ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ УРБАНИЗАЦИЯ ВА УЙ-ЖОЙ БОЗОРИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ МИЛЛИЙ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ КАДАСТР АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1868-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 14 октябрдаги 101, 113 ва 2008-43-сон қарори (рўйхат рақами 1868, 2008 йил 11 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил., 46-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома аҳоли пунктларида ўз фаолиятларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган айланмадан олинадиган солиқнинг пасайтирилган ставкаларини қўллаш мақсадида аҳоли пунктларини бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудлар таркибига киритиш тартибини белгилайди.».
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 21 апрель,
358-сон
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг ўринбосари М. МИРМАКСУДОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 7 апрель
2026-12-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 март,
2026-12-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/1868-2/0469-сон)