Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг
буйруғи
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 25 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2238-5]
Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 11 апрелдаги 45-сон буйруғи (рўйхат рақами 2238, 2011 йил 29 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 26-сон, 275-модда) билан тасдиқланган Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Т. НАЗАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 12 июнь,
9-н-сон
Келишилди:
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 27 ноябрь
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2025 йил 19 ноябрь
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
2025 йил 18 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директорининг 2026 йил 12 июндаги 9-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш тартибини белгилайди.».
2. 12, 117, 133 ва 136-бандлардан «(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 247-модда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 94-банддаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига доир текширув ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» деган сўзлар алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2026 й., 10/26/2238-5/0626-сон)