Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 6 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3830]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 май,
17-mh-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 6 майдаги 17-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 январдаги 6-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2428, 2013 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Почта, курьерлик жўнатмалари почта хавфсизлиги юзасидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Йўриқнома почта алоқаси операторлари ва провайдерлари томонидан почта, курьерлик жўнатмаларида одамлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган предметлар ва моддаларни аниқлаш бўйича назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.»;
2) 20-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 5 июндаги 370-сон, Солиқ қўмитасининг 2026 йил 19 майдаги 2026-09-сон ва Туризм қўмитасининг 2026 йил 30 майдаги 09-мх-сонли қарорига (рўйхат рақами 3053-2, 15.06.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2026 й., 10//26/3053-2/0607-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 10/26/3830/0465-сон; 16.06.2026 й., 10//26/3053-2/0607-сон)