17.04.2026 йилдаги VII-28-41-5-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилоятида 2026 йил давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 660-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сонли Фармони ижроси, Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 23 июлдаги 01/26-18/652-сонли хати, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасининг 2026 йил 19 мартдаги 318/01-02/19-сонли хати, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 23 декабрдаги 01-12/20-04-32/1147-сонли хати, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармасининг 2025 йил 25 декабрдаги 2324/01-02/16-сонли хати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026 йил 18 мартдаги 01/26-18/95-сонли келишув хати, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарининг 2025 йил 30 декабрдаги 621/16-26-сонли 2026 йил 19 мартдаги билдиргилари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Шариповнинг вилоятда 2026 йил давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисидаги ахбороти ҳамда билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатларининг вилоят Кенгаш қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2025 йил 23 июндаги ПФ-98-сонли Фармони ижро учун, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи А. Шариповнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2026 йилда 1 кв. метр учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари (иқтисодий соҳалар ва тармоқлар бўйича) 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарафшон, Ғозғон шаҳарлари ва туманларида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2026 йилда 1 кв. метр учун қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари (иқтисодий соҳалар ва тармоқлар бўйича) 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган оширувчи коэффицентлар 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара тўловининг энг кам ставкаларига қўлланиладиган коэффитсиэнтларнинг ҳисоблаш тартиби 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят маркази ҳамда шаҳар ва туманлар (биринчи-тўртинчи даражали) маҳаллалар рўйҳати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари — матбуот котиби (Ш. Раубаева) мазкур қарорни «Дўстлик байроғи» ва «Знамя друбжы» газеталарида эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Р. Сулаймонов) ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Н. Исоқов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АЛИЕВ ҒОФИР ҚУВАТОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-28-41-5-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.