Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3431-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 18 апрелдаги 8/3-сон қарори (рўйхат рақами 3431, 2023 йил 5 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2023 й., 10/23/3431/0265-сон) билан тасдиқланган Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 май,
15/2-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 12 май
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 13 май
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 26 майдаги 15/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«бенефициар мулкдор — тўлов тизими оператори ёки тўлов ташкилотига пировардида эгалик қилувчи ёки уни назорат қилувчи жисмоний шахс (жисмоний шахслар).».
2. 6-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори ёхуд муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 5-бобнинг номидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 13-бандда:
биринчи хатбошидаги «муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар «бенефициар мулкдори, муассислари (акциядорлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи — бешинчи хатбошилардаги «муассислар (акциядорлар)» деган сўзлар «бенефициар мулкдор, муассислар (акциядорлар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2026 й., 10/26/3431-3/0569-сон)