ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 10 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2614-4]
1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) билан тасдиқланган Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 июнь,
2-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг 2026 йил 5 июндаги 2-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Таълим ташкилотлари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-бўлимнинг номидаги «профессионал таълим» деган сўзлар «касбий таълим» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 5-бўлимнинг изоҳ қисмидаги «аҳоли турар даҳаларининг» деган сўзлар «турар жой даҳаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-бўлимда:
номидаги «Аҳоли турар даҳаларининг» деган сўзлар «Турар жой даҳаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги «аҳоли турар даҳаларининг» деган сўзлар «турар жой даҳаларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/2614-4/0586-сон)