Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Буйруғи
ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 3 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 406]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ҳисоб рақами 299, 2024 йил 2 октябрь) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мазкур буйруқ иловасининг 5-банди 2027 йилнинг 1 январидан амалга киритилади.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 июнь,
01/2-22-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари С. ЭШҚУВВАТОВ
2026 йил 10 июнь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 12 июндаги 01/2-22-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-бандда:
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ШНҚ 2.01.09-24 «Қазилма ишлари олиб борилган ва чўкувчан грунтли ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаш;»;
олтинчи хатбошидаги «ҚМҚ 2.04.02-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.02-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4, 225, 239, 264 ва 293-бандлардаги «ҚМҚ 2.04.02-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.02-19» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 1-жадвалнинг изоҳ қисми 5-бандидаги «Профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар «Касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 85-банддаги «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 2051-банд билан тўлдирилсин:
«2051. Кўп қаватли уй-жойларни лойиҳалашда улардаги хонадонлар ичига кирадиган ичимлик сув тармоқлари ўлчов нуқтаси (узел) 1 тадан ошмаслиги назарда тутилиши лозим.».
6. 220-банддаги «профессионал таълим ташкилотларининг» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 296-банднинг иккинчи хатбошиси, 314, 485 ва 493-бандлардаги «ҚМҚ 2.01.09-19» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.09-24» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 3-иловада:
9 ва 11-позициялар «Сув истеъмолчилари» устунидаги «профессионал» деган сўз «касбий» деган сўз билан алмаштирилсин;
13-позицияси «Сув истеъмолчилари» устунидаги «Профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар «Касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисми 8-бандидаги «17-банд бўйича» деган сўзлар «мазкур ШНҚнинг 21 — 23-бандларига асосан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.