12.03.2026 йилдаги 1848-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг қўшма қарори, 12.03.2026 йилдаги 1848-V-сон
Кучга кириш санаси
12.03.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг 2025 йилдаги фаолияти ва 2026 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши таъкидлайдики, фуқаролик жамияти институтларини ташкилий-ҳуқуқий, молиявий-иқтисодий ва институционал жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, жойларда аниқланган долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган ташаббусларни рўёбга чиқаришга ҳамда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлашга 2025 йилда Парламент комиссияси томонидан алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда Парламент комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган жами 1 трлн. 276 млрд. 912 млн. сўм миқдордаги маблағнинг 1 трлн. 231 млрд. 912 млн. сўмини 184 та фуқаролик жамияти институтига давлат субсидияси шаклида ажратиш бўйича қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Парламент комиссиясининг қарорларига мувофиқ Жамоат фонди ва унинг алоҳида бўлинмалари томонидан ўтказилган, 227 та устувор йўналишни қамраб олган давлат гранти танловларида фуқаролик жамияти институтлари 2 021 та лойиҳа билан иштирок этган. Танловларнинг 271 та ғолибига жами 31,4 млрд. сўм миқдорда давлат гранти ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий буюртмаси танловига фуқаролик жамияти институтларидан келиб тушган 116 та лойиҳа кўриб чиқилиб, ғолиб деб топилган 9 та лойиҳага 22 млрд. 700 млн. сўм маблағ ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат фондининг алоҳида бўлинмаларига маҳаллий бюджетлардан жами 74 млрд. 78 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, шундан 6 млрд. 378 млн. сўм алоҳида бўлинмаларни сақлаб туриш харажатларига, 55 млрд. 400 млн. сўм давлат субсидиясига, 10 млрд. 200 млн. сўм давлат грантига ва 2 млрд. 100 млн. сўм давлат ижтимоий буюртмасига тақсимланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан ижтимоий аҳамиятга молик қатор лойиҳа ва дастурлар самарали амалга оширилган. Хусусан, давлат субсидияси доирасида 2025 йилда фуқаролик жамияти институтлари томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва демократик ўзгаришларнинг, шу жумладан «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг ҳамда давлат дастурларининг мазмун-моҳиятини халқаро ҳамжамиятга кенг етказиш мақсадида хорижда ўтказилган 230 дан ортиқ форум ва конференцияда, республикамизда ташкил этилган 300 дан ортиқ тадбирда тақдимотлар билан иштирок этилган. Халқаро ҳамда маҳаллий ахборот маконида 6 мингга яқин мақола ва медиаконтент ҳамда 200 дан зиёд видеоролик кенг тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида қонунчиликдаги янгиликларни сурдо таржима орқали ёритиш йўлга қўйилиб, 120 дан ортиқ ҳуқуқий тусдаги хабарларнинг видеороликлари сурдо таржима қилинган. Хориждаги ватандошларнинг миллий ўзлигини сақлаб қолишга қаратилган 150 дан ортиқ маданий-маърифий тадбир ўтказилиб, 620 нафарга яқин ёш ватандошлар ўзбек тилига ўқитилган, уларга 17 минг нусхада ўзбек тилидаги адабиётлар тарқатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат гранти доирасида ҳудудларда 48 та сув насоси ўрнатилган, 65,8 км узунликдаги сув тармоғи тортилиб, 41 минг нафар фуқаро тоза ичимлик суви билан таъминланган, шунингдек 28 та спорт майдончаси барпо этилган. Умуман олганда маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш йўналишида, экология, тиббиёт, таълим, бандлик ва бошқа соҳаларда 270 дан зиёд лойиҳа амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари коррупцияга қарши курашиш бўйича 256 та жамоатчилик назорати тадбири ташкил этилган ва уларга 28,2 минг киши қамраб олинган. Маънавият ва маърифатни тарғиб қилиш мақсадида 17 та маҳаллада кутубхоналар ташкил этилган ҳамда улар учун 3 150 та китоб харид қилинган. Натижада 14,6 минг кишининг китоб ўқиши учун шарт-шароит яратилган. Шунингдек 300 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбир ташкил этилиб, уларга 56,2 минг киши жалб қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ижтимоий буюртмаси доирасида 6 ўринли болалар реанимация бўлими ташкил этиш, уни 39 турдаги зарур тиббий жиҳозлар билан жиҳозлаш, 20 та маҳаллада хавф келтириб чиқариши мумкин бўлган табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш каби лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Тошкент шаҳрида «Фуқаролик жамияти ҳафталиги» муваффақиятли ўтказилиб, ҳафталик доирасида 20 та тадбир ташкил қилинган ва уларда 2 минг нафардан ортиқ иштирокчи, шу жумладан 50 нафар хорижий эксперт қатнашган. Ҳафталик якунида 5 нафар фаол «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти ва 28 киши «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Парламент комиссиясининг 23 та йиғилиши ўтказилиб, уларда 151 та масала муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси томонидан 2025 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Парламент комиссияси ва Жамоат фонди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳалар кесимида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтлари ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни кучайтириш, улар орасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат субсидияси, давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган дастурлар ва лойиҳаларнинг ижросини тизимли равишда мониторинг қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтларини, айниқса, давлат субсидияси олувчиларни давлат ва жамият аҳамиятига молик масалаларга кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик жамияти институтларининг халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтириш ҳамда халқаро лойиҳалардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини янада кучайтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1848-V
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-323-V
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2026 йил 12 мартда қабул қилинган 1848-V/КҚ-323-V-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг 2026 йилга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИШ РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Устувор вазифалар ва тадбирларнинг номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар юзасидан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида тарғибот тадбирлари ташкил қилиш.

йил давомида

Парламент комиссияси

2.

Ҳудудлардаги давлат гранти, давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат субсидияси шаклида қўллаб-қувватланган фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш.

йил давомида

Парламент комиссияси

3.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг 2025 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитиш ва 2026 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш.

март

Парламент комиссияси

4.

Фуқаролик жамияти институтларини давлат ижтимоий буюртмаси орқали қўллаб-қувватлашнинг устувор йўналишларини давлат органларининг буюртмалари асосида аниқлаш;

давлат ижтимоий буюртмасини бериш юзасидан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида танловлар ўтказиш;

танловларга келиб тушган лойиҳаларнинг белгиланган шартлар ва талабларга мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ғолибларни аниқлаш.

йил давомида

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

5.

Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларга давлат гранти ажратиш юзасидан фуқаролик жамияти институтлари ўртасида танловлар ўтказиш;

танловларга келиб тушган лойиҳаларнинг белгиланган шартлар ва талабларга мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ғолибларни аниқлаш.

йил давомида

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

6.

Фуқаролик жамияти институтлари ҳамда давлат органларининг 2026 йилга мўлжалланган социал ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш турлари ҳамда ҳажмларига доир таклифларини ўрганиш ҳамда таҳлил қилиш. Ўрганишлар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 2027-молия йили учун бюджет сўровномаси киритиш.

май-июнь

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

7.

Давлат субсидияси шаклида қўллаб-қувватланган фуқаролик жамияти институтларининг ўз фаолияти юзасидан ярим йиллик ҳамда йиллик ҳисоботларни эшитиш.

июль, декабрь

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

8.

2025 йилда молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар натижадорлигини мониторинг қилиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш.

йил давомида

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

9.

Парламент комиссияси фаолияти тўғрисидаги ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда турли мақолалар эълон қилиш, хабарлар ва лавҳаларни ёритиш.

йил давомида

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди