ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИНСОЙ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой туманида 2026 йил вегетация даврида якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Х.Қаюмовнинг ҳисоботи ҳамда Олтинсой туманида 2026 йил вегетация даврида якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитини тасдиқлаш юзасидан берган таклифи халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси йиғилишида кўриб чиқилиб муҳокама қилинганлиги, сессияда депутатлар томонидан билдирилган фикр, мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Х.Қаюмовнинг ҳисоботи ҳамда Олтинсой туманида 2026 йил вегетация даврида якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитини тасдиқлаш юзасидан берган таклифи инобатга олинсин.
2. Олтинсой тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори Х.Қаюмовнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлари қониқарли деб топилсин.
3. Олтинсой туманидаги "Сув етказиб бериш хизмати "ДМ томонидан сув истемолчиларига 2026 йил мавсумий суғориш учун ажратилан сув лимити иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Олтинсой тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (Х.Қаюмов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси юзасидан 2026 йилнинг апрель-октябрь ойлари учун истеъмолчилар кесимида белгиланган лимитдан фойдаланишни қаттиқ назоратга олиш, вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш топширилсин;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
юқорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар чорак якуни билан халқ депутатлари Олтинсой туман Кенгаши котибиятига ёзма равишда ахборот киритиб борсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати – давлат тили бўйича маслаҳатчи (У.Абдурасулов):
Мазкур қарор ижроси юзасидан соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маълумотларни маҳаллий, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2024 йил 25 октябрдаги VI-72-125-8-108-К/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Олтинсой тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Ю.Қурбониязов), ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари (Х.Лапасов) зиммасига юклатилсин.
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ТУРДИЕВ АКРАМ АБДИМУРАТОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани,
2026 йил 13 апрель,
VII-17-42-8-108-K/26-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.