Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ўзбекистон Бадиий академияси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги
Ўзбекистон Бадиий академияси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2413-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон «Касбий таълим тизимида бошқарув самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 466-сон «Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2024 йил 5 июндаги 320-сон «Ўқувчиларни академик лицейларга қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2012 йил 27 декабрдаги 68/ҚҚ, 20, 21/ҚҚ, 05/ҚҚ-сон «Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2413, 2013 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 3-сон, 39-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 26 март,
16-қ/қ-сон
Бадиий академия раиси А. НУРИДИНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 10 март,
Қ-Қ-03-03-сон
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 6 март,
01-20-07-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 март,
01-20-07-сон
Спорт вазири А. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 март,
06-қ-қ-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 26 мартдаги 16-қ/қ сон, Спорт вазирлигининг 2026 йил 5 мартдаги 06-қ-қ-сон, Маданият вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 01-20-07-сон, Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2026 йил 10 мартдаги Қ-Қ-03-03-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 5 мартдаги 01-20-07-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорда:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»;
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
2. Низомда:
1) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом»;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари (бундан буён матнда таълим ташкилоти деб юритилади) ўқувчиларига (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) академик таътил бериш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом хорижий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиалларига (марказ, бўлим, ўқув-маслаҳат пункти ва шу кабилар) татбиқ этилмайди.»;
3) 3 ва 8-бандлардаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 5-банддаги «Таълим муассасалари» деган сўзлар «Таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 6-банддаги «Таълим муассасаси» деган сўзлар «Таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Комиссия хулосаси академик лицейларда — тегишли олий таълим ташкилотига, техникумларда эса — ҳудудий касбий таълим бошқармасига юборилади. Расмий жавоб хати олингандан сўнг, таълим ташкилоти директори томонидан ўқувчига академик таътил бериш тўғрисидаги буйруқ расмийлаштирилади. Мазкур буйруқда академик таътилнинг бошланиш ва тугаш саналари, шунингдек унинг ҳуқуқий асоси кўрсатилиши шарт.»;
7) 9-банддаги «таълим муассасасининг» деган сўзлар «таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 10-банддаги «таълим муассасаси» ва «таълим муассасасига» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилоти» ва «таълим ташкилотига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 11-банддаги «таълим муассасасига» ва «таълим муассасаси» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилотига» ва «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) Иловада:
илова белгисидаги «касб-ҳунар таълими муассасалари» деган сўзлар «касбий таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номидаги «Таълим муассасалари» деган сўзлар «Таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., № 10/26/2413-1/0358-сон)