ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
«Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3410-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 22 ноябрдаги 63-ққ-сон ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 11 ноябрдаги 362-V-сон «Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга (рўйхат рақами 3410, 2022 йил 30 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 10/22/3410/1143-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири А. ТАШПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 июнь,
415-сон
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 17 июнь,
17/6-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 27 июндаги 415-сон ва Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 17 июндаги 17/6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида нақд миллий ва чет эл валютасини олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ҳамда қайтариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-банддаги «тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) номидаги «тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом ички ишлар органларининг банклардаги ҳисобварақларидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун нақд миллий ва чет эл валютасини (бундан буён матнда нақд пуллар деб юритилади) олиш, улардан фойдаланиш, сақлаш ва қайтариш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банднинг иккинчи хатбошиси ва 8-банддаги «тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 2-бобнинг номи ва 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 2-банд ва 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан уларнинг ҳисобварақлари очилган банкка белгиланган тартибда расмийлаштирилган нақд пул чеки (бундан буён матнда нақд пул чеки деб юритилади) тақдим этилади.»;
7) 3-бобнинг номи, 15 ва 17-бандлардаги «Тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «тезкор қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 10 ва 12-бандлар ҳамда 14-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тезкор-қидирув тадбирларида» деган сўзлар «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 11-банддаги «Тезкор-қидирув тадбирларида» ва «тезкор-қидирув тадбирларида» деган сўзлар тегишли равишда «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида» ва «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Тезкор-қидирув тадбирлари» ва «тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар тегишли равишда «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари» ва «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 1-иловада:
илова белгисидаги «тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «Тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 2-иловада:
илова белгисидаги «тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «Тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
матнидаги «Тезкор-қидирув тадбирларини» ва «Тезкор-қидирув тадбирларидан» деган сўзлар тегишли равишда «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларини» ва «Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда тезкор-қидирув тадбирларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2026 й., 10/26/3410-1/0768-сон)