Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 22 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3818-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-359-сон «Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 1 апрелдаги 09-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 31 мартдаги 6/11-сон қарори (рўйхат рақами 3818, 2026 йил 15 апрель) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/3818/0364-сон) билан тасдиқланган Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2026 йил 16 июль,
04-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 июль,
21/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг 2026 йил 16 июлдаги 04-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 10 июлдаги 21/1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Барқарор токенлар айланмасини тартибга солишнинг махсус ҳуқуқий режимини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«миллий ва (ёки) хорижий валюта, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари билан таъминланган барқарор токенларни чиқариш;».
2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Барқарор токенларни чиқариш учун таъминот сифатида фақат қуйидагилардан фойдаланилиши мумкин:
Марказий банкдаги алоҳида ҳисобварақда захирага қўйилган миллий ва (ёки) хорижий валютадаги пул маблағлари;
эмитентга тегишли бўлган, Марказий депозитарий томонидан Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозлари. Бунда эмитент улар бўйича даромадларни олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган пул маблағларини захирага қўйиш учун ҳисобварақ очиш тартиби Марказий банк томонидан белгиланади.
Ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган давлат қимматли қоғозларини киритиш учун депо ҳисобварақларини очиш, ушбу қимматли қоғозларни блоклаш, шунингдек, уларни блокдан чиқариш Депозитар операциялар ҳисобини юритиш қоидаларига (рўйхат рақами 3628, 2025 йил 16 июнь) мувофиқ таъминотга (гаровга) қўйилган қимматли қоғозлар учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Барқарор токенларга таъминотни шакллантириш учун кредит ёки гаровга олинган маблағлар (активлар) ёхуд бошқа жалб қилинган маблағлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.».
3. 12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Алоҳида ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи, шунингдек Марказий банк фойдасига блокланган давлат қимматли қоғозларининг номинал қиймати муомалада бўлган токенларнинг умумий номинал қийматидан кам бўлмаслиги лозим.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2026 й., 10/26/3818-1/0772-сон)