Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 18 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3902]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ҳамда 2026 йил 27 мартдаги ЎРҚ-1126-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 8 июль,
19/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 8 июлдаги 19/14-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 16 апрелдаги 3/2-сон қарори (рўйхат рақами 3302, 2021 йил 7 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2021 й., 10/21/3302/0486-сон) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ички аудитига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси «микромолия банкларида» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банкларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 31 мартдаги 8/9-сон қарори (рўйхат рақами 3432, 2023 йил 8 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 10/23/3432/0266-сон) билан тасдиқланган Банк ва банклар гуруҳида аудиторлик текширувларини ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳамда банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси «микромолия банклари» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сон қарори (рўйхат рақами 3697, 2025 йил 28 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.10.2025 й., № 10/25/3697/0992) билан тасдиқланган Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомнинг муқаддимаси «микромолия банклари» деган сўзлардан кейин «, шунингдек исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар ва микромолия банклари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.07.2026 й., 10/26/3902/0758-сон)