли ёзувни киритади, шунингдек берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) қайта расмийлаштиради.».
26. 5-бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5-боб. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш».
27. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга микромолия банки ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки томонидан жалб этилган омонатлар (депозитлар) тўлиқ қайтарилгандан ва (ёки) омонатларга (депозитларга) киритилган пул маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятлар бошқа банкка ўтказилганидан кейин йўл қўйилади.».
28. 23-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун ариза берувчи микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн иш куни ичида Марказий банкка электрон платформа орқали қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:».
29. 24-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришда унинг устав фондида (устав капиталида) Ўзбекистон Республикасининг норезиденти иштирок этганда, мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидагилар тақдим этилади:».
30. 25 — 27-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартириш учун тақдим этилган аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.
26. Марказий банк томонидан микромолия банки фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда, Марказий банк микромолия банкига берилган банк фаолиятига доир тегишли лицензияни (лицензияларни) чақириб олади.
27. Микромолия банки микромолия банкининг фаолиятини ёки фақат исломий банк фаолиятини амалга оширувчи микромолия банки исломий микромолия банкининг фаолиятини микромолия ташкилоти фаолиятига ўзгартиришга розилик бериш тўғрисидаги Марказий банкнинг қарори асосида қайта рўйхатдан ўтиш учун қонунчиликда назарда тутилган ҳужжатларни давлат хизматлари марказига тақдим этиши лозим.».
31. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Кредит ташкилотларининг фаолиятини ўзгартиришга доир низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2026 й., 10/26/3656-1/0815-сон)