29.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3874
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 29.06.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3874
Кучга кириш санаси
01.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 29 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3874]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 февралдаги ПФ-29-сон «Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
375-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 11 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9801-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 12 июндаги 375-сон ва Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 11 июндаги 9801-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредитининг энг кўп миқдориамалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (бундан буён матнда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги деб юритилади) томонидан ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг энг кўп миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирок этувчи тижорат банклари (бундан буён матнда банк деб юритилади) — фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозорида танланган уй-жойларни сотиб олишга ипотека кредитини тақдим этувчи тижорат банклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли ипотека омонати (бундан буён матнда ипотека омонати деб юритилади) — субсидия хабарномасига эга фуқаролар томонидан бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида дастлабки бадални шакллантириш учун тижорат банкида очилган омонат ҳисобварағида жамғариладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатчи — банк билан тузилган ипотека омонати шартномасига асосан ўз пул маблағларини уй-жой сотиб олиш учун банкка 12 ойдан ошмаган муддатга сақлаш ва фоиз олиш мақсадида жойлаштирган ҳамда шартномада белгиланган шартлар асосида қайтариб олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи — бирламчи уй-жой бозоридаги квартирани сотиб олиш ёки якка тартибдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ипотека кредити олган ва кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш мажбуриятини эга фуқаро;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома — фуқаро ва қурилиш-пудрат ташкилоти ўртасида уй-жой объектини сотиб олиш учун тузиладиган бирламчи шартнома бўлиб, унда уй-жой объектини сотиб олиш шарти, нархи, тўлов тартиби ва муддатлари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия хабарномаси — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга тақдим этиладиган хабарнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш тўғрисида ижобий хабарномани олган ариза берувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (қурилиш ишлари якка тартибдаги уй-жой ёки бошқа турдаги нотурар бино ва иншоотларнинг кейинчалик реконструкция қилиш орқали мулкчилик тури кўп қаватли уй-жойларга ўзгартирилган қурилиш ва уй-жойлар объектлари бундан мустасно) бирламчи уй-жой бозоридаги квартиралар (4 ва ундан юқори қаватли);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека омонати ҳисобварағи — банк томонидан талабгорга ипотека омонати шартномаси доирасида дастлабки бадал маблағларини шакллантириш учун очиладиган «20406 — Жисмоний шахсларнинг жамғарма депозитлари» ҳисобварағи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача бўлган муддатда очилган мақсадли ипотека омонатларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси ушбу Низомнинг иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ипотека омонати ҳисобварағини очиш ва маблағларни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгор субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати давомида ипотека омонати ҳисобварағини очиш учун банкка ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар банкнинг ички қоидаларига мувофиқ бўлган тақдирда, банк уч иш кунида талабгор билан ипотека омонати ҳисобварағини очиш юзасидан шартнома имзолайди ҳамда ипотека омонати ҳисобварағини очади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, дастлабки бадалнинг талабгорнинг ўз маблағи ҳамда дастлабки бадал субсидияси ҳисобидан шаклланадиган маблағлар ҳисоби ипотека омонати ҳисобварақларида алоҳида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Талабгорнинг ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда, банк ипотека омонати ҳисобварағи очишни рад этади ва рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда талабгорга хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Талабгор банк билан тузиладиган ипотека омонати шартномасига мувофиқ субсидия хабарномасининг амал қилиш даврида дастлабки бадалнинг ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни ипотека омонати ҳисобварағида жамғаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Банк талабгор томонидан дастлабки бадалнинг ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган қисми ипотека омонати ҳисобварағида жамғарилганидан сўнг икки иш куни муддатда «subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси (бундан буён матнда платформа деб юритилади) орқали дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратилиши белгиланган субсидия маблағини (бундан буён матнда дастлабки бадал субсидияси деб юритилади) ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиб бериш учун омонатчи шакллантирган дастлабки бадал тўғрисидаги тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги дастлабки бадал субсидиясини беш иш кунида банк томонидан кўрсатилган омонатчининг ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ипотека омонати ҳисобварағига маблағлар келиб тушган куннинг кейинги кунидан бошлаб ипотека омонат ҳисобварағи ёпилгунига қадар банк ва талабгор ўртасида тузиладиган ипотека омонати шартномасида бозор ставкасидан келиб чиқиб белгиланадиган фоиз ҳисобланиши бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ипотека омонатида жамғарилган маблағлар ҳисобланган фоизлар билан фақатгина Ипотека дастури доирасида мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уй-жойлар сотиб олиш мақсадлари учун фойдаланилади, бундан мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ ипотека омонатида жамғарилган маблағларни мос равишда омонатчига ва (ёки) Давлат бюджетига қайтариш ҳолатлари мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ипотека омонатидаги маблағлар қолдиғига фоиз ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ипотека омонатининг миқдори ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ҳисобланадиган дастлабки бадал суммасининг омонатчи томонидан шакллантирилиши лозим бўлган қисмидан кам бўлмаган миқдоридаги маблағлар ҳамда дастлабки бадал субсидияси миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека омонати ҳисобварағига маблағлар киритилган кундан кейинги кундан бошлаб 12 ойдан ошмаган муддатга бозор ставкасида фоиз ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, омонатчи томонидан 12 ойдан олдин уй-жой сотиб олинганда ёки мазкур Низомнинг 15-бандига мувофиқ ипотека кредити ажратиш рад этилганда ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда ипотека омонатида маблағларни тегишлилиги бўйича омонатчига, қурувчига ёки Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтаришда ипотека омонати ҳисобварағини очиш юзасидан банк ва талабгор ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган фоизлар пасайишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарз олувчи томонидан сотиб олинадиган уй-жойнинг қиймати ипотека кредитининг энг кўп миқдори ва ипотека омонати ҳисобварағида жамғарилган миқдордан ошган тақдирда, қолган қисми қарз олувчи томонидан шакллантириладиган дастлабки бадал суммасини ошириш орқали қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ипотека омонатидаги маблағлардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Омонатчи томонидан ипотека омонати даври якунига қадар бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити шартлари асосида квартира сотиб олиш учун қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда банк ички қоидаларига мувофиқ бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банк омонатчи томонидан бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити шартлари асосида уй-жой сотиб олиш учун тақдим этган ҳужжатларини амалдаги қонунчилик талабларига ҳамда банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан мазкур банднинг олтинчи — ўн учинчи хатбошиларида назарда ипотека кредитини ажратишнинг рад этиш асослари мавжуд бўлмаган тақдирда, омонатчига ипотека кредити ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бир иш кунида омонатчига ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан омонатчига ипотека кредити ажратиш рад этилган тақдирда, бир иш куни ичида рад этиш сабабларини аниқ кўрсатган ҳолда омонатчига хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, омонатчи ипотека омонати муддати якунига қадар такроран мурожаат этиш ҳуқуқига эга бўлиб, бундай мурожаатлар сонига нисбатан чекловлар белгиланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк томонидан қуйидаги ҳолларда омонатчига ипотека кредити ажратиш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талабгорнинг ташаббуси билан ипотека кредити орқали бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш рад этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) омонатчининг кредит тарихи ва тўловга лаёқатлилиги банкнинг ички қоидаларига мос келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) омонатчи томонидан танланган уй-жой мазкур Низомнинг 1-бандида белгиланган уй-жой талабларига мос келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) омонатчи томонидан ипотека омонатидаги маблағлар ипотека омонат шартномасида белгиланмаган ҳолатларда фойдаланилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ажратиладиган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал учун омонатчи томонидан ипотека омонати шартномасида белгиланган миқдордаги омонат маблағлари жамғарилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) омонат шартномасига мувофиқ ипотека омонати муддати якунига қадар талабгор ва банк ўртасида ипотека кредити шартномаси расмийлаштирилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ипотека омонати даврида омонатчи вафот этган тақдирда ва (ёки) ипотека омонати шартномасида назарда тутилган бошқа форс-мажор ҳолатлар юзага келганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Банк ипотека омонати даврида мазкур Низомнинг 15-бандида келтирилган ҳолатларнинг бири қайд этилган кундан эътиборан икки иш кунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омонатчига ўзига тегишли бўлган омонат маблағини унга ҳисобланган фоизлар билан бирга ипотека омонати шартномасида белгиланган тартибда қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки бадал субсидиясини унга ҳисобланган фоизлар билан бирга омонатчининг розилигисиз Давлат бюджетига қайтаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформа орқали ушбу жараёнлар тўғрисида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига маълумотларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Банк томонидан дастлабки бадал субсидияси ҳисобидан шакллантирилган омонат маблағи унга ҳисобланган фоизлар билан бирга Давлат бюджетига икки иш кунида қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу жами сумманинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланиши тўғрисида платформада автоматик огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Омонатчи банк томонидан ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида белгиланган муддат ичида бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити шартлари асосида уй-жой сотиб олиш учун зарур ҳужжатларни банкка тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Банк платформа орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома ва талабгор (омонатчи) номига расмийлаштирилган квартиранинг кадастр ҳужжатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчининг банкда очилган ипотека омонати ҳисобварағида шаклланган ва унга ҳисобланган фоизлар ҳамда ажратиладиган ипотека кредити суммасини илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига электрон тартибда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, мазкур квартира бўйича тақдим этиладиган кадастр ҳужжатларида яшаш майдони кўрсатилмаган тақдирда платформа орқали хабарнома яратиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки иш кунида платформа орқали хабарномани рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, платформа орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаган хабарномалар бўйича ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал субсидияси ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия маблағлари ажратилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги платформа орқали мазкур Низомнинг 20-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган хабарномалар тўғрисидаги маълумотларни автоматик равишда банкка юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Банк платформада рўйхатдан ўтказилган хабарномалар бўйича омонатчиларнинг банкдаги ипотека омонати ҳисобварағида шаклланган маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизлар ҳамда ажратиладиган ипотека кредити маблағларини квартира сотиб олиш учун қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека кредитлари ажратилганидан сўнг улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир қарз олувчи номига очилган ҳисобвараққа тўлаш учун банк томонидан платформа орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманомалар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ипотека кредити муддатининг биринчи беш йили давомида фоиз тўловларининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмини қоплаш учун субсидия тўловларини платформа орқали банкнинг буюртманомасида кўрсатилган ҳисобварағига қонунчиликда белгиланган муддатларда ўтказиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Дастлабки бадал субсидиясини ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиб бериш ҳамда тегишли тўловларни амалга ошириш платформада жорий этилган алоҳида тўлов модули орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда банкларнинг ипотека омонати бўйича маълумотлар базаси платформага интеграция қилиш орқали маълумот алмашинуви амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Банк қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлиқ қопланганда ёки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилганидан сўнг уч иш куни ичида платформа орқали автоматик равишда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ушбу субсидия тўлаб берилиши якунланган қарз олувчилар тўғрисидаги маълумот тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ипотека омонати очиш ва ундан фойдаланиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мақсадли ипотека омонатини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати давомида ипотека омонати ҳисобварағини очиш учун банкка ариза билан мурожаат қилади.

субсидия хабарномаси амал қилиши даврида

2-босқич

Банк

1. Талабгорнинг ҳужжатларини банкнинг ички қоидаларига мувофиқ ўрганиб чиқиб, ижобий хулоса ёки рад этиш бўйича ёзма равишда талабгорга хабар беради.

2. Талабгорнинг аризасига асосан ипотека омонати ҳисобварағини очиш юзасидан шартномани имзолайди ҳамда ипотека омонати ҳисобварағини очади.

3 иш куни

3-босқич

Талабгор

(Омонатчи)

Банк билан тузиладиган ипотека омонати шартномасига мувофиқ субсидия хабарномасининг амал қилиш даврида дастлабки бадалнинг ўз маблағи ҳисобидан шаклланадиган қисмидан кам бўлмаган миқдордаги маблағларни ипотека омонати ҳисобварағида жамғаради.

субсидия хабарномаси амал қилиши даврида

4-босқич

Банк

«Subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан ажратилиши белгиланган субсидия маблағини ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиб бериш учун омонатчи шакллантирган дастлабки бадал тўғрисидаги тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманома юборади.

2 иш куни

5-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал субсидиясини банк томонидан кўрсатилган омонатчининг ипотека омонати ҳисобварағига ўтказиб беради.

5 иш куни

6-босқич

Банк

Ипотека омонати ҳисобварағига маблағ келиб тушган куннинг кейинги кунидан бошлаб омонат ҳисобварағи ёпилгунига қадар банк ва талабгор ўртасида тузиладиган ипотека омонати шартномасида бозор ставкасидан келиб чиқиб белгиланадиган фоиз ҳисобланиши бошланади.

ипотека омонати шартномасида кўрсатилган муддатда

7-босқич

Омонатчи

Бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити шартлари асосида квартира сотиб олиш учун қурилиш (пудрат) ташкилоти билан тузилган бирламчи шартномани ҳамда банк ички қоидаларига мувофиқ бошқа ҳужжатларни тақдим қилади.

ипотека омонати муддати якунига қадар

8-босқич

Банк

1. Омонатчи томонидан бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити шартлари асосида уй-жой сотиб олиш учун тақдим этган ҳужжатларни амалдаги қонунчилик талабларига ҳамда банкнинг ички кредит сиёсатига мувофиқ белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.

2. Омонатчига ипотека кредити ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва унга ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.

1 иш куни

3. Омонатчига ипотека кредити ажратишни рад этганда:

омонатчига ўзига тегишли бўлган омонат маблағини унга ҳисобланган фоизлар билан бирга ипотека омонати шартномасида белгиланган тартибда қайтаради;

дастлабки бадал субсидиясини унга ҳисобланган фоизлар билан бирга омонатчининг розилигисиз Давлат бюджетига қайтаради.

2 иш куни

9-босқич

Омонатчи

Бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити шартлари асосида уй-жой сотиб олиш учун зарур ҳужжатларни банкка тақдим этади.

Ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддатда

10-босқич

Банк

«Subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали:

қурилиш (пудрат) ташкилоти билан шартнома ва талабгор (омонатчи) номига расмийлаштирилган квартиранинг кадастр ҳужжатини;

қарз олувчининг банкда очилган ипотека омонати ҳисобварағида шаклланган ва унга ҳисобланган фоизлар ҳамда ажратиладиган ипотека кредити суммасини илова қилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига электрон тартибда хабарнома юборади.

3 иш куни

11-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

«Subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали банк томонидан юборилган хабарномани рўйхатдан ўтказади.

2 иш куни

12-босқич

Банк

Ипотека омонати ҳисобварағида шаклланган маблағлар ва уларга ҳисобланган фоизлар ҳамда ажратиладиган ипотека кредити маблағларини квартира сотиб олиш учун қурилиш (пудрат) ташкилотига ўтказиб беради.

1 иш куни

Ипотека кредитлари ажратилганидан сўнг улар бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ҳар бир қарз олувчи номига очилган ҳисобвараққа тўлаш учун «Subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлигига буюртманомалар юборади.

йил давомида

13-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ипотека кредити муддатининг биринчи беш йили давомида фоиз тўловларининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмини қоплаш учун субсидия тўловларини «Subsidyplatform.mf.uz» тўлов платформаси орқали банкнинг буюртманомасида кўрсатилган ҳисобварағига қонунчиликда белгиланган муддатларда ўтказиб боради.

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2026 й., 10/26/3874/0655-сон)