25.03.2026 йилдаги VII-20-19-8-110-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бойсун туманидаги «Ёшлар боғи» номли истироҳат боғи номини «Шукур Холмирзаев» номига ўзгартириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295-сон «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 17 ноябрдаги 11-01/121-сонли, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 30 декабрдаги 07-18/13111-сонли ҳамда Республика Кадастр агентлигининг 2026 йил 13 январдаги 02-19-525-сонли «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси тўғрисида»ги йиғилиш баёнлари Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 13 мартдаги ДКҚ 03-03/20-26-сонли йиғилишида муҳокама этилиб, Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгаши ҳамда депутатлар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясининг 2025 йил 17 ноябрдаги 11-01/121-сонли, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 30 декабрдаги 07-18/13111-сонли ҳамда Республика Кадастр агентлигининг 2026 йил 13 январдаги 02-19-525-сонли «Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси тўғрисида»ги йиғилиш баёнлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда номи ўзгараётган истироҳат боғи рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кадастрлар палатаси туман филиали (М. Жўраев), туман статистика бўлими (А. Саидов) туман ҳокимлиги билан биргаликда номи ўзгараётган истироҳат, шунингдек, янгидан номланган истироҳат боғини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (Ф. Файзуллоев), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (З. Рахмонов) ҳудудда янги номланган истироҳат боғининг янги номи ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-давлат тили бўйича маслаҳатчиси (Й. Холиёров) мазкур қарорнинг «Бойсун» газетасида расман эълон қилиниши ҳамда ҳокимлик веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг 2022 йил 30 июндаги VI-50-64-8-110-К/22-сон «Тумандаги истироҳат боғининг номини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (С. Баҳоваддинов) ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (Х. Алланов) зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Б. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-20-19-8-110-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.