Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2634-10]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2014 йил 14 ноябрдаги 74-сон буйруғи (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 51-сон, 612-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 19 июнь,
376-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 19 июндаги 376-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 24-банднинг олтинчи хатбошиси ва 61-банднинг олтинчи хатбошисидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 35-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига» деган сўзлар «Машғулотларнинг миллий классификаторига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 541-банднинг учинчи хатбошисидаги «аҳолини кам таъминланган қатламидан бошланғич синфларда ўқувчилари сони» деган сўзлар «Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг бошланғич синфларда таҳсил олаётган ўқувчилари сони» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 10/26/2634-10/0738-сон)