ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3283-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сон қарори (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/3283/1470-сон) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 июль,
19/9-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/9-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. Муқаддима «микромолия банкига» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банк ва микромолия банкига» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 4-банд «кредит» деган сўздан кейин «ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия операцияси» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. 9-банднинг саккизинчи хатбошиси «кредит маблағларининг» деган сўзлардан кейин «ва (ёки) исломий молия операциялари бўйича молиялаштиришнинг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 17-банднинг иккинчи хатбошиси «бошқарувининг» деган сўздан кейин «, шунингдек банк исломий молия кенгашининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
5. 24-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«банкка алоқадор шахсларнинг кредитлари ва (ёки) молиялаштирилган исломий молия операциялари бўйича тўлов муддатларини банкка алоқадор бўлмаган шахсларнинг кредитларига ва (ёки) исломий молия операцияларига нисбатан устун шартларда узайтириш;».
6. 25-бандда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур банднинг иккинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар банкка алоқадор шахс ёки унинг номидан фаолият кўрсатувчи шахс билан тузилган ҳар қандай исломий молия операциялари орқали молиялаштиришга ҳам татбиқ этилади.»;
еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3283-3/0755-сон)