ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
қарори
Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгашининг 2025 йил 17 майдаги VII-12-54-2-38-К/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Қоровулбозор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ш. Авезовнинг 2025 йил 22 декабрь кунидаги 111-сонли хати билан киритган таклифини муҳокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Қоровулбозор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ш. Авезовнинг 2025 йил 22 декабрь кунидаги 111-сонли хати билан киритган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгашининг 2025 йил 17 майдаги VII-12-54-2-38-К/25-сонли қарорининг иловаларига ўзгартириш киритилсин ва туманда 2025 йил вегетация мавсумида истемолчиларни сув талаби ва ажратилган сув миқдори (лимит) тўғрисида экинлар кесимида маълумот 1-иловага, 2025 йил вегетация мавсумида истемолчиларни сув талаби ва ажратилган сув миқдори (лимит) тўғрисида ойлар кесимида маълумот 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш Қоровулбозор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ш. Авезовга, қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Д. Юсупов ва халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Б. Аслонов зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати И. Каримовга мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси Б. АСЛОНОВ
Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани,
2026 йил 28 февраль,
VII-24-20-2-38-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.