09.04.2026 йилдаги VII-31-42-10-0-K/26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам қиймат кўрсаткичларини (ставка) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги 98-сонли фармонининг 3-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 660-сонли қарори 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 33,34-бандлари асосида 2026 йилда вилоятда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам қиймат кўрсаткичларини тасдиқлаш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлигининг 2025 йил 23 июлдаги 01/26-18-652-сонли ва Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг 2026 йил 12 январдаги 25/01-04-сонли хатлари, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 20 январдаги йиғилишида кўриб чиқилиб, тайёрланган қарор лойиҳаси (регулатион.гов.уз) порталига жойлаштирилган. Жамоатчилик муҳокамаси муддати 2026 йилнинг 11 февралида якунланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови энг кам ставкалари тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақида»ги 01/26-18/95-сонли ва 02/29/07-сонли қўшма хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш марказининг Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг 2026 йил 12 январдаги 25/01-04-сонли хати, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 27 мартдаги йиғилиш баёни ва хулосаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2026 йил 18 мартдаги «Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови энг кам ставкалари тўғрисида қарор қабул қилиш ҳақида»ги 01/26-18/95 ва 02/29/07-сонли қўшма хати, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг 2026 йил 20 январь ва 27 мартдаги йиғилиш баёни, хулосаси маълумот ва асос учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам қиймат кўрсаткичлари (ставка) 1-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат зоналари ҳудудларидаги давлат кўчмас мулкини 2026 йилда ижарага беришда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам қиймат кўрсаткичлари (ставка) 2-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара тўлови ставкаларига қўлланиладиган коэффитсиэнтлар 3-иловага;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларга бириктирилган, шунингдек алоҳида ажратилган майдонларда (асфальтланган ёки бетонлаштирилган ҳудудларда) радио, уяли ва пейджинг алоқа антенналари ўрнатилганда фойдаланиладиган майдон учун ижара ҳақи тўловлари ҳисобланиши тартиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига (М. Ғаниев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага беришни ташкил этиш ва ижарага бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган давлат мулкини ва уни ижарага беришдан тушадиган маблағларни ҳисобга олиш ва мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага бериладиган давлат мулки бўйича маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага бериладиган объектлардан мақсадли фойдаланилишини ва уларнинг сақланишини, шунингдек ижара тўлови ўз вақтида ва тўлиқ тўланишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва судларга юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижарага берилган давлат мулкини ҳар чоракда хатловдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилмаётган давлат мулки ижарага берилиши тўғрисидаги эълонларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5666-сонли фармонига асосан, ижарага берилаётган давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдоларни «Э-аукцион» электрон савдо майдончаси орқали амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳудудида фойдаланилмаётган бўш турган бинолар ва иншоотларни аниқлаб, самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда ижарага бериш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (М. Ғаниев), вилоят Солиқ бошқармаси (А. Инагамов), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳудудларда ижара муносабатларини тартибга солиш, ижарага берилаётган давлат мулки ҳисоботини тўғри юритиш ва бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида давлат мулкини балансда сақловчилари томонидан ижарага бериш самарадорлигини ошириш ва ташкиллаштиришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят ҳудудида 2026 йилда давлат мулки бўлган бино ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг «нол» ставкаси белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентцая правда» газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси ўринбосари Р. Пирматов ҳамда вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари О. Турсунов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ФАЙЗИЕВА САЙЁРА МАВЛЯНОВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 9 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-31-42-10-0-K/26-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.