ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3566-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 20 февралдаги ЎРҚ-1034-сон «Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 23 сентябрдаги 178-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 2024-17-сон қарори (рўйхат рақами 3566, 2024 йил 31 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 10/24/3566/0875-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 20 апрель,
357-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 31 март,
2026-07-сон
Келишилди:
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил А. БУРИЕВ
2026 йил 7 март
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2026 йил 6 март
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 20 апрелдаги 357-сон ҳамда Солиқ қўмитасининг 2026 йил 31 мартдаги 2026-07-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларга акциз маркаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «(пиводан ташқари)» деган сўзлар «(бундан табиий ва кўпикланадиган винолар, пиво ва пиво ичимликлари мустасно)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 1-банддаги «Давлат белгиси» ДУКга» ва «Давлат белгиси» ДУК» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат белгиси» МЧЖга» ва «Давлат белгиси» МЧЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «Давлат белгиси» ДУКга» деган сўзлар «Давлат белгиси» МЧЖга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат белгиси» ДУКга» ва «Давлат белгиси» ДУКнинг» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат белгиси» МЧЖга» ва «Давлат белгиси» МЧЖнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 4-банднинг биринчи хатбошиси, 6-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошилари ва 7-банддаги «Давлат белгиси» ДУКнинг» деган сўзлар «Давлат белгиси» МЧЖнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 30-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат белгиси» ДУК» деган сўзлар «Давлат белгиси» МЧЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 37-бандда:
биринчи хатбошидаги «Давлат белгиси» ДУК» деган сўзлар «Давлат белгиси» МЧЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Давлат белгиси» ДУКга» ва «Давлат белгиси» ДУК» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат белгиси» МЧЖга» ва «Давлат белгиси» МЧЖ» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Йўриқномага 1, 1а ва 2-иловалар матнидаги «Давлат белгиси» ДУКнинг» деган сўзлар «Давлат белгиси» МЧЖнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.05.2026 й., 10/26/3566-1/0446-сон)